2-боб. Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари


Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни



Download 328 Kb.
bet4/19
Sana20.03.2022
Hajmi328 Kb.
#504184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2-боб. Ишлаб чик. жараёни

2.2. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни


Жамиятнинг иқтисодий асосини, инсон ҳаётий фаолиятининг манбаини тушуниш учун ишлаб чиқариш жараёнининг мазмунини кўриб чиқиш зарур.


Ишлаб чиқариш жараёни – бу кишилик жамиятининг амал қилиши ва ривожланиши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятдир. Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир.
Маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, меҳнат жараёнидир ёки бошқача қилиб айтганда, табиатдаги бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиқ ҳолга келтириш учун қилинган меҳнат фаолиятидан иборатдир. Масалан, кишилар табиатда мавжуд бўлган ердан фойдаланиб, турли ҳил деҳқончилик, чорвачилик маҳсулотларини етиштирадилар. Ўрмонлардаги дарахтлардан фойдаланиб, уларнинг шаклини ўзгартириб, турли хил ёғоч буюмлар ясайдилар, уйлар қурадилар. Ер бағрида (конларда) мавжуд бўлган турли рудалар (темир, мис, руҳ, қўрғошин ва ҳ.к.), минерал хомашёлардан фойдаланиб, ўзлари учун зарур истеъмол буюмлари, ишлаб чиқариш воситалари яратадилар. Ана шу меҳнат жараёнида кишилар, энг аввало, табиат билан, унинг кучлари ва ашёлари билан ҳамда бир-бирлари билан ўзаро маълум муносабатда бўладилар.
Кишилар ўзларининг онгли мақсадга мувофиқ унумли меҳнати билан табиат моддаларининг шаклларини ўзгартирадилар ва истеъмол учун зарур бўлган маҳсулотни вужудга келтирадилар. Меҳнат жараёнида кишилар ҳамда табиат ўртасидаги моддалар алмашинуви билан бирга инсоннинг ўзи ҳам ҳар томонлама камол топиб боради, яъни кишилар ўзининг меҳнатга бўлган қобилиятини, билимини оширади ва уларни амалда қўллашни кенгайтириб боради.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёни истеъмол қийматларни вужудга келтириш учун мақсадга мувофиқ қилинадиган ҳаракатдир, табиат яратган нарсаларни инсон истеъмоли учун ўзлаштириб олишдир, инсон билан табиат ўртасидаги модда алмашувининг умумий шартидир, инсон ҳаётининг абадий табиий шароитидир.
Ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилиши муҳим аҳамият касб этиб, у турли соҳалар, бўлинмалар, яратилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар турларини ифодалайди. Энг аввало, ишлаб чиқаришни моддий ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларига ажратиш лозим (2.2-чизма).

Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish