Мисол. Дастлабки матн Т0 «Ўрин алмаштириш усули»ни шифрлаш талаб этилсин. Калит ва шифрланган блоклар узунлиги мос ҳолда қуйидагиларга тенг: К=<2,1,1>, Л=4. Шифрлаш учун 1-расмда келтирилган жадвал ва иккита маршрутдан фойдаланилади. Берилган шартлар учун матрицалари тўлдирилган маршрутлар 2-расмда келтирилган кўринишга эга.
2 - расм. Гамильтон маршрути ёрдамида шифрлаш мисоли.
қадам. Дастлабки матн учта блокка ажратилади. Б1=<Ўрин_алм>, Б2=<аштириш->, Б3=<усули**>;
қадам. 2,1,1 маршрутли учта матрица тўлдирилади;
қадам. Маршрутларга биноан символларни жой-жойига қўйиш орқали шифрматнни ҳосил қилиш.
Т1=<НМЛИЎРА_ТИШАРИ_ШТОЕМДИ**>
қадам. Шифрматнни блокларга ажратиш.
Т1=<НМЛИ ЎРА_ ТИША РИ_Ш ТОЕМ ДИ**>
VI. RSA алгоритмини қўлланишига доир кичик бир мисол келтирамиз.
Мисол: Учта ҳарфдан иборат бўлган “САВ” маълумотини шифрлаймиз.
Биз қулайлик учун кичик туб сонлардан фойдаланамиз Амалда эса мумкин қадар катта туб сонлар билан иш кўрилади.
Туб бўлган р=3 ва q=11 сонларини танлаб оламиз.
Ушбу n=pq=3*11=33 сонини аниқлаймиз.
Сўнгра, сонини топамиз, ҳамда бу сон билан 1 дан фарқли бирор умумий бўлувчига эга бўлмаган e сонини, мисол учун e=3 сонини, оламиз.
Юқорида келтирилган e*d(mod)=1 шартни қаноатлантирувчи d сонини 3d=1 (mod 20) тенгликдан топамиз. Бу сон d=7
Шифрланиши керак бўлган «САВ» маълумотини ташкил этувчи ҳарфларни: А1, В2, С3 мосликлар билан сонли кўринишга ўтказиб олиб, бу маълумотни мусбат бутун сонларнинг, кетма-кетлигидан иборат деб қараймиз. У ҳолда маълумот (3,1,2)кўринишда бўлади ва уни {e;n}={3;33} очиқ калит билан бир томонли функция билан шифрлаймиз:
х=3 да ШМ1=(33)(mod33)=27,
х=1 да ШМ2=(13) (mod33)=1,
х=2 да ШМ3=(23) (mod33)=8.
Бу олинган шифрланган (27,1,8) маълумотни маҳфий {d;n}={7;33} калит билан ифода орқали дешифрлаймиз:
у=27 да ОМ1=(277) (mod33)=3,
у=1 да ОМ2=(17) (mod33)=1,
у=8 да ОМ3=(87) (mod33)=2.
Шундай қилиб, криптотизимиларда RSA алгоритмининг қўлланиши қуйидагича: ҳар бир фойдаланувчи иккита етарли даражада катта бўлмаган p ва q туб сонларни танлайдилар ва юқорида келтирилган алгоритм бўйича d ва е туб сонларини ҳам танлаб олади. Бунда n=pq бўлиб, {e;n} очиқ калитни {d;n}эса маҳфий калитни ташкил этади. Очиқ калит очиқ маълумотлар китобига киритилади. Очиқ калит билан шифрланган шифрматнни шу калит билан дешифрлаш имконияти йўқ бўлиб, дешифрлашнинг маҳфий калити фақат шифр маълумотининг хақиқий эгасига маълум.
VII. Эл-Гамаль алгоритми. А томон ўзининг махфий калити асосида очиқ калит жуфтини ҳосил қилади ва уни Б томонда юборади. Олинган қийматлар қуйидагилар:
g=3; p=31; a=4; y=(g^a)modp=(3^4)mod31=19. Бу ерда (p,g,y) – очиқ калитлар жуфти ва a махфий калит.
Шифрлаш. Бу босқич А томоннинг очиқ калитларига эса Б томондан амалга оширилади. Очиқ маълумот сифатида M=CDEF (2,3,4,5 –алфавитдани ўрни) олиниб, ЭКУБ(,) =1 шартни қаноатлантирувчи k=7 танланди. Шундан сўнг қуйидагилар ҳисобланади:
r=(g^k)modp=(3^7)mod31=17;
C1=m*y^k=2*(19^7)mod31=14;
C2=m*y^k=3*(19^7)mod31=21;
C3=m*y^k=4*(19^7)mod31=28;
C4=m*y^k=5*(19^7)mod31=4;
Шундан сўнг C1,C2,C3,C4 лардан иборат С ва r А томонга юборилади.
Дешифрлаш. Бу жараён махфий калитга эга бўлган А томондан амалга оширилади ва очиқ матн олинади:
M1=C1*r^(p-1-a)modp=14*17^(31-1-4)mod31=2;
M2=C2*r^(p-1-a)modp=21*17^(31-1-4)mod31=3;
M3=C3*r^(p-1-a)modp=28*17^(31-1-4)mod31=4;
M4=C4*r^(p-1-a)modp=4*17^(31-1-4)mod31=5.
Топшириқ
Ҳар бир талаба ўзига тегишли вариант (қуйида берилган) бўйича берилган 7 та шифрлаш алгоритмидан фойдаланиб, очиқ матнларни шифрлашни амалга ошириши лозим. Амалий иш қоидалар бўйича расмийлаштирилиши ва ўз вақтида LMS тизимига юкланиши лозим.
Расмийлаштириш қоидалари:
1. Вароқ тепадан – 2 см, пастдан – 2 см, чапдан – 3 см, ўнгдан – 1.5 см. Рақамлаш паст ва ўртадан.
2. Бирлик интервал – 1,5 см, абзац – 1,25 см.
3. Матн фақат Тimes Nеw Rоmаn – 14 шрифтида бўлиши лозим.
4. Қандайдир сканер қилиб олинган маълумотлардан фойдаланиш тақиқланади (формулалар, жадваллар, расмлар ва бошқалар).
5. Жадваллар:
жадваллар кетма-кет рақамланади;
албатта жадвал номи ва рақами бўлиши лозим;
Ишда “жадвал” сўзини тўлиқ ёзиш лозим;
жадвал номи ва унинг таркиби марказ бўйича текисланиб ёзилади;
6. Расмлар (диаграммалар):
расмлар ва диаграммаларни рақамлаш кетма-кет амалга оширилади;
албатта расмларни (диаграммаларни) номи бўлиши лозим;
Ишда расм ва диаграммалар учун расм (расм) сўзидан фойдаланиш лозим;
расмлар (диаграммалар) марказлаштирилади ва унинг тагидан номи ёзилади;
7. Амалий ишда қуйидаги қисмга бўлиниши керак: амалий қисм, хулоса
Ҳар бир амалий иш учун ажратилган кредит миқдори 100 % (8 балл) ҳолатда олиниб, қуйидаги омиллар бўйича баҳоланади:
Аудиторияда берилган амалий машғулот топшириғини тўлиқ бажарилганлиги: 40% (3.2 балл).
Берилган топшириқни тўғри ва мустақил бажарилганлиги: 40% (3.2 балл).
Амалий иш расмийлаштириш қоидаларига риоя қилинганлиги: 20% (1.6 балл).
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш кафедраси
Киберхавфсизлик асослари фанидан
АМАЛИЙ ИШ
Бажарди: __________________________
Текширди: Сайфуллаев Ш.Б.
Тошкент-2019
№
|
ФИО
|
Очиқ матн
|
1
|
Abdurasulov Alijon
|
SAMARQAND
|
2
|
Abduraxmonov Raximjon
|
DALVARZINTEPA
|
3
|
Abdusamadov Abbosbek
|
KONSTRUKTOR
|
4
|
Abdusattarov SardorjoN
|
FINIKIYALIK
|
5
|
Arabboev Shokhrukh
|
SELEKSIYA
|
6
|
Boltayev Xumoyun
|
MALAYZIYALIK
|
7
|
Ergashboev Fayzullokh
|
SISTEMALOGIYA
|
8
|
Gulmamatov Dostonbek
|
HUNARMANDCHILIK
|
9
|
Ismadiyorova Sadokat
|
ISKANDARIYA
|
10
|
Ismatov Ulug‘bek
|
MAKEDONIYA
|
11
|
Izomov Ikromjon
|
ATLANTIKA
|
12
|
Jamgirov Anvar
|
CHILANGARLIK
|
13
|
Karimberdiyev Hikmatulla
|
TURKISTON
|
14
|
Makhmanazarov Sirojiddin
|
YUNUSOBOD
|
15
|
Matkarimova Sevinchxon
|
TIRBANDLIK
|
16
|
Mirov Shahzod
|
ZIMBABVELIK
|
17
|
Nasriddinov Husniddi
|
MUSALLAS
|
18
|
Omonturdieva Makhfuza
|
HUSNIXAT
|
19
|
Perdebayev Aydos
|
KUKALAMZORLIK
|
20
|
Rashidov Anvar
|
SALTANAT
|
21
|
Raximov Azizbek
|
ASTRONOMIYA
|
22
|
Salomov Nurbek
|
GRADATSIYA
|
23
|
Sobirov Shakhboz
|
DERMOTOLOGIYA
|
24
|
Tursinov Sherzod
|
STOMOLOGIYA
|
25
|
Usmonov Sardorbek
|
BUTUNLILIK
|
Do'stlaringiz bilan baham: |