2.3.1-жадвал.
Ресурслар тўлиқ банд бўлаганда ишлаб чиқариш имкониятлари (тахминий маълумотлар)
Маҳсулот тури
|
Муқобил вариантлар
|
А
|
В
|
С
|
D
|
Е
|
Нон (млн. дона)
|
0
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Тегирмон (минг дона)
|
10
|
9
|
7
|
4
|
0
|
Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси тўғрисида яхшироқ таъсаввурга эга бўлиш учун:
биринчидан, иқтисодиёт фақат икки хил маҳсулот - нон ва тегирмон ишлаб чиқаради (бунда нон истеъмол товарларини, тегирмон ишлаб чиқариш воситаларини билдиради);
иккинчидан, иқтисодий ресурслар миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгармайди;
учинчидан, меҳнат унумдорлиги ва технология доимий бўлиб қолади, деб фараз қиламиз.
Мавжуд ресурслар чекланганлиги сабабли иқтисодиётнинг тегирмон ва нон ишлаб чиқаришни бирданига кўпайтириб бориш имконияти чекланган. Ресурларнинг чекланганлиги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг чекланганлигини билдиради. Бундай шароитда тегирмон ишлаб чиқаришни ҳар қандай кўпайтиришга, ресурсларнинг бир қисмини - нон ишлаб чиқаришни камайтириш орқали эришади. Аксинча, агар нон ишлаб чиқаришни кўпайтириш афзал кўринса, бунинг учун зарур ресурслар фақат тегирмон ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳисобига олиниши мумкин.
Қуйидаги жадвалда жамият танлаш мумкин бўлган саноат тегирмонлари ва нон миқдорининг муқобил уйғунлашуви келтирилган. А - муқобил вариантга биноан, иқтисодиёт ўзининг бутун ресурсларини тегирмон, яъни ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтиради. Е - муқобил вариантда эса мавжуд ресурслар тўлиғича нон, яъни истеъмол буюмлари ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Бу ҳар икки муқобил вариант очиқдан-очиқ амалга ошмайдиган нореал ҳисобланади, ҳар қандай иқтисодиёт одатда ўзининг мавжуд умумий ресурслари ҳажмини ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўртасида тақсимлаши зарур. А - муқобил вариантдан Е - вариант томон истеъмол товарлари, Е дан А вариантга томон ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш кўпайиб боради.
Жадвалдаги асосий ғоя қуйидагича: ҳар қандай вақт оралиғида иқтисодиёт тўлиқ бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида У маҳсулотни кўпроқ олиши учун Х маҳсулотнинг бир қисмидан воз кечиши зарур. Иқтисодий ресурслар камёб бўлганлиги сабабли, иқтисодиёт Х ва У маҳсулотни бир вақтда кўпайтира олмайди.
Ишлаб чиқариш имконияти ҳақидаги тушунчани чуқурлаштириш учун жадвалда келтирилган маълумотларни чизмада тасвирлаймиз. Чизмада кўрсатилганидек, оддий икки ўлчамли графикдан фойдаланиб, тегирмон (ишлаб чиқариш воситалари) ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотларни тик ўққа, нон (истеъмол товарлари) ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотларни эса ётиқ ўққа жойлаштирамиз.
Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғидаги ҳар бир нуқта икки хил маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қандайдир энг кўп ҳажмини кўрсатади. Нон ва тегирмон ишлаб чиқаришнинг ҳар хил уйғунлашувини амалга ошириш учун жамият улардаги мавжуд ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаши зарур. Нон ва тегирмоннинг барча уйғунлашуви уларнинг энг кўп миқдорини кўрсатиб, бу барча мавжуд ресурслардан эса самарали фойдаланиш натижасида олиниши мумкин. Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғдан ташқарида жойлашган ҳар қандай нуқтага (масалан W) ресурсларнинг мавжуд ҳажми ва ишлаб чиқаришнинг мавжуд технологиясида эришиб бўлмайди.
Жамият учун маҳсулотларнинг эришиб бўладиган ҳар хил уйғунлашувларидан танлаб олиш имконияти эгри чизиқ ичида жойлашади.
Жамият бу маҳсулотлар уйғунлашувидан бирортасини танлаши зарур: кўпроқ тегирмон ишлаб чиқариш камроқ нон ишлаб чиқаришни билдиради ва аксинча.
Хар қандай маҳсулотнинг қандайдир миқдорини олиш учун, воз кечишга тўғри келадиган бошқа маҳсулот миқдори бу маҳсулотнинг муқобил ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади.
Биз иқтисодиёт ресурсларнинг тўлиқ бандлиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми билан хусусиятли деб ҳисобладик. Агар банд бўлмаган ресурслар бўлса ёки ресурслари самарасиз фойдаланилса (тўлиқ фойдаланилмаса) иқтисодиёт жадвалда кўрсатилган ҳар бир муқобилвариантдагидан камроқ маҳсулот ишлаб чиқарган ва бу чизмада келтирилган ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ичида жойлашган бўлур эди.
Агар ресурсларнинг миқдори ва сифати ҳамда технология ўзгарса иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмиҳам (ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ҳолати) ўзгаради.Мавжуд ресурсларнинг кўпайиши ҳар бир вариантда битта ёки ҳар иккала маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига олиб келади.
Биз таҳлилда технология доимий ёки ўзгармай қолади деб ҳисобладик. Хақиқатда техника ва технология доимий такомиллашиб, ўзгариб боради. Дастлаб техника тараққиёти фақат ишлаб чиқариш воситаларининг такомиллашувига, анча самарали машина ва ускуналарининг яратилишига олиб келади, деб ҳисоблаймиз. Бунда техника тараққиёти ишлаб чиқариш имкониятларининг ошишига олиб келади, жамият ресурсларнинг ўзгармаган миқдорда кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.
Тегирмон (минг)
Р
1 0А
9 В
8
7 С
6
5
4 D
3
2
1
Е
0 1 2 3 4 5 6 Нон (млн.) Q
Do'stlaringiz bilan baham: |