2 амалий машғулот радиоактив моддалар ва ионловчи нурланиш манбалари билан ишлаш



Download 1,5 Mb.
bet1/3
Sana06.03.2022
Hajmi1,5 Mb.
#483600
  1   2   3
Bog'liq
2 5273796596230786132


2 АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


РАДИОАКТИВ МОДДАЛАР ВА ИОНЛОВЧИ НУРЛАНИШ МАНБАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ.

Кимё саноати корхоналарида ва илмий-тадқиқот лабораторияларида турли ионловчи нурланиш манбаларини қўллаш кенг тарқалмоқда.


Ионловчи нурланишларнинг табиати, улар билан ишловчи кишиларнигина эмас, балки атрофдаги кишиларнинг хам хавфсизлигини таъминлаш учун махсус ҳимоя чораларини кўришни талаб қилади.
Модда билан бевосита ёки билвосита ўзаро таъсирлашганда унда зарарланган атом ва молекулалар – ионларни юзага келтиришга қодир бўлган нурланиш – ионловчи нурланиш деб аталади.
Ионловчи нурланиш бу - радиоактив изотопларнинг ўз-ўзидан емирилиши вақтида ўзидан ўтказадиган α-, β- ва γ нурларидир; махсус тезлатгичларда юқори энергияларгача тезлаштирилган зарядланган заррачалар (электронлар, протонлар, дейтронлар ва ҳ.к.) оқимидир; радиоактив нурланишлар ва сунъий равишда тезлаштирилган зарядланган заррачаларнинг модда билан ўзаро таъсирлашуви вақтида юзага келадиган иккиламчи нурланишларнинг (нейтронлар, дейтронлар α- заррачалар ва ҳ.к.ларнинг рентген ва γ - нурлари) оқимидир.
Булар ичида фан ва техникада кенг қўлланиладиган нейтрон нурланишлар энг хавфлироғидир. Нейтронлардан бир қатор муҳим ядровий реакцияларни олиб боришда, хусусан, саноат миқёсида кўп миқдорда радиоактив изотопларни олишда фойдаланилади.Кимё саноатида радиоактив изотопларни α-, β- ва γ –нурларни нурлантирувчи манба сифатида қўлланилади.
Нурлантириш хусусиятига асосланган нурланиш ўлчами доза деб аталади..
Ретген ва γ- нурларининг доза бирлиги рентген (р).ҳисобланади.
Рентген бу – 0° С ва 760 мм.сим.уст.да ҳавонинг 1 см3 да электр токининг ҳар бир ишорасининг зарядини 1 электростатик бирликка ташиб ўтувчи ионларни ҳосил қиладиган физик дозадир.
Радиоактив моддалар ва ионлантирувчи нур манбалари билан ишлашда хавфсизликни таъминлаш учун ички ва ташқи нурлардан ҳимояланиш зарур.
Ташқи нурланишдан ҳимояланиш, нурланиш вақтини қисқартириш (“вақт билан ҳимояланиш”), нурланиш манбасидан масофани узоқлаштириш (“масофа билан ҳимояланиш”) ва ҳимояловчи экранларни қўллаш йўллари орқали нурланиш дозасини чегаравий мумкин бўлган миқдоргача келтириш орқали таъминланади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish