2-боб. Менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши


” Илмий менежмент ” мактаби, Ф. Тейлор таълимотининг мазмуни ва моҳияти



Download 36,79 Kb.
bet3/10
Sana24.02.2022
Hajmi36,79 Kb.
#253351
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 Мавзу

2.2. ” Илмий менежмент ” мактаби, Ф. Тейлор таълимотининг мазмуни ва моҳияти


"Илмий менежмент" мактаби ХИХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Америкада шакллана бошлаган. Бу мактаб бошқача ном билан, яъни "бошқарувнинг мумтоз мактаби" деб ҳам юритилган. Бу мактаб ибтидосида америкалик муҳандис ва ихтирочи Ф. Тейлор (1856-1915) турган еди. Унинг назарияси кейинчалик "Тейлоризм" деган ном олган. У яратган тизим еса ишчиларнинг "сиқиб сувини олиш"нинг илмий тизими деб аталган.
Ф. Тейлор таълимотининг асосий мазмуни-ёлланма ишчилар унумдорлигини оширишда ғоятда ва мақбул усулларни излашдир.
Унинг принципларига биноан:

  • меҳнатнинг ҳар бир жараёни, унинг кўлами ва кетма-кетлиги аниқ пухта ихтисослаштирилиши шарт;

  • ҳар бир меҳнат тури қатъий вақт оралиғида тақсимланиши лозим;

  • ҳар бир меҳнат жараёни ва ҳатто ҳар бир ҳаракат пухта ишлаб чиқилган қоидаларга бўйсундирилган бўлиши керак;

  • уқоридан белгилаб берилган иш усуллари ва қоидаларни бажариш учун доимий талабчан назорат амалга оширилиши лозим;

  • ишчилар малакаси ва савиясига қараб жой-жойига қўйилиши шарт;

  • бошқарувчи билан бошқарилувчи масъулиятини аниқ белгилаш ва вазифаларини тўғри тақсимлаш шарт.

Ф. Тейлорнинг меҳнатни ташкил етиш ва уни бошқариш борасидаги таклифлари ишлаб чиқаришга тадбиқ етилганда меҳнат унумдорлиги икки баравар (100%)га ўсишига олиб келган. Айниқса, қўллаган ҳаронометраж усули диққатга сазовордир. Ф. Тейлор назариясига кўра раҳбар ва мутахассисларни кам малака талаб қиладиган ижрочилик меҳнатидан ва уларга хос бўлмаган вазифалардан озод қилиш, ишчидан еса бошлиқларнинг барча буйруқларини ҳеч қандай мулоҳаза юритмасдан, бирор-бир шахсий ташаббус кўрсатмасдан аниқ ҳамда тез бажаришни талаб қилиш керак еди. Ф. Тейлор бошқаришни "аниқ қонун ва қоидаларга таянадиган ҳақиқий илм, шунингдек, нима қилиш кераклигини аниқ билиш ва уни пухта ҳамда арзон усулда бажариш санъати" деб баҳолаган.
Шундай қилиб, Ф. Тейлор "бошқарувнинг мумтоз мактаби"ни яратишга асос солди. У яратган бошқарув мактаби фақат Америкада емас, балки Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам турли назария ва оқимлар кўринишида ривожланиб борди.
Ф. Тейлорнинг замондоши ва ишининг давомчиси америкалик иқтисодчи Г. Емерсон меҳнатни илмий ташкил қилиш бўйича йирик мутахассислардан бўлиб, у бошқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг комплекс, системали тизимини ишлаб чиққан. Унинг "Меҳнат унумдорлигининг 12 принципи" номли асарида ёритилган.
Г. Емерсон илмий бошқарув принципини моҳиятига кўра қуйидаги кетма-кетликда баён қилган.
1. Аниқ қўйилган мақсад ва ғоялар.
2. Оқил, соғлом фикр.
3. Жозибали, еътиборли маҳсулот.
4. Интизом.
5. Ходимга нисбатан адолатли бўлиш.
6. Тезкор, ишончли, тўлиқ, аниқ ва мунтазам ҳисоб-китоб.
7. Диспетчерлаш.
8. Меъёрлар ва жадваллар.
9. Шароит билан таъминлаш.
10. Операцияларни меъёрлаш.
11. Стандарт йўриқномаларни тайёрлаш.
12. Унумдорликни рағбатлантириш.
Кўриниб турибдики, Г. Емерсоннинг диққат-еътиборида, енг аввало икки, яъни аниқ қўйилган мақсад ва ғоя, шунингдек оқилона фикр турибди. Г. Емерсон ишчининг иш вақтида бажарадиган ҳаракатларини ўрганиб, ишчига бериладиган иш хажми нормаларини, ишни бажаришнинг ортиқча, унумсиз ҳаракатларини бартараф етувчи енг мувофиқ усулларини ишлаб чиқди.
Бунда масалан, нисбий иш ҳақининг махсус тизими оқилона фикр асосида қўлланилиб, унга кўра берилган нормани бажарган ишчиларга тариф ставкалари ва коеффициентлари оширилар (8-банд), уни бажара олмаган ишчиларга еса ставкалари 20-30% пасайтирилиб, жарима солинган. Шу билан бирга берилган вазифани юқори даражада бажарилиши учун шароит ҳам яратилган.



Download 36,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish