Аспирант— лотинча aspirans - бирор нарсага интилувчи - илмий-тадқиқот ишига лаёқати бўлган ҳамда илмий - тадқиқот институти ёки олий ўқув юртлари аспирантурасида номзодлик диссертацияси устида илмий - тадқикот ишлари олиб бораёттан олий маълумотли ёки магистр академик даражасига эга бўлган мутахассис.
Аспирантура- узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми, олий малакали илмий ва илмий- педагогик кадрлар (фан номзодлари) тайёрлаш шакли.
Ўзбекистонда аспирантура 1930 йилларда ташкил этилди. Аспирантура Узбекистан Республикаси Фан ва технологиялар маркази ҳамда Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳайъати, вазирликлар ва идоралари ҳайъатларининг қарорлари билан илмий - тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва бошқа илмий муассаса ҳамда ташкилотларда тегишли мутахассис-ликлар бўйича очилади. Аспирантура ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда ташкил қилинади ҳамда унда илмий-тадқиқотчи ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда 3 йил, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 4 йил таҳсил олади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги илмий ходимлар ёши 30 ёшгача, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолдаги илмий ходим ёши эса 40 ёшгача даврда аспирантурада таҳсил олиш мумкин.
Аспирантларга, уларнинг илмий фаолиятларига раҳбарлик қилиш учун фан доктори ва профессорлардан илмий раҳбарлар тайинланади. Баъзи ҳолларда, истисно тарзида шу соҳада маълум илмий муваффақиятга эришган ҳамда докторлик диссертацияси устида илмий-тадкиқот олиб бораёттан катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга фан номзодлари ҳам илмий раҳбарликка тайинланишлари мумкин.
Аспирантлар диссертация мавзулари бўйича илмий изланишларни илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг лаборатория, кафедра ва бошқа илмий бўлимларида олиб борадилар. Зарурият топилганда улар шартнома асосида ривожланган мамлакатлар илмий марказ ва олий ўкув юртларига юборилиши мумкин.
Аспирантлар номзодлик диссертацияларини ихтисослаштирилган илмий кенгашларга ҳимоя учун тақдим этишдан олдин олий аттестация комиссияси томонидан белгиланган номзодлик имтиҳон минимум ларини топшириши зарур.
Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш шаклларидан бир идора ичида ва идоралараро мақсадли аспирантура ҳам мавжуд. Мақсадли аспирантура тузилган шартнома асосида муассаса ва ташкилотлар томонидан юбориладитан олий маълумотли мутахассислар ва магистрлар танлов асосида қабул килинади.
Аспирантура асосан академик ва малакавий имтиҳонларни топшириш ҳамда илмий-тадқиқот ишлари натижаларини, яъни номзодлик диссертациясини ҳимоя қилганда олий аттестация комиссияси қарори билан тегишли фан соҳаси бўйича фан номзоди илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.