2.1.2-жавдал.
2016 йил январь-март учун макроиқтисодий кўрсаткичлар
|
Млрд.cўм
|
2015 йилнинг январь-март ойларига нисбатан фоизда
|
Ялпи ички маҳсулот
|
35 750,6
|
107,5
|
Саноат маҳсулоти
|
23 908,6
|
106,0
|
Қишлоқ, ўрон ва балиқ хўжалиги
|
3 627,2
|
106,7
|
Асосий капиталга киритилган инвестициялар
|
8 044,9
|
108,5
|
Қурилиш ишлари
|
5 953,6
|
119,4
|
Юк ташиш, млн. тонна
|
300,6
|
103,9
|
Юк айланмаси, млн.тн.км
|
19 079,4
|
107,8
|
Йўловчи ташиш, млн. киши
|
1 593,1
|
103,5
|
Йўловчи айланмаси, млн.йўловчи-км
|
21 687,2
|
103,4
|
Чакана товар айланмаси
|
17 562,7
|
112,8
|
Хизматлар, жами
|
18 601,6
|
112,1
|
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси.
Шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш жараёни жамият тараққиётининг ҳамма босқичлари учун хос бўлган умумий ҳодиса бўлса-да, кишилар, соҳалар, корхоналар ўртасида маълум шаклдаги ўзаро муносабатсиз амалга ошиши мумкин эмас. Шунинг учун ишлаб чиқариш жараёни ҳамиша маълум бир ижтимоий шаклда, яъни шу даврда амал қилаётган ишлаб чиқариш муносабатларига мос ҳолда амалга ошади.
Ишлаб чиқаришнинг чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда кишилар эҳтиёжини қондиришга қаратилиши ва шунга зарур бўлган сифат ва миқдорда истеъмол қиймати яратишни бош мақсад қилиб қўйиши унинг ижтимоий йўналишини ифода этади. Лекин бу умумий ижтимоий йўналиш аниқ кишиларнинг, тадбиркорларнинг манфаати билан боғлангандагина амалга ошади. Бозор иқтисодиёти шароитида ёки унга ўтиш даврида ҳар бир мулк эгаси ёки тадбиркор маълум миқдорда фойда олишни, сарфланган воситаларига, пул маблағларига нисбатан кўпроқ қийматга эга бўлишни мақсад қилиб қўяди. Шунинг учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни бир томондан, истеъмол қийматларини яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан, қийматнинг ўсиш жараёни бўлиб ҳисобланади. Агар биз 80 минг сўмлик қўшилган қийматдан 20 минг сўмини амортизация, энергия ва бошқалардан иборат моддий харажатлар, яъни олдиндан яратилган қийматлар деб қарасак 60 минг сўмлик қиймат, яъни 30 минг сўмлик иш ҳақи ва 30 минг сўмлик фойда шу ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил қилинган янги қиймат ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини қуйидагича ифода этишимиз мумкин (2.1.3-чизма).
Ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситалари (натурал шакллари)
Истеъмол қиймати, яъни нафлилиги
Меҳнат жараёни ёки нафлиликнинг яратилиши ва кўпайишижараёни
Ишлаб чиқаришнинг омиллари
Натижа: товар ва хизматлар
Ишлаб чиқариш жараёни
Қийматнинг ўсиш жараёни
Капитал: ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи қиймати
Сарфланган ва қўшилган қиймат
Do'stlaringiz bilan baham: |