Таянч иборалар:
Босим остида ишловчи жиҳозлар, техник гувохнома бериш (кўрикдан
ўтказиш), компрессор қурилмалар, газболонли автомобил, газ таъминоти
тизими, буғ қозонлари, сув қозонлари иситиш системалари.
Назорат саволлари:
1.Босим остида ишлайдиган қурилмалар ва тизимлар таснифи?
2.Босим остида ишлайдиган қанақа идишлар “Саноатконтехназорат”
органлари томонидан назорат қилинади?
3.Босим остида ишлайдиган идишларни техник кўрувдан қандай
ўтказилади?
4.Компрессорларга қандай талаблар қўйилади?
5.Вулканизастия аппаратларига қандай талаблар қўйилади?
6.Газболонли автомобиллар билан ишлаганда асосий хавфсизлик талаблари?
7.Газболонли автомобилларга ТХК ва Т ишларида қандай хавфсизлик
талаблари мавжуд?
Адабиѐтлар
89
№6-МАЪРУЗА
Мавзу:
Юкларни ортиш-тушириш ва ташиш ишларида асосий
хавфсизлик техникаси талаблари (2-соат).
Режа:
1. Юк кўтариш механизмларини ишлатишда хавфсизлик тадбирлари
2. Ортиш тушириш ишларида хавфсизлик тадбирлари
3. Ортиш-тушириш майдонларига талаблар.
4. Юкларни ортиш ва тушириш қоидалари.
5. Одамларни ташиш қоидалари.
6. Юк кўтарувчи кранларни эксплуатация қилишда меҳнат муҳофазаси
кранларни қайд этиш ва техник гувохлаш.
1.
Юк кўтариш механизмларини ишлатишда хавфсизлик тадбирлари
Халқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барча тармоқларида турли хил
юк кўтариш механизмларидан: оддий чиғириклардан тортиб, юқори юк
кўтариш қобилиятига эга бўлган кранларидан ҳам фойдаланилади.
Юк кўтариш машиналарини ишлатишдаги жароҳатланиш сабабларини
икки гуруҳга бўлиш мумкин: юк кўтариш кранларининг аварияси билан
алоқадор ва бу авария билан алоқаси бўлмаган жароҳатланишлар. Юк
кўтариш
кранларининг
аварияси
унинг
ортиқча
юкланганлиги,
механизмларини ва юрадиган остки йўлини носозлиги сабабли содир бўлиши
мумкин. Кранга химат кўрсатишда унинг авариясига боғлиқ бўлмаган
бахтсиз воқеалар инсонни юк билан краннинг қўзғалмас қисми ѐки шунга
ўхшаш объектлар орасига сиқилишида, кран электр узатиш симлари яқинида
ишлаганда электр токидан, ишловчиларни ўзаро келишилмаган ҳолатдаги
ишни бажаришида ҳамда кранга хизмат қилувчи ходимларни малакаси
пастлиги оқибатларида содир бўлади.
Юк кўтариш кранларида ишлашга хавфсизлик «Юк кўтариш
кранларини ўрнатиш ва ишлатиш қоидалари» да белгиланган.
90
Юк кўтариш кранларини, автомабилдаги ва ғилдиракли, ҳартумли
кранларни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи 18 ѐшдан кам
бўлмаган, тиббий кўрикдан, махсус ўқишдан ўтган, комиссияга малакавий
имтиҳон топшириб, ишонч ҳужжатини олган кишиларга берилади.
Бундай мутахассис ходимларни тайѐрлаш тасдиқланган дастур бўйича
амалга оширилади.
Юк кўтариш кранларига хизмат кўрсатадиган ходимлар билимини
такрорий текшириш комиссия томонидан бир йилда камида бир марта
ўтказилади.
Таъмирлаш устахоналаридаги технологик тармоқларига монтаж
қилинган ва иш жойларидаги юк кўтариш механизмларини у ердаги
ишчиларни ўзлари бошқаради. Шу сабабли улар билан асосий касби бўйича
инстуктажлардан ташқари уларга кўтариш механизмлари ва қурилмаларидан
хавфсиз ишлаш қоидаларини вақти-вақти билан ўргатиб туриш лозим
бўлади.
Корхона раҳбари юк кўтариш машиналарини, юк кўтариш кранларини
барча жиҳозларини, идишларни соз ҳолатда бўлишини, кранларни техник
назорат хизмат ишларини ташкил этиши ва таминлаши зарур. Бунинг учун
ҳар бир корхонада буйруқ билан юк кўтариш машиналарини назоратини ва
соз ҳолатини таминлаш учун жавобгар муҳандис-техник ходимлар
белгиланади. Бу ходим юк кўтариш машиналарини назорат қилиш, техник
ҳолати ва уларни хавфсиз ишлатилишини назорат қилиш, уларни
гувоҳномалар ва ишлатишига рухсат бериш, назорат органларини
кўрсатмаларини бажариш, юк кўтариш механизмларини бошккариши ва унга
хизмат кўрсатишга ишчиларга рухсат бериш тартибига риоя этилишини
текшириши ва юк кўтариш машиналарига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг
билимини атестация қилиш комиссиясида иштирок учун бурчлидир.
Юк кўтариш механизмларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини
давлат техника назорати қўмитаси ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
91
Назорат органлари томонидан қўл билан узатиш кранлари 10 т гача юк
кўтарадиган кўприк типидаги ѐки бурилувчи крандан, 1 т гача юк
кўтарадиган ҳартумли ва башняли кранлар ва шунга ўхшашликлардан бошқа
барча кранлар қайд қилиниши лозим. Бундан ташқари электрик ѐки қўл кучи
билан ишлатиладиган таллар, юк ва одам кўтарадиган лебедкалар, илгак ѐки
магнит
фойдаланиладиган
ишлар
учун
ишлатилмайдиган
кранли
эксковаторлар ҳам назорат органларида қайд килинмайди.
Барча турдаги юк кўтариш механизмлари белгиланган муддатда,
тегишли синов ва гувоҳномалашлардан ўтказилиб турилиши керак. Даврий
гувоҳномалаш ҳар 12 ойда бир марта, навбатдан ташқари гувоҳномалаш эса
капитал таъмирлаш ѐки юк кўтариш механизмлари бошқа жойга
ўрнатилганда ўтказилиши лозим.
Юк кўтариш машиналарини тўлиқ гувоҳномалаш 3 йилда бир марта
ўтказилади.
Юк кўтариш машиналари тўлиқ техник гувоҳномаланганда статик ва
динамик синовлардан ўтказилади. Қисман техник гувоҳномалашда статик ва
динамик синовлар ўтказилмайди.
Юк
кўтариш
машиналарини
электр
ускуналари,
бошқариш
механизмлари, тормоз, сигнал ва динамик синовлардан ўтказилади. Қисман
техник гувоҳномалашда статик ва динамик синовлар ўтказилмайди.
Юк
кўтариш
машиналарини
электр
ускуналари,
бошқариш
механизмлари, тормоз, сигнал хавфсизлик ускуналари юк кўтариш илгаги ва
уни кўтариш дасталари (арқонлар, блоклар ва бошқалар) қаров ва
текширишдан ўтказилади. Статик синов юк кўтариш машиналарини
мустаҳкамликка текшириш мақсадида ва унинг айрим элементларини ҳамда
ҳартумли кранларни юк кўтаришда мувозанатини текшириш учун
ўтказилади. Текширув механизмини юк кўтариш қобилиятидан 25 % ортиқча
юк билан ўтказилади.
92
Кўприксимон кранларни статик синаш сигнал қуйидаги ҳолатда амалга
оширилади. Кран таянч устидаги кран йўлларига, унинг тележкаси эса балка
энг кўп эгиладиган ҳолатда ўрнатилади (1-расм).
Юк 1 ҳ қ 200…300 мм баландликка кўтарилган ҳолатда 10 мин
давомида ушлаб турилади. Шундан сўнг юк туширилади ва қолдиқ
демормация йўқлиги текширилади. Бунинг учун металл конструкцияга
қотирилган ингичка симга стрелка шаклида кўтаргич 2 элемент осилади.
Ушбу кўрсаткич 2 ҳолатига кўра стрелкани эгилиши кранни юкланишгача ва
юкланишидан сўнг ўлчашлар натижаси таққосланиб аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |