2.ФВДТ маҳаллий даражадаги бошқарув органларининг асосий вазифалари:
1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш ташкилий ва муҳандислик-техникавий тадбирларини хамда ҳудудий (вилоят) дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.
2. Вилоят ички алоқа ва хабар бериш тизими, шунингдек бошқариш ва маълумот таъминоти автоматлаштирилган тизимини яратиш ва доимий шайлигини таминлаш.
3. Маълумотни йиғиш ва узатиш учун вилоятлардаги давлат алоқа каналларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлашган фойдаланишни таъминлаш.
4. Кимёвий ва бошқа потенциал хавфли объектларда ҳамда уларнинг ҳудудларида хабар бериш ва чекланган маълумот тизимлари, шунингдек сув омборларида, гидротехника иншоотларидаги сигнализациялардан қабул қилинган хабарларни автоматик равишда манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборилишини таъминлаш.
5. Атроф муҳитни потенциал хавфли объектлардаги шароитни мунтазам равишда кузатувни таъминлаш.
6. Бошқарув органлари, бошқариш пунктлари, куч ва воситаларнинг фавқулодда вазиятдаги ишларга шайлигини таъминлаш.
8. Содир бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг кўлами ва ривожлана бориши, эҳтимол бўлган оқибатлари, уларни тугатиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот йиғиш, хабар бериш ва юқори орган рахбарияти билан ахборотларни алмашувини таъминлаш.
9. Ҳудудий (вилоятлар) кичик тизимлар куч ва воситалари, шунингдек бириктирилган тузилмаларнинг фавқулодда вазиятдаги авария-қутқарув ва бошқа шошилинч ишлар ўтказиш фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолини ишларга жалб қилишни ташкил этиш.
10. Аҳолини хавфсиз худудларга эвакуация қилишни, у ерларда аҳолини жойлаштиришни, уларнинг турмуш шароитини ҳамда фавқулодда вазият тугатилгандан кейин ахолини доимий турар жойларига қайтарилиш режаларини тузиш ва амалга ошириш.
11. Аҳолини юқори хавф зоналаридан хавфсиз жойларга доимий яшаш жойига кўчириш ва уларнинг хаёт фаолиятини ҳар томонлама таъминлаш.
12. Фавқулодда вазиятни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар резервларини яратиш.
13. Фавқулодда вазиятдан шикастланган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш, уларга ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; фуқароларнинг турар жойлари ва мулкларини мақсадли суғурта қилишни ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 170-40-сонли қарорига биноан табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан Тошкент шаҳри аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш ва ўз вақтида огоҳлантириш мақсадида ҳамда Ички Ишлар Бош бошқармаси, тез тибиий ёрдам хизмати ва шаҳар авария хизматлари (алоқа, сув, иссиқлик, газ, электр таъминоти) кучларини мувофиқлаштириш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахт фавқулодда вазиятлар бошқармаси таркибида «Қутқарув хизмати тузиш ҳақида» 1999 йил 26 апрелда 220-сонли қарори қабул қилинди.
«1050» рақами орқали боғланиш мумкин бўлган қутқарув хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1.Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларда авария-қутқарув ишларини олиб бориш;
2.Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, тез тибиий ёрдам хизмати ва шаҳар ҳокимиятининг авария-қутқарув навбатчи хизматлари ўртасида алоқани ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кеча-кундуз давомида узлуксиз таъминлаш;
3. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда аҳолини огоҳлантириш ва қутқариш ишларини олиб бориш;
4. Фавқулодда вазият хавфи туғилганда аҳолига зудлик билан керакли ёрдам кўрсатиш, керак пайтида қўшимча кучларни жалб қилиш, биринчи тибиий ёрдам кўрсатиш ва авария-қутқариш ишларини йўлга қўйиш;
5. Қутқарув хизматининг доимий тайёрлигини таъминлаш;
6. Қутқарув хизматини керакли ускуналар билан таъминлаш, кучларини доимий тайёргарликда тутиш ва қўшимча заҳираларини ташкил қилиш;
7. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишларини йўлга қўйиш ва бажариш;
8. Фавқулодда вазиятларни келтириб чиқарадиган хавф манбаларини ҳисобга олиш, шаҳар ҳудудига зарар етказиш мумкин бўлган офатларнинг олдини олиш ва ўрганиб чиқиш.
Қутқарув хизматини чуқур ўзлаштириш ва олий тоифали мутахассисларни тайёрлашдан иборат. Воқеа содир бўлган жойга боришдан олдин, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва қутқарув ҳизмати ўз ҳаракатларини жамоат тартибини сақлаш, хабар бериш ҳамда алоқа, тиббий муҳандислик, коммунал-техник ва бошқа хизматлар билан мувофиқлаштириб оладилар. Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган 47 та ўта муҳим ва тоифалашган объектлар ҳамда 35 та портловчи ва ёниш, 23 та хавфли объектлар хавфсизлигини назорат қилиш ҳам қутқарув хизмати зиммасига юкланган. Қутқарув ҳизмати бюджет ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан четга чиқмаган ҳолда бошқа маблағлар ҳисобидан маблағ билан таъминланади. Авария қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш харажатларини Тошкент шаҳар ҳокимияти; бюджети, молиявий ва моддий ресурслар фондларидан ва тадбир ўтказилаётган корхона ёки ташкилотлар бюджетидан тўланади. Корхоналар раҳбарларининг қарорлари билан кучли хавфли объектларда мавжуд ихтисослаштирилган хизматлар ва бўлинмалар (қурилиш, кимё, тибиий ва бошқалар) негизида бевосита объектларда авария-қутқариш ва бошқа» кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган штатсиз ихтисослаштирилган авария- қутқариш ва авария-тиклаш тузилмалари тузилади.