29-саволКомплексмуаммолар? Комплексмуаммолардеб, бирилмиййўналишдагибирқанчайирикмасалаларниўзичигаолувчимуаммолармажмуасигаайтилади. Илмий фаолият баъзида жуда кескин дискуссиялар билан янада ривожланади. Чунки ҳар бир олим ўзининг илмий тадқиқот соҳасидан келиб чиққан ҳолда ҳамкасблари билан ўзаро баҳс олиб боради. Бунда уларнинг қарашларини қабул қилиши ҳам, уларни рад этиши ҳам мумкин. Айни шунинг учун ҳам биз ўзининг узоқ давом этган тараққиѐти жараѐнида фан ўз муаммоларини асослаш, тизимлаштиришга эришди, деб айтаоламиз. Фанда муаммонинг қўйилиши ва ечилиши билиш объективлиги мезонига мос келади. Бундай мезонга риоя қилган ҳолда олимлар ўзлари ўрганаѐтган соҳа ҳақида максимал объекти в билим олишга интиладилар. Илмий билимнинг объективлиги бу билимга инсон шахси омили томонидан ҳеч қандай бузилишлар киритилмаслигини талаб қилади.Ҳолбуки, шахсий омилларининг ўзи воқеликнинг бир қисми сифатида ўрганилаѐтган ҳодисаларнинг омиллари бўлган жойида ўз-ўзича ҳисобга олинади. Мазкур ҳолат муаммоли вазият билан чамбарчас боғлиқ.
41 Эксперимент деганда нима тушунилади?
Eksperiment (lot. yexreptepgshp — tajriba, sinab koʻrish) — fanda narsa va hodisalarni sezgipredmet faoliyati bilan tadqiq qilish, oʻrganish. Kuzatishga qaraganda yuksakroq bilish usuli. Mohiyateʼtibori bilan tajriba tushunchasini ifodalasada, E. fanga nisbatan ishlatiladi. E. zarur shartsharoit yaratishni, turli vositalar bilan obʼyektni qayd etishni yoki hodisani sunʼiy ravishda yuzaga keltirishni, tegishli texnika va moslamalarni tatbiq etish va oʻlchash ishini oʻz ichiga oladi. E. bilish obʼyektini takror hosil qiladi, farazlarni tekshiradi. E. insonning obʼyektga moddiy taʼsir koʻrsatishiga, voqelikni amaliy oʻzlashtirishiga, bilimlarni boyitish va rivojlantirishga yordam beradi. Tabiiy va texnika fanlarida E.dan haqiqatni bilish va uni isbotlash vositasi sifatida foydalaniladi. E. ijtimoiy hodisalarni, xususan, ijtimoiy fanlarni tadqiq etishda ham keng qoʻllaniladi.
Эксперимент,эмпирик тадқиқотнинг юқорида кўриб ўтилган усулларида фарқли ўлароқ анча умумий илмий қўйилган тажриба ҳисобланади. Бунда фақат кузатиб ва ўлчабгина қолинмай, балки объект ѐки тадқиқот объектининг ўзи мавжуд бўлган шароит муайян тарзда ўзгартирилади. Эксперимент натижасида бир ѐки бир неча омилларни бошқа ѐки бошқаларга таъсирини аниқлаш мумкин.Кузатишдан фарқли ўлароқ эксперимент тажриба такрорланишини таъминлайди, объект
хусусиятини турли шароитларда тадқиқ этиш ва объектни «соф ҳолда» ўрганишга имкон беради. Эмпирик тадқиқот усуллари илмий билишда муҳим аҳамиятга эга. Улар фақат фаразни далиллаш учун асос бўлибгина қолмай, балки кўпинча янги илмий кашфиѐтлар, қонунлар ва бошқаларнинг манбаи ҳамдир. Эмпирик ва назарий тадқиқотларда таҳлил ва синтез, дедукция ва
индукция, абстрактлаш каби универсал усуллар кенг қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |