VI. Йўриқномаларни рўйхатдан ўтказиш, кўпайтириш ва ҳисобга олиш 53. Тасдиқланган йўриқномалар корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан Йўриқномаларни рўйхатга олиш журналида (4-илова), мазкур Низом ва юқори турувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибга мувофиқ қайд этилади. Ушбу тартиб бўлмаган тақдирда, у иш берувчи (корхона раҳбари) томонидан белгиланади.
54. Намунавий йўриқномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ходимлар учун йўриқномалар билан бир ҳил (4 ва 5-иловалар) тартибда амалга оширилади, уларни сақлаш тартиби иш берувчи томонидан белгиланади.
55. Рўйхатга олинган йўриқномалар керакли миқдордаги нусхаларда кўпайтирилади (нашр этилади). Намунавий йўриқномаларни кўпайтириш (нашр этиш) вазирлик (идора) томонидан, ходимлар учун йўриқномалар эса – иш берувчи (корхона маъмурияти) томонидан кўпайтирилади (нашр этилади).
56. Йўриқномаларни кўпайтириш (нашр этиш) асл нусхасига мослиги таъминланган ҳолда ҳар қандай усулда амалга оширилиши мумкин.
57. Намунавий йўриқномалар алоҳида тўмламлар ёки китоб шаклида кўпайтирилиши (нашр этилиши) мумкин.
Ходимлар учун – қўлларга тарқатиш учун китоб, тўпламлар ёки бир тарафли варақлар (иш ўринларда ёки ишлаб чиқариш участкаларда осиб қўйиш учун) шаклида кўпайтирилиши (нашр этилиши) мумкин.
58. Йўриқномалар билан ходимлар, манфаатдор бўлинмалар (хизматлар) бошлиқлари ва корхонанинг касаба уюшмаси кўмитаси таъминланиши лозим.
Йўриқномаларнинг жойлашуви улар билан танишишнинг соддалиги ва қулайлигини таъминлаш зурурлигини ҳисобга олган ҳолда бўлинма (хизмат) раҳбари томонидан белгиланади:
ходимлар учун йўриқномаларни корхонанинг бўлинма (хизматлар) раҳбарларига меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан Йўриқномаларни тарқатиш журналига (5-сонли илова)қайд этилгандан кейин тарқатилади;
корхонанинг бўлинмалар (хизматлар) раҳбарларида бўлинмада (хизматда) барча касблар ва ишлар бўйича амалдаги йўриқномаларнинг бир тўплами, шунингдек корхонанинг бош инженери томонидн тасдиқланган йўриқномаларнинг рўйхати доимий равишда сақланиши лозим;
ҳар бир участка бошлиғида (устада, прорабда ва бошқалар) ушбу участкада банд бўлган барча касблар ва ишлар тури бўйича амалдаги йўриқномаларнинг бир тўплами бўлиши керак;
ходимлар учун йўриқномалар ўрганиш учун биринчи йўл-йўриқдан ўтиш вақтида йўл-йўриқдан ўтиш шахсий карточкасига имзо қўйилган ҳоллда уларнинг қўлларига берилиши мумкин ёки иш ўринларда ёҳуд участкаларда осиб қўйилиши керак, ёки ходим учун қулай бўлган маълум бир жойда сақланиши лозим.