№2-Амалий иш
САРАЛАНМА ТУЗИШ ҚОИДАЛАРИ. АРАЛАШМА ТОЛАЛАРИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Амалий ишининг мақсади: Сараланма тузиш қоидаларини ўргатиш. Аралашма толаларининг кўрсаткичларини ҳисоблаш.
Амалий иш дарси учун керак бўладиган анжомлар ва материаллар: меъёрий ҳужжаталр O’zRST 604-2001, ГОСТ 1119-80, ГОСТ 9092-81, ОСТ 17-96-86, ОСТ 17-362-86 ва пахтанинг янги селекцион навлари физик-механик хоссалари, типли сараланма танлаш бўйича услубий қўлланма.
Топшириқ
Сараланма тузиш қоидаларини ўрганинг.
Аралашма толаларининг кўрсаткичларини инженер А.А. Синицин формуласи ёрдамида аниқлашни ўрганинг.
Берилган ип ассортименти учун типли сараланма танланг.
Берилган ип ассортименти учун аралашма толаларининг кўрсаткичларини аниқланг.
Уйда: Амалий иши бўйича ҳисобот тайёрланг.
Асосий маълумотлар
Маълум сифат кўрсаткичларига эга бўлган ип йигириш учун типли сараланмалар ишлаб чиқилган.
Белгиланган сифатга эга бўлган ипнинг физик-механик хоссалари доимийлигини таъминловчи турли маркадаги толалар аралашмаси сараланма деб аталади.
Аралашма тузишда қуйидаги қоидаларга амал қилинади:
Аралашма таркиби энг камида 6 та маркадан, мумкин қадар кўп пахта тойлардан тузилиши керак.
Аралашма толаларининг узунлигидаги фарқ 4 мм дан ошмаслиги керак.
Аралашма толаларининг чизиқий зичлиги бир-бирига яқин бўлиб, фарқ 18 мтексдан ошмаслиги керак.
Аралашма таркибига ёндош тола типлари ва навлари танланиши керак.
Аралашма толаларининг кўрсаткичларини аниқлашда инженер А.А. Синицин формуласидан фойдаланилади:
Аралашма толаларининг узиш кучини аниқлаш:
, сН
2. Аралашма толаларининг чизиқий зичлигини аниқлаш:
, мтекс
3. Аралашма толаларининг штапель узунлигини аниқлаш:
, мм
4. Аралашма толаларининг нисбий узиш кучини аниқлаш:
, сН/текс
Бу ерда: Р1, Р2, .., Рn – 1, 2,…, n аралашма компоненти толасининг узиш кучи, сН;
L1, L2, .., Ln – 1, 2,…, n аралашма компоненти толасининг узунлиги, мм;
T1, T2, .., Tn – 1, 2,…, n аралашма компоненти толасининг чизиқий зичлиги, мтекс;
R1, R2, .., Rn – 1, 2,…, n аралашма компоненти толасининг нисбий узиш кучи, сН/текс;
1, 2, .., n –1, 2,…, n компонентларнинг аралашмадаги улуши, %.
Ўқитувчининг топшириғига кўра талабалар аниқ ип ассортиментини танлашади (танда, арқоқ, трикотаж, тикув иплари учун, карда ёки қайта тараш ва ҳ.к.).
Талабалар меъёрий хужжатлар ва услубий қўлланмалардан фойдаланиб, белгиланган ип ассортименти учун типли сараланма ва пахтанинг селекцион навини танлашади. Инженер Синицин А.А. формуласи ёрдамида танланган сараланма учун аралашма кўрсаткичларини ҳисоблашади.
Мисол:
Чизиқий зичлиги 25 текс трикотаж ипи учун типли сараланма танланг ва аралашма толаларининг кўрсаткичларини аниқланг.
1. 25 текс трикотаж ипининг физик – механик хоссалари ГОСТ 9092-71да кўрсатилган. Ипнинг нисбий узиш кучи.
2. Типли сараланма танлаш.
25,0 текс трикотаж ипи учун қуйидаги типли сараланмалар тавсия этилган (5-жадвал)
5-жадвал
Ипнинг чизиқий зичлиги,
текс
|
Ипнинг
номери
|
Тавсия этилган типли сараланмалар
|
Эслатма
|
1
|
2
|
3
|
4
|
25,0
|
40,0
|
5-I, 5-II
5-I, 5-II, 4-I
|
Базис нави кўпи билан 70%
|
Қуйидаги типли сараланмани танлаб оламиз ва аралашма тузамиз: I нав-70%; II нав-30%.
3. Пахтанинг селекцион навини танлаш.
5 типга пахтанинг қуйидаги селекцион навлари: Юлдуз, Оқ-олтин, Армуғон, Хоразм-127, С-4910 Наманган-77 ва бошқалар мансуб.
Пахта толаласининг асосий хоссаларини таҳлил қилиб, пахтанинг С-4910 селекцион навини танлаймиз.
6-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |