1−амалий иш. Тиббиётда қЎлланиладиган сенсор воситаларнинг мажмуаси билан танишиш сенсорлар ҳАҚида



Download 0,88 Mb.
bet4/33
Sana13.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#661835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Амалий ишлар (Жами)

МОБИЛ ЭКГ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Кенг полосали уланиш имкониятини қўллаб қувватловчи смартфон-ларга асосланган ЭКГ технологиялари замонавий кардиология фаолиятига ижобий ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди. Бундай технологияларнинг сиғими йилдан йилга самарали оширилмоқда ва кенг полосали уланиш имкониятлари такомиллаштириб борилмоқда, натижада замонавий смарт-фонларда кардио сигналларни мониторинг қилиш, ташҳис қўйиш ва юрак-қон томир касалликларини олдини олиш имконияти яратилмоқда.


Қуйида кардиология мақсадлари учун фойдаланилаётган турли смартфонларга асосланган ЭКГ технологияларнинг имкониятлари таҳлил қилинади. Олиб борилган изланишлар натижасидан маълум бўлмоқдаки, 2020 йилга келиб кенг полосали мобил уланувчиларининг сони 7.7 миллиярга етиши мумкинлиги ва бу кўрсатгич дунё аҳолисининг тахминан 70%га яқинлашиши кутилмоқда.
Шунингдек, уй шароитида смартфон орқали ЭКГ хизматларини тақдим этиш бўйича ўтказилган сўровномадан маълум бўлдики, мобил ЭКГ хизматидан фойдаланиб, олинган маълумотларини масофадан туриб шифокорларга етказишга қизиқувчиларнинг умумий сони сўровномага қатнашганларнинг деярли ярмига тенг бўлди. Маълумки, сўнгги йилларда смартфон ЭКГ технологияларидан кардиология соҳасида кенг фойдаланиш бошланди [1].
Халқаро экспертларнинг таъкидлашича, мобил ЭКГ иловаларини кенг миқёсида ишлаб чиқиш билан, кардиолог-бемор нисбатини камайтириш мумкин. Бу нисбат олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра ўртача ҳисобда 1:14310 минг кишига тўғри келар экан. Аммо, ривожланган ва ривожланаётган ҳамда ўрта ҳол давлатларда кардиолог ва бемор нисбати бир-биридан кескин фарқ қилади. Масалан, Африка ва Ҳиндистонда бу нисбат умумий аҳоли бошига эмас, балки беморларга нисбатан олинганда ҳам 1000 дан ортиқ беморга битти кардиолог тўғри келади.
Шунинг учун ҳам, телекоммуникация бозорида мобил ЭКГ тизимларини талабга кўра кенг ишлаб чиқариш ва умумфойдаланиш мақсадларига йўналтирилса, кардиолог-бемор нисбати кескин яхшиланиши мумкин. Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, оддий ҳолатларда ҳам кардиолог-бемор муносабатлари такомиллаштирилган механизмлардан фойдаланилмаганлиги сабабли, мутахассис кардиологлар кўп ҳолларда ортиқча банд бўлиб қолишади ва асосий ғамхўрлик қилиш керак бўлганлар навбатда қолиб ўз вақтида муолажа ололмайдилар.
Мобил ЭКГ тизимини қисқа вақт ичида кенг оммага тақдим этиш билан, кўплаб мавжуд ижтимоий муаммоларга ечим топиш, ортиқча вақтни ва пулни тежаб қолиш ҳамда бошқа оворагарчиликларни олдини олиш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, ЭКГ иловалар орқали тақдим этиладиган хизматлар оддий кардиограммани экранга чиқаришдан тортиб кардиограммани таҳлил қилиш, мураккаб ЭКГ шаклларига мос касаллик белгиларини аниқлаш, касалликни келиб чиқиш сабабларини тушинтириш, касалликка ташҳис қўйиш ва даволиш жараёнини изоҳлашни ўз ичига олиши мумкин.
Бу каби жараёнлар албатта талабга кўра ЭКГ технологиясини ишлаб чиқишни ва кардиология талабларига мос ЭКГ иловасини лойиҳалашни ўз ичига олади [2]. Шунингдек, касалликларни таниб олиш, таҳлил қилиш ва ташҳис қўйиш жараёнлари ўз навбатида иккинчи босқичдаги иш ҳисобланади ва булар билимлар базасига (эксперт тизимлари) таянади. Кардиология сохасида фойдаланиб келинаётган смартфон ЭКГ технологияларининг қиёсий таҳлил келтирилган.



ОД*- озиқ овқат ва дори дармон бошқаруви




Хулоса. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, кардиология мақсадлари учун фойдаланилаётган смартфонга асосланган ЭКГ тизимларининг имкониятлари турлича ва тақдим этадиган хизмат турларига мос равишда нархлари хам бир-биридан фарқ қилади. Смартфонга асосланган ЭКГ тизимлари ҳар доим ҳам стандартга мувофиқ ишлаб чиқилмаяпти. Шунингдек, бу каби технологиялар фойдаланувчиларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish