Моос қаттиқлик шкаласи.
(Й.Эргашев бўйича, 1990 й.) 2.1.-жадвал.
Қаттиқлиги
|
Минералнинг номи
|
Кимёвий таркиби
|
Қаттиқликни аниқлаш усули.
|
1
|
Тальк
|
Mg3Si4O10OH2
|
Тирноқ билан тирналади.
|
2
|
Гипс
|
CaSO42H2O
|
Тирноқ билан тирналади.
|
3
|
Кальцит
|
CaCO3
|
Пичоқ билан чизилади.
|
4
|
Флюарит
|
CaF2
|
Пичоқ билан чизилади.
|
5
|
Апатит
|
Ca5(PO4)3F
|
Пичоқ билан чизилмайди.
|
6
|
Ортоклаз
|
KAlSi3O8
|
Пичоқ билан чизилмайди.
|
7
|
Кварц
|
SiO2
|
Ойнани тирнайди.
|
8
|
Топаз
|
Al2SiO4F,OH2
|
Ойнани кесади.
|
9
|
Корунд
|
Al2O3
|
Ойнани кесади.
|
10
|
Олмос
|
C
|
Ойнани кесади.
|
Минералларнинг зичлиги уларнинг кимёвий таркибига, яъни ион ёки атомларнинг оғирлигига боғлиқ бўлиб, 0,623 гсм3 бўлиши мумкин. Зичлиги 2,9 гсм3 дан кам бўлганлар енгил минераллар (олтингугурт, гипс, тальк, кварц, опал, кальцит), бундан ортиқ бўлганлари оғир минерал (гематит, олмос, пирит, марказит топоз, гранат ва ҳаказо) ҳисобланади.
2.2. Тоғ жинсларни ҳосил қилувчи асосий минералларнинг кимёвий таркиби ва классификацияси.
Минералларнинг кимёвий таркиби хилма-хил бўлиб, улар ҳар хил кимёвий элиментлардан ва органик моддалардан ташкил топгандир. Улар кимёвий таркиби бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади (Й.Эргашев бўйича, 1990 й.):
1.Соф элиментлар гуруҳи – олтин-Au, Платина-Pt.
2.Сульфидлар гуруҳи-Галенит-PbS, Пирит-FeS2, Халўкопирит-CuFeS2, Сфалерит–ZnS, Молибденит–MoS2
3. Галоид бирикмалар–Галит-NaCl, Cильвин-KCl, Флюорит–СаF2
4. Оксидлар ва Гидрооксидлар–кварц–SiO2,опал–SiO2nH2O, Хромит–FeCr2O4, Корунд–Al2O3, Магнетит–Fe3O4, Гематит-Fl2O3
5. Карбонатлар–кальцит–CaCO3, Доломит–CaMg(Ca3)2 Сидерит-FeCO3, Магнезит-MgCO3, Лимонит-Fe2O3nH2O.
6. Сульфатлар-Ангидрит-CaSO4, Барит-BaSO4,Гипс-CaSO42H2O.
7. Силикатлар – Оливин - (Mg,Fe)2SiO4, Авгит –Ca(MgFe,Al)(Si,Al)2O5, Мусковит-KAl2(OH)(AlSi3O10), Биотит-K(Mg,Fe)3(OHЮ,Fe)2Al,Si3O10, Алдамчи муғуз-(Ca,Na)2(Mg,Fe2)4(OH)2Al,Si4 Тальк-Mg3(OH)8Si4O10.
8. Фасфатлар-Апатит-Cn5(F,Cl)PO43, Фасфарит-Ca5F(PO4).
Назорат саволлар.
1.Минерал деб нимага айтилади?
2.Минерал табиатда қандай ҳолатда учрайди?
3.Минералларнинг физик хоссалари
4.Минералларнинг кимёвий таркибига кўра? классификацияси?
3-боб. Тоғ жинслари, уларнинг пайдо бўлиши ва турлари.
3.1. Тоғ жинсларининг генетик класссификацияси.
Ернинг литосфера қобиғи ҳар хил тоғ жинсларидан иборат. Тоғ жинслари деб Ер пўстида содир бўладиган геологик жараёнлар натижасида ҳосил бўлган бир неча минераллар бирикмасидан иборат табиий бирикмаларга айтилади.
Тоғ жинслар бир минералдан таркиб топган бўлса мономинералли ( гипс, доломит ), бир неча минералдан таркиб топган бўлса полиминералли ( гранит-кварц, дала шпати, слюда минералларидан ташкил топган) тоғ жинслари деб аталади. Тоғ жинслари бирламчи ва иккиламчи минераллардан ташкил топган бўлиши мумкин.
Тоғ жинсларининг тузилишини уларнинг структураси ва текстураси белгилайди. Структура-жинсларни ташкил этувчи минералл заррача ва агрегатларининг шакли, ўлчами ва ўзаро боғлиқлигига айтилади. Масалан: майда, йирик, ҳар хил заррачали, кристалли ва бошқалар.
Текстура-ўша заррача ва агрегатларнинг жинсларда фазовий жойлашига айтилади: зич, қат-қат бўлиб (сланцеватўй), ғовакдор ва ҳаказо.
Тоғ жинслари ҳосил бўлиш шароитига қараб учта асосий генетик гуруҳга бўлинади: Магматик, чўкинди, ва метаморфик жинслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |