Фойдаланилган адабиётлар
1. Neubeck L, Lowres N. ―The mobile revolution—using smartphone apps to prevent cardiovascular disease‖. Nat Rev Cardiol, 2015.
2. Recio-Rodriguez JI, Gonzalez-Viejo N. ―Effectiveness of a smartphone application for improving healthy lifestyles, a randomized clinical trial: study protocol‖, BMC public health, 2014;
3−АМАЛИЙ ИШ. ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ХУЖЖАТЛАР БАЗАСИ ВА ПРОТОКОЛЛАР
Маълумотлар базаси ҳақида
Информацион технологияларнинг ривожланиши ва ахборот оқимларининг тобора ортиб бориши, маълумотларнинг тез ўзгариши инсониятни маълумотларни ўз вақтида қайта ишлаш чораларининг янги усулларини излаб топишга ундамоқда. Маълумотларни сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш учун маълумотлар базаси (МБ) ни яратиш, сўнгра ундан кенг фойдаланиш бугунги кунда долзарб бўлиб қолмоқда. Молия,ишлабчиқариш,савдо-сотиқ ва корхоналар ишларини маълумотлар базасисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Охирги вақтда ахборотли муҳитда катта ўзгаришлар бўлиб бормоқда. Ана шу ўзгаришлар қоғозсиз технологиязарурия-тини келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида, ҳисоблаш техникасининг янада кенг ривожланишига сабаб бўлади. Ахборотли муҳитнинг келажакда инсон ҳаётида ўрни ва аҳамияти бугунги ҳолатдан анча юқори бўлиши учун бажарилиши лозим бўлган вазифалар кўламини кенгайтириш талаб этилади. Шунинг учун ижти- моий фаолиятни замонавий компьютерлар ва автоматлаштирилган ахборот тизимлари асосида қайта қуриш, ривожлантириш ва сама- радорлигини ошириш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммолари- дандир. Бу муаммоларни ҳалетишда“Маълумотлар базаси” фанининг ўрни каттадир.
Ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш каби вази- фаларни бажаришда маълумотлар ва билимлар базаси технологияла- рининг хизмати беқиёс эканига ишонч ҳосил қилинмоқда. Республикамиздаги вилоятлар, шаҳарлар, туманларга қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланиб, улар махсус қурилмалар ёрдамида ахборотларни узатиш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Инсоннинг иқтисодий, экологик, сиёсий ва бошқа соҳаларда фикрлаш доирасининг кенгайиши ахборотли муҳитниниг сифат ва миқ- дор жиҳатдан ўзгаришга, янги хусусиятга эга бўлган ахборотли муҳитнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. “Маълумотлар базаси” фанини ўрганишдан асосий мақсад ҳар бир талабада компьютер технологияларига бўлган қизиқишни уйғотиш, амалийинформатика ва автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиб турли иқтисодий масалалар ечиш усуллари соҳасида билимлар беришдир.
Бошқарув жараёнидаги ахборотларни сақлаш, саралаш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш каби амалларни ўрганиш ва турли соҳаларга татбиқ қилиш мазкур фаннингпред-мети ҳисобланади.
Ҳар қандай ахборот тизимининг мақсади реал муҳит объектлари ҳақидаги маълумотларга ишлов беришдан иборат. Кенг маънода маълумотлар базаси — бу қандайдир бир предмет соҳасидаги реал муҳитнинг аниқ объектлари ҳақидаги маълумотлар тўпламидир. Предмет соҳаси деганда автоматлаштирилган бошқаришни ташкил қилиш учун ўрганилаётган реал муҳитнинг маълум бир қисми тушинилади. Масалан, корхона, завод, илмий текшириш институти, олий ўқув юрти ва бошқалар.
Маълумотлар базасини яратишда, фойдаланувчи ахборотларни турли белгилар бўйича тартиблашга ва ихтиёрий белгилар бирикмаси билан танланмани тез олишга интилади. Буни эса маълумотларни тузулмавий тартиблаштирган ҳолда, маълумотлар базасини бошқа- риш тизимларини (МББТ) қўллабгина бажариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |