1.«O‘zbekiston tarixi» fanining predmeti, nazariy- metodologik tamoyillari va uni o‘rganishning ahamiyati. Barkamol avlod tarbiyasida Vatanimiz tarixining o‘rni


II. Qonun ustuvorligini ta'minlash va sud-huquq tizimini yanada isloh qilishning ustuvor yo'nalishlari



Download 0,6 Mb.
bet78/103
Sana24.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#219603
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   103
Bog'liq
2 5242666810708332222

II. Qonun ustuvorligini ta'minlash va sud-huquq tizimini yanada isloh qilishning ustuvor yo'nalishlari
2.1. Sud hokimiyatining chinakam mustaqilligini ta'minlash, sudning nufuzini oshirish, sud tizimini demokratlashtirish va takomillashtirish:
sudyalar va sud apparati xodimlarining mavqeini, moddiy rag'batlantirish va ijtimoiy ta'minot darajasini oshirish, sudlarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash;
sudyalarga g'ayriqonuniy tarzda ta'sir o'tkazishga yo'l qo'ymaslik bo'yicha ta'sirchan choralar ko'rish;
sudning mustaqilligi va beg'arazligi, sud protsessi tomonlarining tortishuvi va teng huquqlik tamoyillarini har tomonlama tatbiq etish;
"Xabeas korpus" institutini qo'llash sohasini kengaytirish, tergov ustidan sud nazoratini kuchaytirish;
sudlarni yanada ixtisoslashtirish, sud apparatini mustahkamlash;
sudlar faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish.
75. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Қонуннинг аҳамияти. (2016 йил, сентябр).
Мазкур Қонун 75 та моддани ўз ичига олиб, жуда кўплаб масалаларга ойдинлик киритишга имконият берган. Аввалга қонун 35 та моддадан иборат эди ва унда жуда кўп масалалар ечимини топмасдан қолган.
«Таълим тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонуннинг «Асосий тушунчалар» деб номланган моддасида унда қўлланилган кўплаб тушунчалар мазмунан очиб берилган. Хусусан, таълим тушунчасига «таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек, уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён» деб таъриф берилган. Ушбу таърифдан таълим беришда умумий тарздаги таълим эмас, балки чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган фаолиятни амалга ошириш назарда тутилади.
Қонуннинг айрим жиҳатлари хусусида тўхтаб ўтишдан аввал, мамлакатда мактабгача таълим ва тарбия, ёшларга оид давлат сиёсати каби масалаларга тўхтаб ўтиш лозим. Чунки мамлакатда бу соҳаларда амалга оширилаётган ишларни ушбу йўналишдаги фаолият ва қонуний асосларнинг яратилишини уйғунликда баён этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Президентимиз мамлакатни тараққий этиши, ривожланиши, халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлиши, энг аввало, етук, билимли, иқтидорли ёшларни тарбиялашга, уларни миллий урф-одатлар, анъаналарга содиқ бўлиб етишишларига боғлиқлигини мунтазам таъкидлаб келмоқда.
Дарҳақиқат, таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этмасдан туриб, бирор мамлакат тараққий этган давлатлар қаторида туриши ўта мушкул. Шу боис Ўзбекистон давлати ўзининг узоқ йиллик стратегиясини билимли жамият яратиш ва таълим соҳасига тараққиёт ва ривожланишнинг ўта муҳим ва асосий йўналиши сифатида эътиборини қаратишига сафарбар этади.
Барча мамлакат каби Ўзбекистонда ҳам ёшлар тарбияси, таълим тизимини қонунлар асосида ислоҳ этиш ва шу каби масалалар кун тартибида турар, соҳадаги амалга оширилиши лозим бўлган масалалар кўлами, шунингдек, ёш авлодни замонавий билим ва касб-ҳунар эгалари бўлишини, уларни қобилият ва истеъдодини, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш каби устувор вазифаларни амалга оширишни талаб этарди.
Шу маънода давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи сифатида биринчилардан имзолаган ҳужжати — «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ҳисобланади. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб берди. Мамлакатда бу қонунга асосланиб, қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинди ва улар давлатнинг ушбу соҳадаги сиёсатини амалга ошириш механизмларини ўзида акс эттирди.
Республикадаги ушбу соҳадаги йирик қадамлардан яна бири —юртимизда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилгани бўлди. Албатта, мактабгача таълимга бундай муносабат бўлиши мамлакат келажаги қандай даражадаги инқирозга дуч келишини тасаввур қилиш қийин эмас. Бугун мамлакатда мактабгача таълим билан қамраб олиниш 70 фоизга яқинлашиб қолгани замирида масалага давлат раҳбари даражасидаги эътибор қаратилгани ётади. Мактабгача таълимни ташкил этиш катта масала эмас, ўзи кичик болаларни ташвиши ҳам унча катта бўлмайди, деганлар хато қиладилар. Ҳар бир давлатнинг келажаги ёш авлодга қай даражада таълим ва тарбия беришга боғлиқлигини ҳамма бирдек англаб етгандагина юқори натижаларга эришишимиз мумкин.
Мактабгача таълим тизимини қонуний асосда ривожлантириш мақсадида «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги яхлит Қонун ҳам қабул қилинди. Бундай ҳужжат мамлакатда биринчи марта қабул қилиниши эди.
Мактабгача тарбия хусусидаги қонуний асос аввал амалда бўлган «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг фақат бир жумладан иборат бўлган 11-моддасида ифодаланган ва мактабгача таълим муносабатларини жуда тор доирада тартибга солганди. Мактабгача таълим ва тарбия каби жуда катта бир йўналишга эга бўлган тизим қонуний асоси бўлмаган тарзда бошқарилган. Бу эса, бу тизимни бутунлай назардан қолиб, қийин аҳволга тушиб қолди. Ҳозирги кунда мактабгача таълим ва тарбияга берилаётган имкониятлар ва алоҳида эътибор келажак Ўзбекистоннинг тақдири ва дунёдаги ўрнини ҳал этадиган авлодни яратишни кафолатлайди.
Ҳеч ким инкор этмайдиган «фарзанд тарбияси билан жуда барвақт шуғулланиш лозим»лиги ҳақидаги қоида анчагина эътибордан четда қолганлиги яққол кўзга ташланади. Юқоридаги каби қонунлар, норматив ҳужжатларда мутасаддилар олдига қўйилган вазифаларни астойдил ижро этиш билан келажагимизни таъминлашимизга имкониятлар яратилмоқда.
Шу тариқа мамлакатда жамиятни ўқимишли бўлишига имконият ва шароит беришга қаратилган қонунлар яратиш бошланди. Мамлакатда таълим соҳасини фундаментал қонунчилик асосида фаолият юритиши, тизимни янги-янги ва кенг доирадаги йўналишларда такомиллаштириб боришга имкон беради. Бундан ташқари, янгидан қабул қилинган Қонун таълим тизимида муҳим ислоҳотларни изчиллик билан давом эттиришга, фуқароларнинг республика Конституциясидаги билим олиш ҳуқуқини амалий ижросини таъминлашни ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг «Умумий ўрта ва ўрта-махсус таълим» деб номланган 9-моддасига эътиборни қаратиб, унинг бир жиҳати хусусида айтиб ўтиш ўринли. Ушбу моддада «иқтидорли ва истеъдодли болаларнинг қобилиятларини ривожлантириш учун Президент, ижод ва бошқа ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек, мактаб-интернатлар ташкил этилиши мумкин» дейилган. Қонуннинг битта моддасида қайд этилган ушбу норма мамлакатда таълим соҳасини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби жуда кўп йўналишларда улкан тадбирларни амалга оширишга йўл очиб берди.
Мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан ушбу йўналишда жуда ҳам салмоқли ва натижадор ишлар қилинганини эътироф этиш лозим.
Мамлакатда ёшларни фаннинг турли йўналишлардаги алоҳида салоҳиятини ривожлантириш, айрим фанлардан чуқур ўзлаштиришларига шароит яратиш мақсадида математика, кимё, биология каби йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини оширишни назарда тутувчи қарорлар қабул қилинди. Ушбу фанлар бўйича мамлакатлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон мусобақаларида, олимпиадаларида ўқувчиларимиз дунёда фахрли ўринларни эгалламоқдалар.
Фақат охирги 3 йилда мамлакатимиз вакиллари ушбу мусобақаларда беш ярим мингта совринли ўринларни олганликларини алоҳида ифтихор билан қайд этишимиз лозим. Бу эса, мамлакатда охирги йилларда олиб борилаётган салмоқли ишлар самарасидир.
«Таълим тўғрисида»ги Қонунни ўрганиб, таҳлил этиб шунга амин бўлиш мумкинки, ундаги жаҳон андозаларига мос тарзда, ёш авлодни тарбиялаш, уларга таълим бериш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва ривожлантириш каби унинг янги қирраларини очиб беришга имконият берган. Айниқса охирги йилларда қилинган ишлар кўлами, тизимли ислоҳотлар жараёни, мамлакат таълим соҳасига энг устувор вазифа тарзида эътибор қаратилаётганини кўрсатмоқда. Мамлакатнинг ривожланишига тараққий этишига фақат билимли, иқтидорли, соғлом жамият билан эришилади. Юрт келажаги бугун яратилиши барчани бу ишларга астойдил сафарбарлигини талаб этади.
Шу билан бирга янги Қонун кўплаб унутилган таълим турлари ва янгидан ҳаётга татбиқ этилган нормаларни назарда тутди ва амалиётга киритилди. Хусусан, булар экстернат тартибидаги таълим, кечки, сиртқи, инклюзив таълим, масофавий, дуал таълим кабилардир.
Таъкидлаш лозимки, унутилган ва янгидан киритилган бу таълим турлари ривожланиши унга зарурати бор бўлган қобилиятли болаларни иқтидорининг намоён бўлишига йўл очиб берди. Анъанавий таълим турлари бўйича ўқишни амалга ошириш имконияти бўлмаган ўқувчи, талаба ва магистрлар жамиятда ўз ўрнини топиш учун ҳаракат қиладилар, курашадилар, уларнинг аксарияти ҳаётда яхши натижаларга эришадилар ҳам. Шунинг учун Қонунга янгидан киритилган таълим турлари жамиятга билимли шахсларни кириб келишига замин яратади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаси шаклидаги Президент мактаблари ташкил этилди. Ихтисослаштирилган ва иқтидорли болалар мактаблари келажаги яққол кўзга ташланади. Жорий йилда айрим мактаблардаги битирувчиларнинг 50-60 фоизи, ҳатто ундан ҳам кўпроғи олий ўқув юртларига ўқишга кирдилар. Олий ўқув юртларига кириш квоталарини кўпайтирилиши, уларнинг имкониятларини янада оширади.
Бундан ташқари, атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, уларнинг буюк меросларини ўрганиш ва ривожланишига интилишлари мақсадида Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева, Исҳоқхон Ибрат, Ибройим Юсупов каби юртимиз адиблари ва алломалари номидаги янги мактаблар очилди. Мамлакат билимли инсонлар юрти бўлишига қаратилган саъй-ҳаракатлар йўлидан боришга ўтди. Бутунлай йўқ бўлиб кетган китоб савдо магазинлари, кутубхоналар тикланди, юрт аҳли китобга ошно бўлишга иштиёқ билан киришди.
Президентимизнинг тегишли қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Жаслиқ қўрғонида жойлашган ва айрим «муаммолари» билан танилган ихтисослаштирилган «Жаслиқ» жазони ижро этиш колонияси тугатилди. Бу жазони ижро этиш муассасаси халқ ўртасида, ҳатто чет эллик инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланадиган мутахассислар томонидан ҳам маҳкумларга нисбатан қонунсиз, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари мавжуд муассаса тариқасида эътироф этадилар. Ҳатто муассаса жойлашган ҳудудининг қишда ўта совуқ ва ёздаги ўта иссиқ об-ҳавосининг ўзи ҳам шахсни қийнашга қаратилгандек. Мазкур йўналишдаги озодликдан маҳрум бўлган шахсларни афв этиш каби ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Қонунда яна бир масалага алоҳида аҳамият берилган. Таълим муассасаларида ўқишга кириш, ундаги масалалардан жараён иштирокчиларининг хабардорлиги, шунингдек, таълим муассасасидаги бошқа масалаларни таълим ташкилотлари расмий веб-сайтларида жойлаштирилишидир. Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги бу ташкилотларда коррупциоген ҳолатларни олдини олишда жуда муҳим саналади. Бу масалага эса Қонуннинг 37-моддаси бағишланган ва унда веб-сайтларга айнан қандай материаллар киритилиши кўрсатилган.
Шу каби Қонунга жуда кўплаб янги-янги нормалар киритилган ва ушбу тизимни таълим тўғрисидаги қонунлар асосида фаолият юритишига доир муҳим ҳужжат қабул қилинганига амин бўламиз. Аммо ҳар қандай мукаммал қонуннинг кучи унинг аҳамияти ва ўрни, албатта, бу норматив ҳужжатнинг тегишли мутасаддиларнинг уни ўрганишлари ва ижросини таъминлашларида кўринади.


Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish