М
актабгача таълим муассасаларидаги
п
едагогик жараён –маълум бир мақсадга йўналтирилган,
педагогик фаолият таъсирида ташкилий шакллантирилган ва мазмунан бойитилган тизимдир. Бу
тизимни бошқаришда ва унинг сифатини юқори поғонага юксалтиришда янги йўлларни топиш,
таълим жараёнини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш,
таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб
этади.
Ҳар томонлама етук, комил инсонни шакллантириш масаласининг кўп қиррали ва мураккаблиги
ҳозирги замон тарбия назарияси ва амалиёти учун муҳимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу вазифани
педагог кадрлар маҳорати, уларнинг етуклиги, чуқур касбий билими, кўникма ва малакаси, махсус
220
билимисиз амалга ошириб бўлмайди. Бу борада таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган
педагог кадрларнинг касбий компетентлигини хам ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса
ҳозирги вақтда мактабгача таълим тизимида давр талабига жавоб берадиган мутахассисларни
назарий билимлар билан бир қаторда жаҳон андозаларига мос ҳолатда тайёрлаш, уларнинг
малакасини ошириш заруриятини келтириб чиқаради. Шу билан бирга мактабгача таълимни ислоҳ
қилишнинг асосий шартларидан бири - буюк маънавий фазилатларга эга, инсоний фазилатларни
ўзида мўжассамлаштирган, етук кадр сифатида фаолият юритаётган мутахассислар авлодини
етиштиришни талаб этади. Ҳозирги даврнинг бу талаби – матабгача муассаса тарбияланувчиларини
ахлоқан ва маънан етук, комил инсонлар қилиб тарбиялаш вазифаларини бажаришни талаб этади.
МТМ раҳбарлари ва педагог кадрлари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири – эркин фуқаро
маънавиятини, озод шахсни шакллантириш масаласидир. Бошқача айтганда, ўз хақ-ҳуқуқларини
танийдиган, ўз кучи ва имкониятларини англаган, атрофда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга
мустақил муносабат билан ёндашган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ
манфаатлари билан уйғун холда қурадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш
лозим. Шу жиҳатдан олганда, баркамол инсонни тарбиялаш аввало, педагоглардан улкан маҳорат ва
масъулиятни талаб қилади. Устозлик маҳорати ва тарбиячилик санъатининг тайёр андозаси ёки
қолипи мавжуд эмас. Ушбу санъатни эгаллаш учун инсондан катта куч, ижодкорлик ва кўп йиллик
тажриба талаб этилади.
Мактабгача таълим тизими фаолиятининг педагогик-психологик асосларини, Давлат ва
нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда уларнинг муқобил турларини ташкил этишнинг
педагогик шарт-шароитларини, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишнинг
хукукий-меъёрий асосларини, антикоррупцион таълим мазмунини, бошқаришда жаҳон тажрибаси ва
уни таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш технологияларини ишлаб чиқиш ишлари жадаллашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли
қарори, 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли қарори ва 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим
тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли
фармони ҳамда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 21 мартдаги
“Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишининг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги 244-сонли фармон ва қарорларида
ифода этилган мактабгача таълим жараёнида инсонпарварлик омилини таъминлайдиган “шахс
манфаатлари ва таълим устуворлиги” ғоялари муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қарорларда
мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда жаҳон тажрибасини
амалиётда қўллай олиш кўникмаларига эга бўлган раҳбарларга эҳтиёж мавжудлиги ҳам алоҳида қайд
этилган. Бу Ўзбекистон Республикасида янги кўринишдаги мактабгача таълим тизимини яратиш,
Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда уларнинг муқобил турларини ташкил
этишнинг педагогик-психологик хусусиятларидан оқилона фойдалана олиш, мактабгача таълим
тизимига тааллуқли инновацион технологияларни ҳаётга татбиқ этиш малакаларига эга бўлиш
лозимлиги эътироф этилади. Ушбу қарорларда республикамизда тарбияланаётган ёш авлодни
мактабгача таълим муассасаларидаги қамровини ошириш, уларни ҳар томонлама комил инсон қилиб
тарбиялаш масалаларига катта эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгрисидаги»ги Қонунини 5- моддасида «...тегишли
маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик
фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга»
1
,-деб эътироф этилган. Мазкур Қонун, Кадрлар тайёрлаш
Миллий Дастури ва ҳозирги кун талабларига кўра, педагогга қўйилган талаблар кенгайиб бормоқда.
ХХ1 асрда педагогдан кенг билимдонлик, пухта амалий тайёргарлик, юксак педагогик маҳорат,
компетентлик ва ижодкорлик талаб етилади. Мактабгача таълим жараёнида раҳбарнинг шахсий
1
Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги Қонуни.-Тошкент:Шарқ, 1997.- 6-бет.
221
сифатлари муҳим аҳамият касб этади. Мактабгача таълим жараёнида инсонпарварлик омилини
таъминлайдиган рахбарнинг шахсий сифатларига қуйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |