2. Босим остида ишлайдиган идишлар: эксплуатациядаги хавфлар,
хавфсизлик техникаси.
“Босим остида ишлайдиган идишларни қуриш ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари” га риоя қилиниши лозим бўлган идишлар “Давсаноатконтехниканазорат”нинг органларида қайд этилиши керак. қуйидагилар бундан истисно: бочкалар; сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газларни ташиш ва сақлаш учун хажми 100 л гача бўлган баллонлар; босим остида турадиган вақти-вақти билан бўсхтиладиган идишлар, баллон идишлар, стистерналар; ишқорий бўлмаган, заҳарсиз ва портлаш хавфи йўқ мухитлар босими остида ишлайдиган, девор ҳарорати 2000Cдан ошмайдиган ва хажми (л) ни босимига (кгк/см2) кўпайтмаси 10000 дан ошмайдиган идишлар, ишқорли, заҳарли ва портлаш хавфи бор ҳарорати кўрсатилган даражадаги мухит таъсирида ишлайдиган ва хажмини босимига кўпайтмаси 500 дан ошмайдиган идишлар.
Идишларни рўйхатдан ўтказиш АТК маъмуриятининг ёзма мурожаати билан амалга оширилади. Давсаноатконтехниканазорат органи томонидан қайд этилган ва ишлаб турган идишларни вақти-вақти билан шу орган нозири, идишнинг соз туришига маъсул одам иштирокида текширади. Идишнинг ички ва ташқи деворлари ҳолати, мухит ўтказган таъсирлари 4 йилда бир марта (ками билан) кўздан кечирилади. Шундай текширишдан сўнг гидравлик синовдан ўтказиш ками билан 8 йилда 1 марта бажарилади.
Идишлар қуйидаги ҳолатларда муддатидан олдин текширилади.
-босим остида ишлайдиган идишларнинг айрим қисмларини пайвандлаб таъмирлагандан кейин ва қайта қургандан кейин;
-ишга туширишдан олдин бир йил давомида бекор ётган идишлар; омбор консерватсиясида ётган идишлар бундан мустасно; агар омборда 3 йилдан ортиқ ётган бўлса, ишга туширишдан олдин текширув қилинади;
-бузиб , янги жойга ўрнатгандан кейин;
-корхона шароитида идиш деворларига ҳимоя қопламаси беришдан олдин.
Нозир, идишни назорат қиладиган шахс ёки унинг созлиги ва бехатарлигига маъсул шахс лозим кўрсалар, идиш муддатидан олдин текшириб, тегишли ҳужжатлар тайёрланади. Агар кўздан кечирилган идишда дарз аломатлари бўлмаса , пайванд чоклар қораймаган ва сув ёки ҳаво ўтказган белгилари бўлмаса, пневматик синовда газ ўтказмаган бўлса, синовдан кейин қолдиқ деформастиялар кўринмаса, идиш синовларга бардош берган хисобланади.
Техник кўрув натижалари идишнинг паспортига текширув ўтказган шахс томонидан, рухсат этилган эксплуатация параметрларини, кейинги текширув муддатини кўрсатиб ёзиб қўйилади. Корхонада эксплуатация қилинаётган ҳамма идишлар маъсул ходимда сақланадиган дафтарда қайд этилади. Эксплуатация қилиш учун рухсат берилган ҳар бир идиш сиртига бўёқ билан қайд рақами, рухсат этилган босим, кейинги ташқи, ички ва гидравлик текширувлар муддати (йил, ой , кун) қўйилади.
Техник текширув қуйидаги муддатларда ўтказилади;
-коррозия келтириб чиқарадиган суюлтирилган газлар (хлор, олтингугуртли водород ва бошқалар) учун цистерна ва бочкаларнинг ичини кўздан кечириш ва гидравлик синаш-икки йилда ками билан 1 марта;
-бошқа цистерналар ва бочкаларни ичини кўздан кечириш ва гидравлик синов-тўрт йилда ками билан 1 марта.
Do'stlaringiz bilan baham: |