2. ходимларга талаблар



Download 239,69 Kb.
bet15/41
Sana08.08.2022
Hajmi239,69 Kb.
#846666
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
2 5400027549076030539

4.11.19. Электростанция ва подстанциялардаги электр ускуналарида электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчига куйидаги ишларни фармойиш билан амалга оширишга ижозат берилади:
- очиқ тақсимловчи электр ускуналари ҳудудини ободонлаштириш, ўт-ўланлардан тозалаш, йўллар ва йўлакчалардаги қорни тозалаш;
- 2,5 метрдан паст баландликда тақсимловчи электр ускуналари хонасидан ташқарида жойлашган радио ва алоқа тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
- тақсимловчи электр ускуналари ҳужраларидан ташқари жойлашган тўсиқлардаги ва ускуна устига ёпилган қопламалардаги доимий ёзувларни қайта тиклаш;
- трансформаторлар, генераторлар ва бошқа ускуналарни қуритилишини назорат қилиб туриш;
- мойларни қуритиш ва тозалашда мой тозалагич ва ёрдамчи аппаратларга хизмат кўрсатиш;
- компрессорларнинг, трансформатор мой насосларининг, вентиляторларнинг механик қисмлари ва электродвигателларида бажариладиган ишлар,
ҳаво тозалагич фильтрларини текшириш ва унинг ичидаги сорбентларни алмаштириш.
4.11.20. Тақсимловчи электр ускуналари ташқарисида, 2,5 метрдан паст баландликда жойлашган ёритгичларни тозалашга улардаги лампаларни алмаштиришни электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлган бир ишчи фармойиш билан бажариш мумкин.
2,5, метргача баландликдаги тақсимловчи электр ускуналар ичида унинг хоналаридан ташқарида ўрнатилган ёритгич аппаратларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
4.11.21. Ток ўтказувчи қисмлари тўсилган 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналари жойлашган ходаларни, ҳамда бошқарув ва релели ҳимоя воситалари жойлашган хоналарни тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлган бир ишчи томонидан бажарилиши мумкин. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари майдонини тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчи томонидан бажарилиши мумкин.
5.2. ХАВФСИЗЛИК ШИОРЛАРИНИ ОСИШ, ИШ ЖОЙИНИ ТЎСИШ
5.2.1. Ёқилиши билан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгич, узгич ва қувват ўчиргичларининг юритмаларига, узоқдан бошқарувчи кнопкалар ва калитларни, 1000 В кучланишгача бўлган коммутацион аппаратларга (автоматлар, рубилниклар, ўчиргичларга) «Уламанг! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар осиб қўйилиши зарур.
1000 В кучланишгача бўлган автомат, рубилниги ва ўчиргичи бўлмаган уламаларда шиорлар сақлагичлар олиб қўйилган жойларга осилади.
Изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда шиорлар тўсиқларга, бир кутбли ажратгичларда эса шиорлар ҳар бир ажратгичнинг юритмасига осилади. Комплект тақсимловчи электр ускуналарда шиорлар 10.9., 10.10.-бандларга мос равишда осилади.
Ажратгичларнинг пневматик юритмаларига ҳаво очадиган задвижкаларига «Очманг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилади.
5.2.2. Кабел ва ҳаво электр узатиш тармоқларида иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг юритмаларига ишлаётган бригадаларни сонидан қатъий назар битта «Уламанг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилади. Бу шиор иш жойини тайёрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаётган бригадаларни ҳисобга олиб турувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечиб олинади.
5.2.3. Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларга қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ёғочдан ёки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчит, ширма, экран ва бошқалар ишлатилиши мумкин.
Кучланишни олмасдан туриб қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмгача бўлган масофа 3.1.-жадвалида кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги керак.
6-10 кВ кучланишли электр ускуналарида керак бўлиб қолган ҳолларда бу масофа 0,35 метргача камайтирилиши мумкин.
Вақтинчалик тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган ёзув ёзиб қўйилган ёки керакли хавфсизлик шиорлари маҳкамланган бўлиши зарур.
5.2.4. 6-15 кВ кучланишли электр ускуналарида ток ўтказувчи қисмларни шчитлар билан тўсишни иложи бўлмаган ҳолларда ўчирилган ва кучланиш остида қолган қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцион қоплагич қўйишга рухсат берилади. Бу изоляцион қоплагич кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин.
Изоляцион қоплагични қўйиш ва олишни электр хавфсизлиги бўйича IV ва III группага (улардан бири навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими) эга бўлган икки киши диэлектрик қўлқоп ва изоляцион штанга ёки махсус омбир ёрдамида бажарилиши зарур.

Download 239,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish