2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ.
Мавзу: Аэрофотосурат сифатини баҳолаш.
Мақсад:
Талабаларда аэрофотосуратга олишнинг моҳияти ҳамда
уларни сифатини баҳолаш тушунчасини шакллантириш.
Машғулотнинг жиҳози:
Аэрофотосуратлар тасвири.
Топшириқ:
1.Аэрофотосуратга олиш моҳиятини ўрганиш.
2.Аэросурат сифатини баҳолаш.
Топшириқ матни:
Аэросуратга олиш, аэросъѐмка - Ер сиртининг бирор қисми тасвирини
учиш аппаратлари (самолѐт, аэростат, ҳаво шари, ер сунъий йўлдоши, ракета
ва бошқалар) га ўрнатилган махсус суратга олиш ва қайд қилиш қурилмалари
ѐрдамида суратга олиш ва қайд қилиш.
Аэрофотосуратга олиш ва фотоэлектрон хилларга бўлинади.
Аэрофотосуратга олиш энг кенг тарқалган бўлиб ундан хўжалик ҳамда
илмий мақсадларда кенг фойдаланилади. Бу усул одатдаги фотоаппаратдан
суратга олиш жараѐнининг тўла автоматлаштирилгани,
кадрларни катта
бичимда олиши, анча тез суратга олиши билан фарқ қилади.
Фотоэлектрон аэрофотосуратга олиш электрон аппаратура ѐрдамида
объект чиқарадиган ѐки қайтарадиган кўринмас электромагнит нурларни
қайд қилишга; қабул қилинган нурни электрон оптик ўзгартиргич билан
кўринадиган
тасвирга айлантиришга; объектнинг кўринадиган тасвирини
ўзгартиргич экранда ҳосил қилишга ва шу тасвирни экрандан фотоплѐнкага
суратга олишга асосланган.
Инфрақизил ва радиолоқацион аэрофотосуратга олиш катта аҳамият
касб этади. Аэрофотосуратга олиш топографик карталар тузишда,
геологик
қидирувларда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида, ҳарбий ишда,
муҳандислик-қидирув ишларида қўлланилади.
Аэротадқиқот усуллари - Ер юзи, ландшафтлар, ер ости, Дунѐ
океани
ва атмосферани Ернинг сунъий йўлдошлари, самолѐт ва бошқа учувчи
аппаратлар ѐрдамида ўрганиш усулларидир.
Аэрофотосуратга олиш - самолѐт, вертолѐт, Ер сунъий йўлдоши ѐки
ракеталарга жойлаштирилган махсус аэрофотоаппарат ѐрдамида жойнинг
фотосуратини юқоридан олиш ва шу фотосуратлар ѐрдамида жойнинг плани
ва географик картани тузиш. Аэрофотосуратга
олиш жойнинг баъзи
тафсилотларини ѐки иншоотларнинг фотосуратларини олиб, сўнгра тайѐр
картага тушириш учун ҳам қўлланилади.
Баъзан, аэрофотосуратга олишнинг вазифаси фақат жойнинг тутган
ўрни чегараларини аниқлаш билан чекланади (контур аэрофотосуратга олиш)
баъзан топографик ўлчашлар натижасида олинган рельеф ҳақидаги
маълумотлар аэрофотосуратга олиш ѐрдамида
олинган картага туширилади
(мураккаб-комбинацияланган аэрофотосуратга олиш).
“2.1-расм”. Аэрофотосурат тасвири.
“2.2-расм”. Аэрофотосуратлар тасвири.
Аэрофотосуратга олиш воситасида карта тузиб, фотограмметрик
ўлчашлар натижасида рельефни шу карталарга тушириш ҳам
мумкин
(фотограмметрия). Учиш, фотосурат олиш ва тайѐр фотосуратларни ўлчаш
натижасида жойнинг план-картаси тузилади.
Аэрофотосуратга олиш топографик карталар тузишда, геологик,
тупроқшунослик тадқиқотларида, ўрмончилик ва ер тузиш ишларида, йўл ва
ер гидротехника иншоотлари қуриш, ҳарбий иш ва бошқаларда қўлланилади.