Эффузив жинслар магманинг ер юзасига отилиб чиқишидан қотишидан ҳосил бўлади. Бу ҳолда магманинг босими тез пасаяди ва температураси тез совийди, натижада жинслар тўла кристалланишга улгурмайди. Шунинг учун эффузив жинсларнинг баъзи турлари кристалли ва массивдир (диабаз, базальт ва ҳаказо), баъзилари эса шишасимон, ғовакдордир (пемза, обсидиан, туф ва ҳаказо). Диабаз, базальтлар мустахкам, нурашга чидамли бўлса, пемза ва туфлар мустахкамлиги паст ва тез нурайдиган жинслардир. Эффузив жинслар табиатда асосан гумбаз ва оқим шаклларида ётади.
Магматик жинслар асосан тоғли худудларда тарқалган ҳар хил типдаги ва шаклдаги релъеф турларини ҳосил қилади.
3.3. Чўкинди тоғ жинслари.
Магматик, метоморфик ва қадим даврда ҳосил бўлган чўкинди жинслар вақт ўтиши билан аста-секин емирилади,нурайди. Бу жараён атмосфера, гидросфера ва иқлим таъсирида бўлади. Жинслар емирилиши натижасида майда заррачалар ва бўлаклар ёки минерал моддалар ҳосил бўлади. Заррача ва бўлакчаларнинг, эриган минерал моддалар, ҳайвонот ва ўсимлик қолдиқлари қуруқликда, сув хавзаларининг тубида йиғилиб чўкинди ҳосил қилади ва вақт ўтиши билан бу чўкиндилар тоғ жинсларига айланади ва улар умумий ном билан чўкинди жинслар деб аталади.
Чўкинди жинслар катта бир гуруҳи бўлиб, литосферанинг 5% ташкил этади, лекин ер юзасининг 75% майдонини қоплаб туради. Чўкинди жинслар бошқа жинслардан қуйидаги асосий белгилари билан кескин фарқ қилади:
Улар қатлам-қатлам бўлиб ётади.
Улар серғовак бўлади.
Уларнинг таркибида ўсимлик ва ҳайвонотларнинг тошқотган қолдиқларини учратиш мумкин.
Чўкинди тоғ жинслари учта асосий генетик гуруҳга бўлинади:
Механик йўл билан ҳосил бўлган жинслар.
Кимёвий йўл билан ҳосил бўлган жинслар.
Органик йўл билан ҳосил бўлаган жинслар.
1. Механик чўкинди тоғ жинслари. Бу жинслар метоморфик, магматик жинсларнинг нураши натижасида ўз жойига тўпланиши ёки сув, музлик ва шамол таъсирида бошқа жойларга олиб бориб ётқизилишидан пайдо бўлади. Механик чўкинди жинслар таркибидаги заррачаларнинг ўлчами ва бу заррачаларнинг табиий цементланганлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
Чақиқ жинслар.
Чангсимон ва гилли жинслар.
Цементланган чўкинди жинслар.
Чақиқ жинслар, асосан йирик (дағал) донали ва майда донали жинсларга бўлинади: Йирик донали жинсларга: Каттатош, харсангтош (ўлчами200мм), шағал (силлиқланган), ҳебень (қиррали) – 200–20 мм; гравий (силиқланган), дресва (қиррали)-202мм. Майда доналигига қум киради- 2-0.05 мм.
Do'stlaringiz bilan baham: |