2.7.2-чизма. Олтин ва қоғоз пулларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Бозор иқтисодиёти шароитида пул фақатгина умумий эквивалент бўлиб эмас, балки ўз эгасининг қўлида фойда, даромад олиш воситаси бўлиб хизмат қилади, ўзидан-ўзи ўсувчи қийматга, бир сўз билан айтганда капиталга айланади. Бунинг натижасида қоғоз пуллар иккита таркибий қисмга ажралади: нақд пуллар (қоғоз пул, танга-чақалар) ва кредит пуллар (чек, вексел, сертификат, тўлов талабномалари ва ҳ.к.). Уларнинг туб хусусиятлари 2.7.3-чизмада акс эттирилган.
Чекланган расмий нафлилик
Қўшимча нафлилик
Қиймат белгиси
Нақд пуллар
Кредит пуллар
Ваколатли қиймат
Қоғоз пуллар
2.7.3-чизма. Нақд ва кредит пулларнинг хусусиятлари.
Бундан кўринадики, пул капитал сифатида муомалада бўлади, унга қўшимча ижтимоий вазифа юклатилади. Энди у даромад келтирадиган махсус воситага айланади.9
Шундай қилиб, товар айирбошлаш, ишлаб чиқариш ва пулнинг келиб чиқиши ҳамда товар-пул муомаласининг ривожланиши бозор ва бозор иқтисодиётининг келиб чиқишига сабаб бўлди ва унинг ривожланишига шарт–шароит яратди.
Асосий таянч тушунчалар:
Ишчи кучи – инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятлари йиғиндиси.
Меҳнат қуроллари – инсоннинг табиатга, меҳнат предметларига таъсир қилишда восита бўлиб хизмат қиладиган нарсалар: машиналар, станоклар, тракторлар, плуглар, қурулмалар, ускуналар ва бошқалар.
Меҳнат предметлари – бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалар (ер – сув, хом ашё, материаллар ва бошқалар).
Капитал – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда ишлатилиб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш воситалари, товарлар ва пул маблағларидир.
Ер-сув – тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, сувлар, ўрмон, қазилма бойликлардан иборат бўлган ва фойдаланишга тортилган табиий ресурслар.
Тадбиркорлик қобилияти – инсонда бўлган ташаббускорлик, ташкилотчилик, новаторлик, иқтисодий хавфдан, жавобгарликдан чўчимаслик ҳислатларининг бирлиги.
Ишлаб чиқариш жараёни – кишиларнинг мақсадни кўзлаб амалга ошириладиган фаолияти бўлиб, истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган жараён. Ишлаб чиқариш жараёни бир томондан истеъмол қийматларини (нафлиликни) яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан қийматнинг ўсиши жараёнидир.
Ижтимоий ишлаб чиқариш – ўзаро боғлиқликда ва доимий алоқада бўлган барча индивидуал ишлаб чиқаришларнинг бирлигидан иборатдар.
Ишлаб чиқаришнинг умумий самараси – ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан унга сарфланган ресурс харажатлари ўртасидаги нисбат.
Зарурий маҳсулот – ишчи ва хизматчиларнинг зарурий иш вақтида яратилган ва ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулот.
Қўшимча маҳсулот – ишчи ва хизматчиларнинг қўшимча иш вақтида яратилган маҳсулот бўлиб, соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ошиқча қисмидир. Қўшимча маҳсулот тадбиркорларга, мулкдорларга ва давлатга тегишлидир.
Ишлаб чиқариш функцияси – ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғлиқликни билдиради.
Ўртача маҳсулот – жалб қилинган ишчи кучи ва капиталнинг бир — бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори.
Натурал ишлаб чиқариш - бунда меҳнат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш, ички хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланади.
Товар ишлаб чиқариш - бунда товарлар ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш, айирбошлаш учун ва бошқаларнинг истеъмолини қондириш мақсадида ишлаб чиқарилади.
Товар - бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган, айирбошлаш учун яратилган маҳсулотдир.
Нафлилик - товарларнинг кишиларнинг бирон-бир нарсага бўлган эҳтиёжини қондириш лаёқати.
Алмашув қиймати - бу бирор турдаги истеъмол қийматнинг бошқа турдаги истеъмол қийматга айирбош қилинадиган миқдорий нисбати.
Аниқ меҳнат –муайян аниқ истеъмол қийматларни вужудга келтирадиган меҳнат.
Абстракт меҳнат - меҳнатнинг аниқ шаклидан қатъий назар умуман инсон ишчи кучининг сарфланиши, ижтимоий меҳнатнинг бир қисми.
Меҳнат унумдорлиги - маълум вақт давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун кетган вақт билан аниқланади.
Меҳнат интенсивлиги - меҳнатнинг сарфланиш тезлиги ёки жадаллиги.
Пул – ҳамма турдаги товар ва хизматларни айирбошлашда умумий эквивалентлик ролини бажарувчи махсус товардир. Қоғоз пуллар эса шу товар пулнинг вакилидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |