2-боб. Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари


-жадвал Миллий маҳсулотнинг тузилиши (шартли рақамлар мисолида)



Download 328 Kb.
bet9/19
Sana20.03.2022
Hajmi328 Kb.
#504184
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
2-боб. Ишлаб чик. жараёни

2.3-жадвал
Миллий маҳсулотнинг тузилиши (шартли рақамлар мисолида)



Изчил тармоқлар

Хомашё,
ёқилғи,
материал-лар

Қўшилган қиймат

Ялпи ички
маҳсу-лот

Ялпи ижти-моий
маҳсу-лот

Амортизация

Иш ҳақи

Солиқ ва тўловлар

Фойда

Истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (с)

Зарурий маҳсулот (v)

Қўшимча маҳсулот
(m)

Пахта ишлаб чиқариш

40

30

30

20

20

100

140

Пахтани қайта ишлаш

140

40

50

25

30

145

285

Тўқимачилик

285

50

60

30

40

180

465

Тикувчилик

465

45

50

35

30

160

625

Жами

930

165

190

110

120

585

1515

с=1095

v=190

m=230

585

1515

Жадвалдан кўринадики, ялпи ижтимоий маҳсулот 1515 бирликни, ялпи ички маҳсулот эса 585 бирликни ташкил этади. Демак, мамлакат миқёсида такрор ҳисобга йўл қўймаслик учун ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда сотиб олинган хомашё, ёнилғи ва материаллар қиймати ҳисобга олинмайди, фақат қўшилган қиймат ҳисобга олинади. Аммо ҳар бир корхона ва тармоқ учун сотилган товар маҳсулоти фақатгина ялпи ички маҳсулотдан эмас, балки жами яратилган ижтимоий маҳсулотдан иборатдир.


Шуни таъкидлаш лозимки, ялпи ижтимоий маҳсулот таркибида оралиқ маҳсулот ҳамда айрим такрорий ҳисоблар мавжуд бўлганлиги сабабли у ишлаб чиқариш натижасига тўғри баҳо бера олмайди.
Такрорий ҳисоб – бу миллий маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг бир неча босқичлардан ўтиши натижасида баъзи маҳсулот (хомашё, ёқилғи, материал ва ҳ.к.)лар қийматларининг такроран ҳисобга олиниши. Жадвалдаги мисолимиздан кўринадики, пахта толаси, йигирилган ип, газламанинг қийматини ташкил этувчи хомашё, ёқилғи, материал ва бошқаларнинг ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қайтадан ҳисобга олиниши натижасида такрорий ҳисоб 930 бирликни ташкил этган.
Миллий маҳсулот қийматини тўғри баҳолаш, унда такрорий ҳисобга йўл қўймаслик учун оралиқ ва пировард маҳсулот тушунчаларини ҳам ажратиб олиш лозим. Оралиқ маҳсулот – бу тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгусида яна қайта ишлов берилиши зарур бўлган ёки қайта сотиш учун мўлжалланган товар ва хизматлардир. Бизнинг мисолимизда 140 бирлик пахта хомашёси, 285 бирлик пахта толаси ва йигирилган ип, 465 бирлик тўқилган газлама оралиқ маҳсулотлар бўлиб ҳисобланади. Чунки улар тикувчилик маҳсулоти (кўйлак ёки костюм) ишлаб чиқаришнинг изчил жараёнида навбатдаги босқичда қайта ишлов беришга муҳтождирлар. Айнан 625 бирлик қийматга эга тикувчилик маҳсулоти эса пировард маҳсулот ҳисобланади. Демак, пировард маҳсулот – бу ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган ҳамда бевосита сўнгги истеъмол учун мўлжалланган тайёр маҳсулотдир.
Бундан кўринадики, жамият аъзоларини ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси эмас, балки кўпроқ ишлаб чиқаришнинг пировард натижалари қизиқтиради.
Ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси бўлиб такрорий ҳисобни ўз ичига олмаган, жамият аъзоларининг эҳтиёжларини ё бевосита, ёки билвосита, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали қондиришга мўлжалланган маҳсулотлар ҳисобланади. Шунга кўра, кўпинча ижтимоий ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси сифатида ялпи миллий маҳсулот, ялпи ички маҳсулот, соф миллий маҳсулот (миллий даромад) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish