Популяциялар динамикаси
Популяциялар экологиясининг предмети популяциянинг тузилиши, динамикасини, ёши ва жинсини ўрганишдан иборат. Чунки улар ҳосилдорлик ва кўпайиш характерини кўрсатади, бу эса яшаш шароитига мослашиш критерияси бўлиб, ўлиш билан кўпайиш ўртасидаги нисбатан белгилайди.
Популяциянинг муҳим хусусиятларидан бири, ўзини сон жиҳатидан идора этишдир.
Популяциядаги индивидлар бир-биридан ёши, жинси, ўзаро чатишадиган авлодларига ҳаёт циклининг турли фазалар ва гуруҳчаларга (пода, колония ва бошқалар) мансублиги билан фарқ қилади. Ҳар қандай тур популяциялар тизимидан таркиб топади. Унинг тузилмаси эса индивидларнинг ҳаракатланиши ёки маълум худудга боғликлик даражаси, табиий тўсиқларни енгиб ўта олиш каби биологик хусусиятлари билан белгиланади. У доимий эмас. Популяциялар ичида организмнинг ўсиши, турилиши ва бошқа кўпгина сабабларга кўра, яъни ташқи муҳитнинг ўзгариши, душманлар сонининг ўзгариши каби қатор омилларга боғлиқҳолда ўзгариш вужудга келди.
Популяцияни бошқариш, фойдаланиш, мониторинг ва муҳофаза воситаси бўлиб хизмат қилади. Чунки популяция сонининг бошқарилиши табиатда кузатилади, унинг бир қисми олинганда у яна тикланади. Шунинг учун популяцияни бошқариш муҳофаза воситаси бўлиб хизмат қилади. У мониторинг воситаси ҳам, чунки тур эмас, уларнинг популяциясини кузатиш керак. Муҳофаза қилганда эса популяцияларни муҳофаза қилиш орқали ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолиш мумкин.
Биоценоз-бу лотин тилидан олинган сўз бўлиб, "биос"-ҳаёт, "ценоз"-умумий, деб таржима қилинади. "Биоценоз" терминини немис биологи Мёбиус К. томонидан 1877-йилда берилган. Бу ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг биргаликда яшашини ифодалаб, бундай яшаш маълум ер ёки сув ҳавзасида учраши мумкин. Биоценоздаги организмлар ўзаро ва абиотик муҳитга боғлиқдир.
Биоценоз эгаллаб турган муҳит биотоп деб аталади, биотоп-биоценознинг яшаш муҳитидир (бу лотинча сўз бўлиб, "биос"-ҳаёт, "топос"-яшаш жойи демакдир).
Ер юзидаги биоценозлар кўп ярусли бўлиб, улар ҳар хил баландликларда, вертикал жойлашган қатламларга эга. Масалан, ўрмонларда дарахтнинг илдизи ва танасининг жойлашишига қараб бир неча яруслар ажратиш мумкин:
1. Дарахтлар.
2. Бутасимон ўсимликлар ва ёш дарахтлар.
3. Ўтсимонўсимликларвабутачалар.
4. Мохлар.
Ҳар бир ярусдаги ўсимлик, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар ўртасида кучли боғланиш кузатилади.
Биоценоздаги тирик организмлар эгаллаб турган макон экологик ниша дейилади. Ҳар бир тур ўзининг экологик нишасигаэга, у шу ерда яшайди ва ўша жойдан ўз овқатини топиб ейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |