№1–маъруза


Босим остида ишловчи буғ ва сув қозонларидан фойдаланиш хавфсизлик талаблари



Download 4,8 Mb.
bet42/86
Sana22.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#90681
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

6.Босим остида ишловчи буғ ва сув қозонларидан фойдаланиш хавфсизлик талаблари
Ишлаб чиқаришда биноларни иситиш ва айрим технологик жараёнларн амалга ошириш мақсадида буғ ва қайноқ сувдан кенг фойдаланилади. Шунинг учун турли хил қувватдаги буғ ва сув қайнатиш қозонлари ишлатилади. Бундай қурилмалардан хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинмай фойдаланилган вақтда авария ёки портлаш содир бўлиши мумкин. Бундай хавфлар асосан қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади: сақлаш ва ўлчаш-текшириш қурилмаларининг носозлиги оқибатида, босимнинг ошиб кетиши, ўз вақтида техник қаровдан ва синовдан ўтқазилмаслик, қурилмаларини ишлаши вақтида назоратнинг йўқлиги, қозонда ва сув сатҳининг камайиши, қозон тубида ва деворларида қасмоқларнинг тўпланиб қолиши, қозон деворларини занглаши ва ҳоказолар.
Ишлаб чиқариш бинолари ичига ўрнатилган қозонлар (т-100)В<100 шартга жавоб бериши зарур. Аҳоли яшаш биноларига бириккан ёки яқин бўлган ишлаб чиқариш биноларида эса, қозонхоналар капитал девор билан ажратилиб (т-100) В<5 шартга жавоб бериши лозим. Бу ерда т-иш босимидаги туйинган буғ ҳарорати, 0С; В-қозондаги буғ ҳажми, м3.
Буғ ҳаволарининг поли бетондан бўлиши керак, фақатгина вақтинча фойдаланиладиган буғ қозонларида пол тупроқли бўлиши мумкин.
Қаттиқ ёнилғилар буғ хоналардан алоҳида, ёнмайдиган деворлар билан ажратилган хоналарда сақланиши, суюқ ёқилғилар эса буғхоналардан ташқарида сақланиши ва уларнинг заҳира ҳажми суткалик сарфдан ошмаслиги зарур.
Барча буғ қозонлари махсус сақлаш клапанлари билан жиҳозланиши шарт. Бу клапанлар паст босимли қозонларда ишчи босимдан 0,01 МПа ошганда, юқори босимли қозонларда эса босим ишчи босимидан 3…10 % ошганда автоматик тарзда ишга тушиши керак.
Барча буғ қозонлари маълум муддатда босим остида ва гидравлик синовдан ўтказилиб турилиши шарт. Синовлар қуйидаги ҳолларда ва вақтларда ўтказилади:
-қайта ўрнатилган ёки бошқа жойга кўчирилган ҳамда пайвандлаш, қувурларни алмаштириш ёки айрим элементларни алмаштириш билан таъмирланган барча қозонларда ички текширув ва гидравлик синов ўтказилади. Синаш босими завод паспортида кўрсатилган босим остида, лекин, иш босимидан камида 1,5 баробар кўп ва 200 кПа дан кам бўлмаган миқдорда танланади;
-қозонлар тозалангандан ва таъмирлангандан кейин ишчи босимда, 1йилда камида бир марта ички текширув ва гидравлик синовдан ўтказилади;
-фойдаланишдаги қозонлар синаш босимида ҳар 6 йилда бир марта гидравлик синовдан ўтказилади;
Текшириш ва синашни ушбу қозондан фойдаланишда жавобгар шахс ўтказади. Синов текшириш вақти ҳамда унинг натижалари қозон паспортига ёзиб қўйилади.
Юқори босимда ишловчи буғ қозонларини давлат техник назорат инспектори, қозонни фойдаланишдаги жавобгар шахс билан биргаликда ўтказади. Бундай қозонлар қуйидаги вақтларда синовдан ўтказилади:
-қозонлар биринчи марта ва қайта ўрнатилганда;
-даврий – 4 йилда бир марта ички текширув ва 8 йилда бир марта гидравлик синов ўтказилади.
Буғ қозонларидан фойдаланиш ўта хавфли ишлар категориясига кирганлиги сабабли, унда ишлашга 18 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган, махсус дастур асосида ўқиб, имтиҳон топширган, гувоҳномага эга шахсларга рухсат этилади. Ишга рухсат этиладиган дастур асосида йўриқномалар ўтиш, уларнинг билимларини синаб кўриш ва қайта синаш ишларини маъмурият бажаради. Хавфсизлик техника бўйича қайта синов камида бир марта ўтказилади.



Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish