4.5.Муаммонинг илмий ечимини таъминлаш бўйича таклиф этилаётган усул ва илмий ёндашувлар(бунда таклиф этилаётган усул, методология ва ёндашувлар мантиқий кетма-кетликда баён этилиши, лойиҳанинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда схемалар билан асосланиши, тадқиқотни тажриба (агар режалаштирилган бўлса) ўтказиш дизайни, тажриба гуруҳлари тўғрисида маълумот келтирилиши, яъни “назорат” ва тажриба гуруҳлари асослаб берилиши ва статистик қайта ишлаш усуллари ёритилиши,тадқиқот ўтказиш учун усул ва материаллар олиб бориладиган тажриба намуналари билан боғлиқлиги ҳисоб-китоблар билан кўрсатилиши лозим, 1500 та сўздан ошмаслиги лозим):
Ёндашув моҳияти. Мазкур лойиҳа асосида хотин-қизлар, ўқувчи-ёшлар онгига либос кишининг диди, дунёқараши ҳамда хулқ-атворидан дарак бериши ва кийим инсон маънавий дунёсининг бир қисми эканини сингдириш мақсадида миллий либосларга қаратилган туркум тарғибот тадбирларини ташкил этиш, кийиниш маданияти ўзбек миллий қиёфасини яратиш ва тарғиб қилишда, дизайнерлар, ижтимоий тармоқлар, блоглар, профиллар, оммавий тадбирлар, теледастурлар, ОАВ билан ишлаш каби жараёнларда фаоллаштириш, кийиниш маданияти ўзбек миллий қиёфасига путур етказувчи “суб маданият”нинг жамият маънавий-ахлоқий муҳитига салбий таъсирини профилактик-соғломлаштириш,маънавий-ахлоқий муҳит муаммолари ва ечимлари объектив, субъектив даражаларда чуқур таҳлил қилинади ва тадбирлар белгиланади. Ҳолатни келтириб чиқараётган омиллар аниқланади ва ечими шакллантирилади.Шундай экан, масалага илмий-амалий ёндашув инсон психикасининг тузилишини билишни, тарғиботнинг метод, шакл, технологияларни қўллаш ва воситаларини ижтимоий психология ва педагогика, ўқитиш методикасининг замонавий ютуқларига таянган ҳолда танлаш ҳамда амалга оширишни тақозо этади. Акс ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 5040-сон Қарори ижросини таъминлашга бағишланган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида қайд этилганидек, “тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланмаслик; янгиликларни кечикиб етказиш; мафкуравий таҳдидларни олдиндан кўра билмаслик, превентив (превентив – олдини олувчи, огоҳлантирувчи) чоралар қўлланилмаётганлиги; асосий фикрлар тахминий гаплар, импровизация қилиш, “ижодий” ёндашишлар соясида қолиб кетаётганлиги; илмий-назарий асосга таянмаслик, интуицияга таяниш” каби камчиликларга йўл қўйилади. Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш масалага илмий-назарий асосларга таянган ҳолда ёндашишни талаб қилади. Бу эса, аввало, тарғиботнинг янгича усулларини яратиш учун етарли шарт-шароит ташкил этилиши билан натижага эришилиши намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |