2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу: Сифат менежменти тизимларида жараёнли ёндашув
PROCESS APPROACH TO ORGANIZING ORGANIZATIONAL MANAGEMENT
ISO 9001:2015 Сифат менежмент тизимлари. Талаблар. Халқаро стандартининг “Жараёнли ёндашув” 0.3 банди ташкилот бошқарувини ташкил этишда жараёнли ёндашувни талаб этади.
Ташкилот кутилган натижага эришишда тизимли жараёнларни ўзаро боғлиқлиги ва бошқариши, уларни натижавийлиги ва самарадорлигини оширади.
Сифат менежменти тизимида жараёнли ёндашувни қўллаш қуйидагиларга имкон беради:
a) талабларни тушиниш ва уларни доимо бажарилишини таъминлаш;
b) жараёнларни қиймат қўшиш нуқтаи назари билан уларни кўриб чиқиш;
c) жараёнлар вазифаларининг бажаришига натижавий эришиш;
d) натижа ва маълумотларни баҳолаш асосида жараёнларни такомиллаштириш.
ISO 9001:2015 Сифат менежмент тизимлари ва уни жараёнлари 4.4 банди эса, 4.4.1 Ташкилот сифат менежменти тизимларини мазкур халқаро стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқиши, жорий қилиши, сақлаши ва доимий такомиллаштириши лозим, шунингдек зарур жараёнлар ва уларнинг ўзаро муносабатлар ҳисобга олган ҳолда.
Ташкилот сифат менежменти тизими учун зарур бўлган жараёнлар ва уларни ташкилот ичида қўллашни аниқлаши лозим, ҳамда:
a) бу жараёнларга кирувчи ва ундан кутилаётган чиқувчи талабларни аниқлаш;
b) бу жараёнларнинг кетма-кетлиги ва ўзаро муносабатларини аниқлаш;
c) бу жараёнларни фаолияти натижавийлигини таъминлаш ва уларни бошқариш учун зарур бўлган мезон ва методларни (шунингдек фаолият кўрсаткичлари, мониторинг ва ўлчашларни ичига олган ҳолда) аниқлаш ва қўллаш;
d) бу жараёнлар учун зарур ресурсларни аниқлаш ва уларнинг мавжудлигини таъминлаш;
e) бу жараёнларга нисбатан масъулият ва ҳуқуқларни тақсимлаш;
f) 6.1 банди талабларига мувофиқ хавфлар ва имкониятларни ҳисобга олиш;
g) бу жараёнларни баҳолаш ва уларни кутилаётган натижаларга эришиши учун зарур ўзгаришларни киритиш;
h) сифат менежменти тизими ва жараёнлар такомиллаштириш.
4.4.2 Бу зарур ҳажм ва турда бўлишида ташкилот қилиши лозим:
a) уни жараёнлари фаолиятини ишлаши учун ҳужжатлаштирилган маълумотлар яроқлилигини таъминлаш;
b) бу жараёнлар қандай режалаштирилган бўлса шунга мувофиқ амалга оширилаётганига ишончни таъминлаш учун ҳужжатлаштирилган маълумотларни сақлаш.
Юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, “Birinchi rezinotexnia zavodi” МЧЖ корхонасида ташкилий бошқаруви тузилмаси ишлаб чиқилди, бунда асосий эътироб қўйидагиларга қаратилди:
-мен борлигим учун корхона бор эмас, балки маҳсулот ишлаб чиқариётгани, истеъмолчи борлиги сабабли мен бор деб тушиниш;
-ташкилий тузилмани фаолият кўрсатиш мазмуни асосида номлаш 1-расм;
-ишлаб чиқаришни хом-ашё ва материаллар билан таъминлаш (2-расм, хом-ашё ва материалларни харид қилиш, сақлаш ва “биринчини ол ва биринчини бер-FIFO” ва “Биринчи сақлаш муддати тугаётган биринчи чиқади-FEFO” принциплари асосида ишлаб чиқаришни таъминлашнинг жараёнли ёндашув тизимига эришилди;
-маҳсулот ишлаб чиқаришни узлуксиз таъминлаш (3-расм маҳсулот ишлаб чиқаришни технология талабларга мувофиқлиги, техник воситаларни тўҳтовсиз ишлаши ва уларга энергия таъминотини узлуксиз етказиш тизими юзага келтирилди);
-маҳсулот ва бошқарув тизимларини сифатини кафолатлаш (4-расм маҳсулот ишлаб чиқариш ва менежменти тизимларнинг метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг жараёнли ёндашув тизими юзага келтирилди);
-маҳсулотни ички ва ташқи сотувини, ҳамда янги бозорларни эгалашни таъминлаш (5-расм);
-молия, режалаштириш ва бухгалтерия ишларига тизимли ёндашувни таъминлаш (6-расм);
-янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш/ конструкциялаштиришни таъминлаш (7-расм);
-маъмурий-хўжалик ишлари, ахборат технологияси, ходимларни бошқариш ва уларни хавфсизлигини таъминлаш (8-расм).
1-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |