2. 2-Мавзу. Юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғини солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари. Режа



Download 287,34 Kb.
bet6/7
Sana25.03.2022
Hajmi287,34 Kb.
#509536
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 2 мав Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

340-модда. Солиқни тўлаш тартиби


Агар солиқни тўлаш ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича, тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд. сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ушбу модданинг 3 – 6 қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг 23 кунидан кечиктирмай тўлайди.
Жорий солиқ даврининг 1-чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси ўтган солиқ даврининг охирги чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўлови суммасига тенг этиб қабул қилинади.
Жорий солиқ даврининг 2-чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси жорий йилнинг 1- ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғи суммасининг 3/1 га тенг этиб қабул қилинади.
Жорий солиқ даврининг 3-чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси ярим йиллик якунларига кўра солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ва 1-чорак якунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ўртасидаги фарқнинг 3/1 га тенг этиб қабул қилинади.
Жорий солиқ даврининг 4-чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси 9 ойлик якунларига кўра солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ва ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ўртасидаги фарқнинг 3/1га тенг этиб қабул қилинади.
Агар мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида беш миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича ҳисобот (солиқ) даври мобайнида тўланган ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқни тўлаш чоғида ҳисобга олинади.
Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Жами йиллик даромаднинг миқдоридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини солиқ бўйича фақат солиқ даври якунлари юзасидан тақдим этувчи солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини тўламайди.
Солиқ тўловчи тугатилганда солиқ тугатиш якунлангунига қадар тўланиши лозим.
Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисоблашни рўйхатдан ўтказувчи органдан бундай ахборот олинган ойдан эътиборан тўхтатиб туради.
Фаолият тикланган ва тугатиш жараёни тўхтатилган тақдирда, ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисоблаш уларни ҳисоблаш тўхтатилган ойдан эътиборан тикланади.

Download 287,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish