№1–маъруза


Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда техника хавфсизлиги. Умумий талаблар



Download 4,8 Mb.
bet57/86
Sana22.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#90681
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   86
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

5. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда техника хавфсизлиги. Умумий талаблар.
Автомобилларнинг техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишлари шу хақидаги қоидаларга, техник эксплуатация қоидаларига ва мазкур қоидаларга мувофиқ бажарилади. Бу ишлар махсус ускуналар, асбоблар, мослама ва воситалар билан таўминланган постларда бажарилади.
Постларнинг жойлашиши , бино конструкциялари билан автомобиллар орасидаги масофалар ОНТП-01-86га мувофиқ бўлиши керак. Постларга жўнатиладиган автомобиллар ювилган лой ва қор-музлардан тозаланган бўлиши керак. У ёки бу автомобилни муайян бир постга қўйишни маъсул шахс (мастер цех бошлиғи) хал қилади. Габарит баландлиги кириш дарвозасидаги ёзувдан ортиқ автомобиллар турар жойларга, техник хизмат ва таўмир постларига кириши тақиқланади. Автомобил постга қўйилгач, қўл тормози тортиб қўйилади, ўт олдириш тизими ўчирилади (дизел двигателларда ёнилғи узатиш тўхтатилади), узатмаларни алмашиб улаш ричаги нейтрал ҳолатга қўйилади, ғилдираклар тагига камида иккита тиргак қўйилади, рул ғилдирагига “двигател ишлатилмасин-одамлар ишлаяпти” ёзувли тахтача илиб қўйилади. Даигателни ишга туширадиган қўшимча қурилмали автомобилларда, ўсх қурилма ёнига (устига) ҳам шундай ёзувли тахтача илиш керак. Гидравлик ёки электромеханик кўтаргич устига чиқарилган автомобилга техник хизмат кўрсатишда, кўтаргич пултига “тегилмасин! Автомобил тагида одамлар ишлаяпти” деган ёзувли тахтача илиб қўйилади. Гидравлик кўтаргичнинг плунжери иш (кўтарилган) ҳолатида турганда, штанга ёрдамида шундай махкамлаб қўйилиши керакки, плунжер ўз-ўзидан тушиб кетмасин.
Автомобилларга оқимли қатор билан техник хизмат кўрсатиладиган биноларда сигнал қурилмаси (ёруғлик, товуш ва б.)бўлиши схрт. У қаторда ишловчиларни (естакадалар, хандаклар) автомобил постдан постга ўта бошлаш онида огох қилади. Схундай сигнал берилганидан кейин диспетчер ёки маўсул сххс автомобилни постдан постга ўтказадиган конвеерни ишга туширади. Постларда конвеерни авариявий тўхтатиш қурилмаси ўрнатилган бўлиши керак. Техник хизмат кўрсатиш ва таўмирлаш постларида турган автомобилнинг двигателини гараж ичида автомобил бошқарадиган хайдовчи (перегоншик) ёки корхона раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилган бригадир ва слесардан бошқа хеч ким ишга тушириши мумкин эмас. Бу бригадир ва слесар йилнинг ҳар чорагида ёўриқнома олиб туриши схрт.
Тирсакли ва кардан валларни айлантиришдан олдин ўт олдириш тизими ўчирилганига (дизел автомобилларда ёнилғи узатиш тўхтатилганига), узатмаларни алмашлаб улаш ричаги нейтрал холда турганига ишонч ҳосил қилиш керак. Кардан вални лом ёки монтаж куракчаси ёрдамида бураш тақиқланади. Автомобил хандақдан, кўтаргич, эстакада ташқарида турганида тагига кириб ишлаш зарур бўлса, ишчига таглик тахта (лежак) берилиши керак, бусиз қуруқ эр (пол)да ётиб ишлаш мумкин эмас.
Автомобил, тиркама, яримтиркаманинг бир томонини стастионар механизмлардан бошқа механизмлар (дамкрат, тал ва б.) ёрдамида кўтаришдан олдин кўтарилмайдиган ғилдираклар тагига тиргаклар қўйиш зарур, кейин кўтариб, тагига тиргак қўйилади ва автомобил унинг устига туширилади.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish