№1–маъруза


 Босим остида ишлайдиган идишлар: эксплуатациядаги хавфлар



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/101
Sana05.04.2022
Hajmi1,57 Mb.
#529254
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   101
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

2. Босим остида ишлайдиган идишлар: эксплуатациядаги хавфлар, 
хавфсизлик техникаси. 
“Босим 
остида ишлайдиган идишларни қуриш ва хавфсиз 
эксплуатация қилиш қоидалари” га риоя қилиниши лозим бўлган идишлар 
“Давсаноатконтехниканазорат”нинг органларида қайд этилиши керак. 
қуйидагилар бундан истисно: бочкалар; сиқилган, суюлтирилган ва 
эритилган газларни ташиш ва сақлаш учун хажми 100 л гача бўлган 
баллонлар; босим остида турадиган вақти-вақти билан бўсхтиладиган 
идишлар, баллон идишлар, стистерналар; ишқорий бўлмаган, заҳарсиз ва 
портлаш хавфи йўқ мухитлар босими остида ишлайдиган, девор ҳарорати 
200
0
Cдан ошмайдиган ва хажми (л) ни босимига (кгк/см2) кўпайтмаси 10000 


78 
дан ошмайдиган идишлар, ишқорли, заҳарли ва портлаш хавфи бор ҳарорати 
кўрсатилган даражадаги мухит таъсирида ишлайдиган ва хажмини босимига 
кўпайтмаси 500 дан ошмайдиган идишлар. 
Идишларни рўйхатдан ўтказиш АТК маъмуриятининг ѐзма мурожаати 
билан амалга оширилади. Давсаноатконтехниканазорат органи томонидан 
қайд этилган ва ишлаб турган идишларни вақти-вақти билан шу орган 
нозири, идишнинг соз туришига маъсул одам иштирокида текширади. 
Идишнинг ички ва ташқи деворлари ҳолати, мухит ўтказган таъсирлари 4 
йилда бир марта (ками билан) кўздан кечирилади. Шундай текширишдан 
сўнг гидравлик синовдан ўтказиш ками билан 8 йилда 1 марта бажарилади. 
Идишлар қуйидаги ҳолатларда муддатидан олдин текширилади. 
-босим 
остида ишлайдиган идишларнинг айрим қисмларини 
пайвандлаб таъмирлагандан кейин ва қайта қургандан кейин; 
-ишга туширишдан олдин бир йил давомида бекор ѐтган идишлар; 
омбор консерватсиясида ѐтган идишлар бундан мустасно; агар омборда 3 
йилдан ортиқ ѐтган бўлса, ишга туширишдан олдин текширув қилинади; 
-бузиб , янги жойга ўрнатгандан кейин; 
-корхона шароитида идиш деворларига ҳимоя қопламаси беришдан 
олдин. 
Нозир, идишни назорат қиладиган шахс ѐки унинг созлиги ва 
бехатарлигига маъсул шахс лозим кўрсалар, идиш муддатидан олдин 
текшириб, тегишли ҳужжатлар тайѐрланади. Агар кўздан кечирилган идишда 
дарз аломатлари бўлмаса , пайванд чоклар қораймаган ва сув ѐки ҳаво 
ўтказган белгилари бўлмаса, пневматик синовда газ ўтказмаган бўлса, 
синовдан кейин қолдиқ деформастиялар кўринмаса, идиш синовларга бардош 
берган хисобланади. 
Техник кўрув натижалари идишнинг паспортига текширув ўтказган 
шахс томонидан, рухсат этилган эксплуатация параметрларини, кейинги 
текширув муддатини кўрсатиб ѐзиб қўйилади. Корхонада эксплуатация 
қилинаѐтган ҳамма идишлар маъсул ходимда сақланадиган дафтарда қайд 


79 
этилади. Эксплуатация қилиш учун рухсат берилган ҳар бир идиш сиртига 
бўѐқ билан қайд рақами, рухсат этилган босим, кейинги ташқи, ички ва 
гидравлик текширувлар муддати (йил, ой , кун) қўйилади. 
Техник текширув қуйидаги муддатларда ўтказилади; 
-коррозия 
келтириб чиқарадиган суюлтирилган газлар (хлор, 
олтингугуртли водород ва бошқалар) учун цистерна ва бочкаларнинг ичини 
кўздан кечириш ва гидравлик синаш-икки йилда ками билан 1 марта; 
-бошқа цистерналар ва бочкаларни ичини кўздан кечириш ва гидравлик 
синов-тўрт йилда ками билан 1 марта. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish