1Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган давлат университети


Тадқиқот муаммосининг ўрганилганлик даражаси, жаҳон илм-фанидаги илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича эришилган ютуқлар ва рақобатчилар таҳлили



Download 144,32 Kb.
bet9/21
Sana29.05.2022
Hajmi144,32 Kb.
#617907
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
loyiha yangi

4.3.Тадқиқот муаммосининг ўрганилганлик даражаси, жаҳон илм-фанидаги илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича эришилган ютуқлар ва рақобатчилар таҳлили(500 та сўздан ошмаслиги лозим):
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг асарлари асосида юксак маънавиятли шахсни шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларидаги хотин-қизларни жамият ва давлат бошқаруви тизимларидаги фаолиятига доир, дунё фалсафий мероси ҳамда мамлакатимизни барқарор ва изчил ривожлантиришга оид концептуал ғоялар мазкур тадқиқотга илмий-методологик асос бўлиб хизмат қилди.
Бугун жаҳонда хотин-қизлар масаласи кенг тадқиқ этилмоқда. Жамият ҳаётида аёлларнинг тутган ўрни ҳақдаги дастлабки ижтимоий-фалсафий таҳлилга қараганда XIX асрда юзага келган феминизм АҚШ ва Европада, кейинчалик дунёда эркак билан аёлнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга интилди. Бугун феминистларни дунёнинг барча давлатларида учратиш мумкин. У алоҳида феномен сифатида чет эллик К.Амундсен, П.Ж.Бьюкенен, О.Вейнингер, Г.Плоссь, О.Кардави, Дж. Ландрам, А.Пиз, Б.Пиз, Б.Фридан, З.Фрейд, К.Флинт, Э.Фромм, Л.Хабер, Элизабет Паркс каби тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Улар Ғарбда эркак ва аёлнинг ижтимоий-сиёсий тенг ҳуқуқлилиги, бу борада мавжуд, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари, баъзан Ғарб феминизми ва Шарқ феминизми ҳақида (О.Кардави) фикр юритадилар. Аммо, улар миллий менталитет, этномаданий анъаналар, кийиниш маданияти ва одобига риоя қилишнинг хотин-қизлар фаолиятига таъсирини ҳисобга олмайдилар. Шунингдек, улар ичида радикал феминизм ва эркинликни қўллаб-қувватловчи ёндашишлардан тортиб, аёлларни давлат бошқарувида фаол иштирок этишини таъминлаш йўлларини, механизмларини топишга қаратилган илмий-рационал изланишлар ҳам мавжуд. Бу борада Т.Бендас, А.Бабич, Ю.Безелянский, А.Веселовский, В.А.Геодакян, Е.П.Ильин, Е.И.Калинина, И.С.Клецина, Ц.П.Короленко, Н.А.Усачева, Н.Хамитов, Л.И.Шинелова, С.В.Поленина, Б.Тугелбаева, А.Табишалиева, А.Карасаева, Т.А.Машика, Г.Г.Силласте, Т.Н.Сидорова, Е.А.Баллаева, Е.Здравомислова каби олимларнинг илмий асарларини келтириш мумкин. Тўғри, уларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги масалалари бевосита ўрганилмайди, аммо уларда гендер тенглик, эркак ва аёлнинг психофизиологик хусусиятлари, оилавий муносабатлар, анъанавий турмуш тарзининг аёллар менталитети ва ижтимоий фаолиятига таъсири тадқиқ этилган, улар муаммони объектив, тўлиқ ўрганишга йўналтирилгани билан қимматлидир.
Хотин-қизларнинг кийиниш маданияти ва одобига риоя қилишни тарғиб этишга қаратилган муаммоларни таҳлил қилиш, уларнинг аниқ ечимини ишлаб чиқиш, назарий ва амалий жиҳатдан аҳамият касб этади. Айни шу маънода хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеини юксалтириш жиҳатлари мамлакатимизда А.Х.Саидов, С.Ш.Рашидова, Э.Султонова, Д.Алимова, О.Мусурмонова, Ф.Отахўжаев каби олимлар томонидан ёритилган асар ва мақолаларда Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий мавқеи ва нуфузини кўтаришнинг ҳуқуқий жиҳатлари, уларни ижтимоий ҳимоя этишдаги қонунчиликнинг ривожланиши каби йўналишлар таҳлил этилган.

Download 144,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish