Davolashda qo’llaniladigan mobil aloqa va simsiz tarmoq turlari
2−АМАЛИЙ ИШ. БИОЛОГИК ОРГАНИЗМЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШДА АНДРОИД МОБИЛ ИЛОВА ЯРАТИШ
Ахборот технологиялари барча соҳаларга изчил кириб келаётганлиги сабабли мамлакатимизда ҳам ахборотлаштирилган жамият қуриш бўйича халқ хўжалиги соҳаларида, ишлаб чиқариш ва таълим тизимида кенг миқиёсда ислоҳатлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимиз биологик мавжудотларини компьютерли идентификациялаш масаласи оқсоқланиб келмоқда. Ундаги турли туман объектларни ўрганиш учун интеллектуал таҳлил қилувчи, таниб олувчи компьютер тизимларини ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Биологик мавжудотларнинг катта олами ҳисобланган ўсимликларни ўрганиш учун уларнинг ботаниклар томонидан тадқиқ этилган морфологик белгиларини ажратиш ва уларни таниб олиш тизимларида объект сифатида фойдаланиш орқали уларни интеллектуал таҳлил қилиш долзарб масаладир.
Бугунги кунда уяли алоқа воситалари нафақат алоқа воситаси сифатида балки, турли соҳалар масалаларини ечишга мўлжалланган дастурларни ишлатувчи мини компьютер сифатида фойдаланиб келинмоқда. Сўнгги ўн йилликда Android операцион тизими iPhone, iPod Touch ва iPad каби Apple қурилмаларига ўрнатила бошланди. Androidнинг турли версиялари ишлаб чиқилган бўлиб, улар ҳур хил номанади: Android 1.5 (Cupcake), Android 1.6 (Donut), Android 2.0 (Eclair), Android 2.2 (FroYo), Android 2.3 (Gingerbread), Android 3.0 (Honeycomb), Android Jelly Bean, Android 4.0 Ice Cream Sandwich, Android 4.2 Jelly Bean янгиланган версияси ишлаб чиқилди. 2012 йил ноябр ойида 14 та янги версия ишлаб чиқилди.
Уяли телефонларда Android операцион тизимидан ташқари iOS ва Windows Phone операцион тизимларидан ҳам фойдаланилади. Аммо Android уларни кўп томонлама ортда қолдирди. Дастлабки Android операцион тизимининг 1.0 версияси HTC T-Mobile G1(HTC Dream) смартфонига ўрнатилган. Ҳозирги кунда ҳар икки смартфоннинг бири Android операцион тизимида ишлайди. Android иловасини яратиш учун Android Studio ёки Eclipce дастурлаш муҳити керак бўлади. Уларни Интернетдаги ўзининг расмий сайтидан юклаб олиш ва баъзи қўшимча плагинлари ўрнатиш ва созлашларни амалга ошириш талаб этилади.
―Биологик организмларни идентификациялашда андроид мобил илова яратиш учун Android Studio муҳити танланди. Дастур Android операцион тизимининг минимал 4.1 (Jelly Beans) версияси ўрнатилган смартфонларда ишлайди. Дастурни тастлашда Android SDK пакетидаги Android эмуляторидан фойдаланилади. Одатда баъзи қурилмаларда бу эмулятор орқали ишлаш тезлиги паст бўлади. Тестлаш жараёнида Android Virtual Device (AVD) виртуал қурилмасини яратилади, масалан, телефон учун Nexus 4, кичик планшет учун Nexus 7, катта планшет учун Nexus 10 виртуал қурилмалари таклиф этилади.
Реал қурилмада тестлаш жараёнини ўтказиш учун бир қатор характеристикаларга эътибор қаратилади: экран ўлчови (пикселларда), пикселларнинг зичлиги, экраннинг физик ўлчами, SD хотира картасининг ҳажми ва бошқа бир қатор параметрлар. Android платформасида мобил иловаси маълумотлар базаси учун SQLite маълумотлар базасини бошқариш тизими танланди. Дастурнинг мобил кўриниши қуйидаги расмларда келтирилган (2-расм):
2-rasm Dasturning mobil ko’rinishi rasmlarda tasvirlangan
Юқорида келтирилган ойналарда келтирилган маълумотлар Ўзбекистон флорасидаги Tulipa L. туркуми 34 та турлари ва уларнинг Марказий гербарий лабораториясида сақланаётган намуналари ҳақида маълумот беради.
3-rasm. Tulipa Recognition mobil ilovasi sahifalari
Адабиётлар
1. Барсегян А.А., Куприянов М.С., Степаненко В.В., Холод И.И. Технологии анализа данных: Data Mining, Visual Mining, Text Mining, OLAP. // 2-е издание. Санкт–Петербург, «БХВ-Петербург», 2007. 375 с.
2. Икромов М.И., Нормуродов Х.Н., Юлдашев А.С., БОТАНИКА: Ўсимликлар морфологияси ва анатомияси. – Т.: ―Ўзбекистон‖ 2002. – 333 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |