2. аммофос ишлаб чиқариш донадорланган диаммофос Аммоний поли- ва метафосфатлар Аммофос ишлаб чиқариш



Download 0,62 Mb.
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#243039
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
аммофос 030621162616

АРАЛАШ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


Режа:


  1. Аралаш ўғитлар

  2. Ўғитлар антагонизми ва синергизми

  3. Аралаш ўғитлар ишлаб чиқариш



Аралаш ўғитларКомплекс ўғитлар нафақат бошланғич материалларни кимёвий қайта ишланиши орқали, балки тайёр ўғитларни аралаштирилиши орқали ҳам олинади. Бундай ўғитлар аралаш ўғитлар, унинг тайёрланиши эса тукоаралашмали жараён дейилади.

Агрокимёвий сифати жиҳатидан аралаш ўғитлар амалда мураккаб ўғитлардан фарқланмайди. Уларнинг ютуғи шундаки, қишлоқ хужалиги турли хил талабларини қаноатлантирувчи ҳар қандай озуқа элементли таркибдаги ўғитлар ассортиментини ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Масалан, Ғарбий Европада ўғитлар ассортименти 100 дан ортиқ, АҚШ да эса – 2500 га яқин, лекин энг кўп тарқалган ўнта марка (нав) да ишлаб чиқарилади. Озуқа моддаларининг ҳар хил нисбатидаги тукоаралашмалар тайёрланади, бунда ҳар бир озуқа элементи турли хил компонент тарзида аралашма таркибига кириши мумкин. Масалан, азот – аммоний нитрат, карбамид, аммоний фосфатлари ва х.о тарзда; фосфор – суперфосфатлар, аммофос ва бошқалар тарзида бўлиши мумкин. Аралаштириладиган ўғитлар турига боғлиқ ҳолда тукоаралашмадаги озуқа моддаларнинг умумий миқдори катта чегарада – оддий суперфосфат, аммоний сульфат ёки аммиакли селитра ишлатилганда 25-30% дан қўшалоқ суперфосфат, аммофос, карбамид ва бошқа концентрланган ўғитлар асосидаги аралашмаларда 40% гача ўзгариши мумкин.

Аралаш ўғитларнинг ишлатилиши жуда кенг ёйилган. Барча ишлаб чиқариладиган ўғитларнинг тахминан учдан бир қисми аралаш ўғитлар ҳиссасига тўғри келади. Айрим мамлакатлар (Англия, АҚШ) да умумий ўғит ишлаб чиқаришнинг 60-70% қисмини аралаш ўғитлар ташкил қилади.

Амалда уларни ишлатиш кўрсатадики, озуқа моддалар нисбатининг вариантлари нисбатан кўп сонда эмас. Масалан, пахтага N:P2O5:K2O нисбати: 1:2:0; 1:0,5:0 ёки 1:1:0; донли экинларга – 1:2:2; 1:2:1 ёки 1:1:1; шакар лавлагига эса – 1:2:1; 1:1,5:1,5 ва хоказо бўлган аралашмалар таклиф этилади.

Аралаш ўғитларда асосий озуқа элементлари (N Қ P Қ K) дан ташқари, микроэлементлар, гербицидлар, ўстирувчи моддалар ва бошқалар бўлади. Тукоаралашмалардаги ортиқча кислоталиликни нейтраллаш ва физик хоссаларини яхшилаш учун уларга қисман қўшимчалар – суяк ёки фосфорит уни, бўр, оҳактош, доломит ва бошқалар каби тўлдирувчилар киритилади.

Аралаш ўғитлар кукунсимон ҳолатда ҳам, донадор шаклда ҳам ишлаб чиқарилади. Қаттиқ ўғитларни аралаштиришда бошланғич компонентлар қуруқ ва сочилувчан бўлиши керак; бундан ташқари, иложи борича, заррачаларнинг йириклиги ва зичлиги бўйича бир-бирига яқин бўлиши лозимдир. Бу талабларга жавоб бермайдиган материалларни бир жинсли ўғитларга айлантириш қийиндир. Турли хил ўлчам ва зичликдаги доначалардан иборат аралашма сегрегацияга учрайди, яъни ажралиб қолади ва сақлаш, ташиш, тупроққа машинали солишда бир текисда тушмайди. Ташқи куч таъсирида (масалан, ташишда) – майда ўлчамдаги ёки катта зичликдаги заррачалар йирик заррачалар орасидаги бўшлиқлар орқали куч йўналиши таъсирида сузилиб қолади. Демак, ҳар хил ўлчам ва зичликдаги заррачаларни аралаштирилишидан деярли бир жинсли бўлган аралашма ҳосил қилиб бўлмайди.

Сегрегация даражаси турли фракциялаар заррачалар ўлчамининг нисбатига, уларнинг зичликлари нисбатига ва ташқи куч катталигига боғлиқдир. Ўлчамлари фарқланадиган доначаларда сегрегацияни йўқотишининг иложи йўқ. Шунинг учун нафақат кукунсимон ёки донадорланган маҳсулотларнинг аралашмасидан, балки компонентларни аралаштирилгандан сўнг донадорлашни амалга оширилиб ҳам аралаш ўғитлар олинади.

Ҳозирги пайтда айрим корхоналарда ўғитларни аралаштириш қўшимча кимёвий қайта ишлаш – кислоталар (фосфат, нитрат, сульфат) ва материалларни нейтралловчи (газ ҳолатдаги аммиак, суюқ аммиакатлар ва бошқа реагентлар) киритиш билан биргаликда олиб бориш, шунингдек сув ўрнига эритмалар ва суюқланмалар ишлатиш орқали амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида компонентларни аралаштиришда ва донадорлашда кимёвий реакциялар содир бўлади, маҳсулотнинг доначалари эса мустаҳкам ва бир жинсли бўлади. Кимёвий реакциялар иссиқлиги ҳисобига доначаларнинг қуриши содир бўлади. Бундай аралаш ўғитлар мураккаб ўғитлардан деярли фарқланмайди; баъзан уларни мураккаб-аралаш ўғитлар дейилади.




Ўғитлар антагонизми ва синергизмиАралаш комплекс ўғитлар олишда номақбул кимёвий жараёнларнинг содир бўлиши (учувчан маҳсулотларнинг ҳосил бўлиши ёки ўзлашмайдиган шаклга ретроградацияланиши) натижасида озуқа моддаларнинг йўқотилишини ва ўғитларнинг физик хоссаларининг ёмонлашишини эътиборга олиш керак. Бу ўғитлар антагонизми деб аталадиган ҳодисага сабаб бўлади.

Ўғитлар алоҳида-алоҳида бўлган ҳолатдагига нисбатан улар биргаликда солинганда уларнинг агрокимёвий таъсири юқори самарали бўлиши синергизм тушунчаси орқали тушунтирилади. Синергизм – юнонча «синергос» – биргаликда таъсир этувчи, яъни биргаликда ва функционал бир жинсли таъсир этувчи маъносига эгадир; ўғитлар синергизмини шартли равишда уларнинг зарарли қўшимча жараёнлар кузатилмайдиган яхши агрокимёвий ва физик хоссали аралашмалар ҳосил қилиш хусусияти деб ҳам аталади.

Масалан, суперфосфатни аммиакли селитра билан аралаштирилганда:

NH4NO3 Қ H3PO4 қ NH4H2PO4 Қ HNO3

2NH4NO3 Қ Ca(H2PO4)2 қ 2NH4H2PO4 Қ Ca(NO3)2

реакциялари натижасида азотнинг бир қисми (HNO3 ёки азот оксидлари тарзида) йўқотилади ва нисбатан гигроскопик бирикма – кальций нитратнинг пайдо бўлиши натижасида аралашманинг физик хоссалари бошланғич компонентларга нисбатан ёмонлашади. Аралашмага нейтралловчи қўшимчалар киритиш (масалан, уни қўшимча аммонийлаштириш) натижасида нитрат кислота ҳосил бўлишининг ва шу билан биргаликда азот йўқотилишининг олди олинади. Шу билан бир вақтда монокальцийфосфатнинг бир қисм гигроскопик сувни кристаллизация сувига айлантирувчи дикальцийфосфатга айланиши натижасида ўғитнинг физик хоссалари яхшиланади. Лекин бунда, циртатли эрувчан Р2О5 ҳосил бўлиши ҳисобига сувда эрувчан шаклининг миқдори бир оз камаяди.

Кўпинча ўғитларни аралаштирилишидан бошланғич компонентларга нисбатан яхши физик хоссаларни намоён этувчи аралаш ўғитлар ҳосил бўлади. Масалан, суперфосфатнинг аммоний сульфат билан аралаштирилишидан содир бўладиган:

(NH4)2SO4 Қ Ca(H2PO4)2*H2O Қ H2O қ 2NH4H2PO4 Қ CaSO4

реакцияси натижасида аралашма қурийди ва гипс ҳосил бўлганлиги сабабли қотади. У кам гигроскопикликка эга, аммо узоқ вақт сақлангандан сўнг келтирилган реакция тугагач, ёпишқоқлигини йўқотиш учун уни майдалашга тўғри келади.

Аммоний фосфат ва калий хлориднинг суперфосфат ва аммоний сульфат билан аралаштирилишидан гигроскопиклиги кам ва сақланганда ёпишиб қолмайдиган яхши физик хоссали ўғитли аралашма олинади; уларни аммоний нитрат ёки карбамид билан аралаштирилишидан – нам ҳавода сақланганда сочилувчанлиги ёмонлашадиган ўғит олинади.





1 – расм. Ўғитларни аралаштириш диаграммаси:

1 – кальций нитрат; 2 – натрий нитрат; 3 – аммоний сульфат-нитрат; 4 – калийли-аммиакли селитра; 5 – аммоний сульфат; 6 – аммоний хлорид; 7 – карбамид; 8 – кальций цианамид; 9 – преципитат; 10 – суперфосфат; 11 – термофосфатлар, томасшлак; 12 – калий сульфат ва калий-магний сульфат; 13 – калийли туз (50% K2O); 14 – калийли туз (20-40% K2O); 15 – оҳактош.



У ёки бу ўғитли тузларни аралаштириш имкониятлари ҳақидаги масалани ечиш учун назарий тушунчалар ва тажриба маълумотлари асосида тузилган турли диаграммаларга қўлланилади. Лекин ўғитлар антагонизми етарлича ўрганилман ва шунинг учун баъзида турли аралаштириш диаграммалари бир-бирига зид бўлган маълумотлар беради. 24.1 – расмда шундай диаграммалардан бири келтирилган. Бу диаграммадаги горизонтал ва вертикал қаторларда рақамлар билан мувофиқ равишдаги ҳар хил тузлар белгиланган. Ўғитларнинг аралаштириш мумкинлиги горизонтал ва вертикал йўналишдаги қаторларнинг кесишишидан аниқланади: оқ катакчалар аралаштириш мумкинлигини, қора катакчалар – аралаштириш мумкин эмаслигини кўрсатади; штрихланган катакчалар – ўғитларнинг аралашишидан содир бўладиган ўринсиз реакцияларнинг нисбатан секин боришини ифодалайди; г ҳарфи билан бошланғич компонентларни аралаштирилишидан газ ажралиб чиқиши мумкинлиги, р ҳарфи билан эса – Р2О5 нинг ретроградацияланишини билиш мумкин. Ўғитларни аралаштириш доирасини уларга нейтралловчи қўшимчалар қўшиш орқали янада кенгайиши мумкин, лекин ушбу диаргаммада буни ҳисобга олинмаган.




Аралаш ўғитлар ишлаб чиқаришАралаш ўғитлар кимёвий корхоналарда ва истеъмолчига яқин ҳудудлардаги махсус тукоаралашмали станцияларда тайёрланади. Аралаш ўғитларни истеъмолчиларнинг ўзлари томонидан ҳам содда усулларда тайёрланади.

Тукоаралашмалар аралаштиргич тузилмаси ва жиҳозларнинг жойланиши билан фарқланадиган турли хил қурилмаларда ишлаб чиқарилади. Қурилмалар даврий ёки узлуксиз схемалар бўйича ишлайди. Даврий ишлайдиган қурилмаларга тенг қувватли бўлган узлуксиз аралаштириш принципи бўйича ишлайдиган қурилмалар анча ихчам бўлиб, ишлатилиши содда, тайёрлаш учун кам металл сарфланади. Бундан ташқари, жараённинг узлуксизлиги туфайли етарли даражадаги бир жинсли аралашма ҳосил бўлади. 2 – расмда тукоаралаштириш қурилмасининг умумий кўриниши тасвирланган.




2 – расм. Тукоаралаштириш қурилмасининг умумий кўриниши (АҚШ).

1 – темир йўл вагони; 2 – элеваторлар; 3 – омборлар бўлмаси; 4 – алоҳида ўғитлар тақсимлагич бункери; 5 – аралаштириладиган ўғитлар меъёрлаштиргич бункери; 6 – барабанли аралаштиргич; 7 – тайёр аралашма учун бункер.



Тукоаралашмалар учун соддалашган конструкцияли (стационар) қўзғолмас (3 – 5 – расмлар) ва ҳаракатли қурилмалар (РУМ-3, 1-РМГ-4, НРУ-0,5) ишлатилади.



3 – расм. НИУИФ Рамен агрокимё тажриба станциясининг узлуксиз ишлайдиган

қурилмаси (Россия).

1 – компонентлар учун бункерлар; 2 – транспортёр; 3 – элеваторлар; 4 – тақсимлагичли транспортёр; 5 – бункерлар; 6 – меъёрлаштиргич; 7 – транспортёрлар; 8 – барабанли аралаштиргич; 9 – икки валли куракли аралаштиргич; 10 – йиғувчи бункер; 11 – бўлакловчи тарози; 12 - қоп тикувчи машина. 





4 – расм. Кубан қишлоқ хўжалиги институти қурилмаси (Россия).

1 – юкловчи машина; 2 – компонентлар учун бункерлар; 3 – меъёрлаштиргичлар; 4 – транспортёр; 5 – элеватор; 6 – аралаштиргич.



Тукоаралашмалар тайёрлаш жараёнларида: ўғитларни аралаштиришга тайёрлаш; компонентларни тукоаралаштириш қурилмаларига узатиш; компонентларни меъёрлаштириш ва аралаштириш; тукоаралашмаларни ташувчи воситаларга юклаш ёки омборга узатиш каби ишлар бажарилади.

Куракли аралаштиргичлардан фойдаланиш – тукоаралашма бўйича каттагина солиштирма юкламада ҳам юқори сифатли аралаштирилишга эришиш имкониятини яратади. Бунда икки ўқли аралаштиргичдан чиқадиган озуқа моддалари 1:1:1 ва 0:1:2 нисбатли тукоаралашманинг бир жинсли бўлмаган қисми 8% дан ошмайди.


5 – расм. Житомир вилояти агросаноати Черняхов бўлимининг қурилмаси.

1 – кўтариб ташлагич бункернинг электродвигатели; 2 – бункерлар; 3 – лентали транспортёр; 4 – аралаштиргич; 5 – оғдирилган транспортёр.



Ўғитлар остки қисми сув ўтказмайдиган маҳсус омборларда сақланади. Ҳар бир турдаги ўғит омборларнинг ёғоч тўсиқлар билан ажратилган алоҳида бўлмаларида туради. Қуруқ кунларда омбор хоналари шамоллатиб турилади, об-ҳаво намгарчилик шароитида эшик ва деразалар беркитиб қўйилади.



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish