1−амалий иш. Тиббиётда қЎлланиладиган сенсор воситаларнинг мажмуаси билан танишиш сенсорлар ҳАҚида


Афазия ҳолатининг фонетик сатҳда намоён бо Ълиш омиллари



Download 0,88 Mb.
bet27/33
Sana13.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#661835
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
Амалий ишлар (Жами)

2.1. Афазия ҳолатининг фонетик сатҳда намоён бо Ълиш омиллари.


Нутқий фикр амалга оширилиши учун, албатта, гапирувчи зарурий нутқий товушларни топиши, бошқача қилиб айтганда, ушбу тилни товушли ташкиллаштирилиши устига қурилган товушлар тизимини қўллаши лозим. Товушларнинг бу тизими қарама- қаршиликлар принципи асосида қурилган, яъни унинг ўзи парадигматик табиатга эга. Ҳар бир тил томонидан қўлланиладиган қарама-қаршиликлар замонавий лингвистика томонидан етарли даражада ўрганилган. Товушларнинг қарама-қаршиликлари бўйича Н.Трубетский, Р.Якобсон ва М.Халлелар ва кўплаб бошқа олимлар тадқиқотлар олиб борган. Товушлар тизими таркибидаги бузилишлар мия шикастланиши натижасида юзага келади. Мия шикастланишларида, жумладан чап марказорти соҳанинг пастки қисмлари шикастланишида, товушнинг тўғри талаффуз қилиш имкониятини сақлаш учун зарур бўлган кинестетик афферентация амалга ошириб бўлмайдиган ҳолат юзага келиб қолади.
Биз “афферент мотор афазия” да юзага келувчи нутқий фикрни тизимлаштирилишининг бузилишларини таҳлил қиламиз.
“Афферент мотор афазия”га олиб келувчи мия чап ярим шарининг марказорти қисмлари пастки бўлимининг шикастланишининг натижаси бевосита тилнинг артикуляр кодларини ўзлаштириш ва қўллашдан иборат. Бу ҳолатда юзага келган миянинг постмарказий қисмларининг патологик ҳолати меъёрдаги қобиғи учун нормал физиологик ҳолат бўлган ва бу ўз даврида И.П.Павлов томонидан шакллантирилган ва психик жараёнларни танлаш хусусиятининг зарурий шарти бўлган “қонун кучи”ни бузилишига олиб келади. Агар меъёрий постмарказий қобиқда кучли ёки аҳамиятга эга кинестетик сигналлар устун, кучсизлари ёки аҳамиятга эга бўлмаганлари сусайган ёки четлаштирилган бўлса, бу ҳолат тилнинг артикуляр кодларини қўллашни осонлаштиради, яъни бу ҳолда мия қобиғининг бу қисми шикастланишида ҳолат ўзгаради. Бу ҳолларда патологик “фазавий” ҳолатда бўлган кинестетик қобиқ куч қонунига бўйсинмай қўяди. Кучли ва кучсиз қўзғотувчилар тенглашади ва бир хил реакцияларни чақиради, бунинг натижасида зарур товушлар, улар билан товушларнинг қайсидир жиҳатига кўра боғланувчи кераксиз, иккинчи даражали товушлар ҳосил бўлади. Айнан мана шу ҳолат талаффуз қарама-қаршиликларнинг аниқ парадигматик тизимининг бузилишига олиб келади.Бунинг натижасида “апраксик афазия” ҳолати юзага келади. Нисбатан енгилроқ ҳолатларда фақат “л”, “д”, “н” ёки “м”, “б”, “п” (биринчи ҳолатда тил ва тишлар орасидан чиқувчи, иккинчи ҳолатда лаб орасидан чиқувчи) каби, талаффуз қилиш жиҳатидан фақатгина қайсидир бир жиҳатига кўра фарқ қилувчи бир-бирига яқин бўлган товушларнинг юзага чиқиш эҳтимоли билан намоён бўлади. Бунинг натижасида афазияга чалинганлар товушларни осонлик билан алмаштириб юборади ва стол сўзини “слот” ёки “снот”, халат сўзини эса “ханат” ёки “хадат” сўзи каби талаффуз эта бошлайди. Шикастланиш ҳажми кенг тарқалган ҳолатларда эса бир- биридан кўпроқ фарқ қилувчи фонемалар қарама-қаршилиги бузилади ва ташкиллаштирилиш усули ва жойига кўра фарқ қилувчи фонемалар янада аниқроқ намоён бўлишни бошлайди. Афазияга чалинганлар осонлик билан портловчи, фрикатиқ, тил олди, ўрта ва тил орти, бир фокусли ва икки фокусли сирғалувчи, юмшоқ ва қаттиқ ундошларни аралаштириб юборадилар. Бундай ҳолатларда ўз ташкиллаштирилишига кўра фонемалар талаффуз қилинган нутқни тўлиқ бузган ҳолда юзага чиқа бошлайди. Бу ҳолатларда юзага келадиган товуш алмаштиришлар қонуни Э.Н.Винарский томонидан батафсил ўрганиб чиқилган.18 Жумладан, агар афазияга чалинганларда шовқинли ва сонорли ундошларнинг аралашиб кетиши нисбатан камроқ кузатилса, у ҳолда жарангсиз ва жарангли ундош товушларнинг аралашиб кетиши кўпроқ кузатилади, пайдо бўлиш усули ва жойига кўра қарама- қарши қўйилувчи товушларнинг аралашиб кетиши эса ундан ҳам кўпроқ кузатилади. Бу бирламчи бузилишнинг бевосита натижаси биз бу ҳолатларда кузатишимиз мумкин бўлган нутқий хабарни қолиплаштиришнинг товуш тизимининг парчаланиб кетишидир.
Афазияга чалинганлар етказиб беришни истаган фикрнинг сабаби ва маъновий мазмуни тузилиши уларда тўлиқ сақланиб қолади, бироқ фаол нутқий жараённи ташкиллаштириш қўпол равишда бузилганлиги сабабли унга кириб бориш мураккаблашади. Бу гуруҳга кирувчи афазияга чалинганлар фаол равишда нимадир демоқчи бўлиб сўзлар қидиради, бироқ уларнинг ҳар бир ҳаракати товуш қарама-қаршиликларининг парадигматик тизимига кириш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли самарасиз бўлиб қолаверади. Афазияга чалинганлар ўхшаш гуруҳлардан уларнинг барчасини бирма-бир титиб чиққан ҳолда керакли товушни танлаб олишга самарасиз равишда ҳаракат қилади ёки юзага чиқувчи талаффуз ҳаракатларининг тартибсизлиги қулига айланган ҳолда биргина товуш ҳам чиқара олмайди. Айнан шу бузилиш “апрактик” ёки “афферент мотор афазия” ҳолатида этакчидир. Афазияга чалинганларнинг бу гуруҳида кўрсатилган бузилишлар ҳам мустақил, ҳам такрорий, ҳам оғзаки, ҳам ёзма нутқларда тенг миқдорда намоён бўлади. Ҳамма ҳолатларда ҳам улар ё тўлиқ гапира олмасликда ёки “литерал афазия”ларда керакли товушни ёндош товушларга
алмаштирилиши намоён бўлади. Бунда “вербал парафазия”, яъни сўзларнинг ўрнини алмаштириш каби нуқсонлар бўлмаслиги ўзига хос хусусиятдир.19
Ушбу ҳолатнинг характерли жиҳати шундаки, бошқа тил сатҳлари, яъни лексик-морфологик ва семантик сатҳлар нисбатан сақланган, нутқнинг синтагматик равон ташкиллаштирилиши, эҳтимол, умуман бузилмаган бу ҳолатларда тилнинг парадигматик кодларидан фойдаланишни бузилиш ҳолатлари фақатгина фонетик сатҳда вужудга келади. Бизни қизиқтирган бузилишлар шаклига эга бўлган афазияга чалинганлар юқорида таърифлаб ўтилган товуш алмаштиришларисиз чегараланган товушни, бўғинни ёки сўзни аниқ талаффуз эта олмайдилар ва қайтара олмайдилар. Уларнинг аниқ товушларни топишга уриниши қанчалик ортиб борса, зарур товушни топиш шунчалик мураккаблашиб боради. Бироқ агар афазияга чалинган киши бу уринишдан чалғиса, у бутун жумлаларни осонлик билан талаффуз қила олади. Бунда синтагматик ташкиллаштирилган равон нутқнинг бузилганлигининг ҳеч қандай белгилари намоён бўлмайди. Бу парадоксал ҳолат адабиётларда кўп маротаба “ўтказувчи афазия” ҳодисаси сифатида таърифланган ва афазияга чалинганга йўқ деган сўзни такрорлаш таклиф қилинганда у “Йўқ доктор, мен йўқ деган сўзни такрорлай олмайман”, - дея жавоб қайтаради. Биз ҳали бу гуруҳ афазияга чалинганларда фикрни кодлаштиришнинг бошқа даражалари, жумладан тилнинг лексик- морфологик ва семантик кодларини ўзлаштириш имконияти қанчалик оқсаши мумкинлигини билиш имконини берувчи тўлиқ ва ишончли маълумотларга эга эмасмиз. Бу кодларнинг қўлланилиши “афферент мотор афазия” ҳолатидаги афазияга чалинганларда ҳам оқсаши мумкин. Бироқ бу ҳолат, ҳаттоки мавжуд бўлса ҳам иккиламчи тизимли табиатга эга бўлади. Барча ҳаракатлари бир тўплам орақсидан зарур товушларни топишга қаратилган афазияга чалинганлар фикрнинг зарурий тузилмасини йўқотиб қўйиши, уни соддалаштириши ёки шаклини ўзгартириши мумкин. Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, биз ҳозир айтиб ўтган ҳолат ва бу ҳолатларда кузатиладиган бузилишлар тилнинг лексик-морфологик ва семантик кодларини фонематик кодларга боғлиқ эмаслигини кўрсатади.
Мотор афазияга чалинганларда қайта тиклаш таълимининг асосий вазифаси, алоҳида товушларни табақалаштириш ёки “товушни қуриш” учун оддий атамалардан фойдаланиш тўғри талаффуз жиҳатларини топиш имкониятини қайта тиклашдан иборат. Агар “товушларни қуриш” вазифаси бажарилган бўлса, бу беморлар кейинчалик сўзнинг морфологик шаклини қайта тиклашда, керакли номларни топишда ёки бутун ибораларни қуришда ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмайдилар. Биз товуш тизимининг бузилиши билан боғлиқ бўлган тилнинг фонематик сирларини эгаллаш имкониятининг бузилиши билан боғлиқ бўлган фикрнинг бузилиши шаклини таҳлил қилишга тўхталиб ўтдик.
Афазиянинг бу ҳолатида биз тил кодларининг фонематик даражаси бузилишларига ўтишимиз ва ушбу бузилишлар асосида тил кодларининг фонематик ташкиллаштирилишининг акустик асослари бузилган, яъни фонематик эшитиш қобилитининг бузилиши ҳолатига тўхталиб ўтишимиз лозим. Бу бузилиш “сенсорли” ёки “акустик-гностик”афазия ҳолатига олиб келувчи чап чакка соҳасининг юқори қисмларининг шикастланиши натижасида юзага келади. Бу ҳолатларда юзага келувчи нутқий бузилишлар кўп жиҳатларига кўра афферент мотор афазия ҳолатининг қарама-қарши ҳолатидир.
Мия чап ярим шарининг постмарказий бўлимларининг пастки қисмлари шикастланиши натижасида юзага келувчи афферент мотор афазиянинг юқорида таърифлаб ўтилган ҳолатларида тилнинг фонематик ташкиллаштирилишининг бузилиш ҳолатлари товуш қарама-қаршиликларнинг парчаланиши натижасида юзага келади. Юқори чакка бурмаларининг орқа қисмларининг шикастланишида тил кодларининг айнан шу даражаларининг бузилиши бошқа тарафдан тегишли фонематик тизимларнинг акустик ташкиллаштирилишининг парчаланиши натижасида юзага келади. Сенсорли (акустик-гностик) афазиянинг бу каби шаклларининг нисбатан камроқ намоён бўлган ҳолатида фақатгина коррелятив фонемаларнинг қарама-қаршилиги бузилади. Рус тилида фақатгина бир жиҳатига кўра фарқланувчи фонемалар шу турга мансуб: жарангли-жарангсизлигига кўра б-п, д-т, қаттиқ-юмшоқлигига кўра л-л, т-т, назаллик- ноназаллигига кўра н, т ва бошқа товушлар киради. Бундай бузилишларни сезиб қолган афазияга чалинганлар да-та ва та-да, ба-па ва па-ба бўғинларидаги фарқларни ажрата олмайдилар ва уларни бир хилда “да-да” ёки “ба-ба” каби талаффуз этадилар ва бу жуфтликнинг ҳар иккисида ҳам қандайдир фарқ бор, бироқ уни аниқ била олмаётганларини айтадилар. Товушлар йўқолиб қолганда ҳам шу ҳолат юзага келади ва айнан шу факт бирламчи бузилишнинг сенсорли табиатига дуч келганимизни кўрсатади. Айнан шу дастлабки нуқсон туфайли беморлар бочка ва почка, дочка ва точка, зала ва сало, фил ва пил сўзлари ўртасидаги фарқни тушуна олмайдилар ва уларни ёзишда қўпол хатоларга йўл қўядилар. Бу турдаги ўта кучли бузилишлар бемор бир биридан жуда узоқ бўлган фонемларни ҳам ажрата олмайди, унда сўзлар маъноларининг бегоналашиб кетиши ҳолати юз беради. Масалан, бурнини кўрсатиш таклиф этилган бемор “бур, бурма, буроқ” сўзларини такрорлайди ва бу сўзни аниқлашга бўлган самарасиз уринишлардан сўнг: “Йўқ, мен бу сўз нимани англатишини билмайман...”, деб айтади. Табиийки, тегишли сўзларни такрорлай олмаслик, кўрсатилган предметларни номини айта олмаслик, бу бирламчи бузилишнинг натижасидир. Ваҳоланки, бу ерда пайдо бўлаётган хатолар литерал парафазиялар табиатига эга.
Юқорида таърифланган афферент мотор афазия ҳолатларидан фарқли равишда бу ерда намоён бўлаётган ўриндошлар артикуляр табиатга эга эмас, балки аниқ ифодаланган акустик табиатга эга бўлади ва фақатгина айрим ҳоллардагина керакли сўзни тополмай қийналаётган афазияга чалинган киши уни маъносига кўра яқин бўлган сўз билан ўзгартира олади. Бу каби афазияга чалинганларда синтагматик ва просодик ташкиллаштирилган нутқ нисбатан сақланган ҳолда бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Керакли сўзларни топиш имкониятига эга бўлмаган афазияга чалинган киши бутун жумланинг умумий шаклини ва унинг таркибига кирувчи сўзларнинг структурасини, унинг умумий интонацион-мусиқий безагини сақлаб қолади.
Айнан шу сабабли бу каби афазияга чалинганларнинг умуман мавжуд бўлмаган ёки фақатгина бузилган кўринишда намоён бўлувчи ва асосан кириш сўзлар, ундов, камроқ ҳолларда боғловчи ва феъллар сақланиб қолган нутқини тинглаётган одам, авваламбор, бемор нутқида тўлиқ сақланиб қолган фикрни ифодалашнинг синтактик ва интонацион-мусиқий тузилмаси туфайли тушуна олиши мумкин. Шу сабабли афазияга чалинганлар таркибида бир дона ҳам от бўлмаган сўзлар ёрдамида ўзининг шикастланиш тарихини айтиб беради ва дейди: “Мана масалан...аввал биз демак... у ерга...кейин секин-секин...улар эса ўша ерда, ва бирданига – ох!! Ва сўнгра – ҳеч нима!...сўнгра вой, вой, вой, нима бўлди....сўнгра ...мана...секин-секин...ва кейин...яхшироқ-яхшироқ...ва мана ҳозир шу аҳвол?!” – тинглаётган одам ҳеч қандай қийинчиликларсиз секин-асталик билан қилинган ҳаракатни тушуниб олиши мумкин.
Бу нутқий бузилишларни “флуэнт апҳасиас” гуруҳига киритиш ва нутқий зоналарнинг олд бўлимларининг “нон-флуэнт апҳасиас” гуруҳига қарама-қарши қўйиш имконини берувчи синтагматик нутқнинг нисбий сақланганлигидир. Бу гуруҳ афазияга чалинганлари керакли сўзни топишга ҳаракат қилганларида айнан шу ҳолат намоён бўлади. Самарасиз изланишлардан сўнг улар керакли фонематик структурани топиш мумкин эмаслигига ишонч ҳосил қиладилар ва улар одатий тўлиқ жумла таркибига керакли сўзни киритган ҳолда сўзни топишда юзага келган дастлабки нуқсонни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиладилар. Одатий уринишлар қуйидаги кўринишга эга бўлади: “мана, бу билан ёзилади” ёки “э, нима эди...у қандай?... э...мана...мен чойни аралаштиряпман...қошиқ билан!! қошиқ!”.Афазияга чалинганларнинг бу гуруҳида фикрни умумий кодлаштириш ҳолатининг аҳамиятли жиҳати, тилнинг сақланган синтагматик структураси ва парадигматик структураси ўртасидаги фарқнинг мавжудлигидир.
Тил кодларининг ўзлаштирилиши ва қўлланилиши уларда биринчи навбатда фонематик зиддиятлар даражасида намоён бўлади. Ўрганилган ҳар икки ҳолат ҳам, аввал айтиб ўтганимиздек, асосий нуқсонларнинг бири тилнинг товушлар тизимидаги товуш кодлари тизимида ва иккинчи ҳолатда фонематик қатордаги нуқсонлардир. Бу ерда аҳамиятга эга нарса биринчидан товуш ва сўзларнинг такрорланиши, предметларни номини айтиш ёки бутун бир фикрни ифодалаш, товушлар ёки фонемалар тизимини бузилиши билан боғлиқ бўлган қийинчиликларга дуч келади. Бу эса керакли артикуляр-фонематик компонентларни самарасиз излашга олиб келувчи бошқа йўлга ўътадилар, яъни фаол жараёнда юзага келувчи ёки контекстга одатий фикрни киритиш йўли орқали маъносига кўра ўзаро боғлиқ сўзларнинг юзага чиқишига олиб келади. Иккинчидан, фикрни ифодалашда нутқий кодлаштириш кескин тўсиқларга дуч келса-да, фикрни асосий маъноси сақланиб қолганлиги катта аҳамиятга эга. Таърифланган ҳар икки гуруҳ бузилишининг аҳамиятли бузилишларида юзага келувчи патологик ҳолат иккита умумий жиҳатга эга бўлади. Бир тарафдан ҳар икки ҳолатда ҳам бузилиш фақатгина товушли нутқнинг фонематик ташкиллаштирилишини қамраб олади. Лексик-морфологик ва семантик ташкиллаштирилишида бузилиш юзага келса ҳам, бу катта аҳамиятга эга бузилиш бўлмайди. Бошқа тарафдан эса аввал таърифлаб ўтилган нутқий бузилишлар турларидан фарқли равишда, бу ерда юзага келувчи мия шикастланиши боғлиқлик, яъни фикрни синтагматик равишда ташкиллаштирилиши нисбатан камроқ бузилгани ҳолда, айрим ҳолларда эса умуман бузилмагани ҳолда тилнинг прагматик равишда ташкиллаштирилган товушли кодлари тизимини эгаллаш қобилиятининг бузилишига олиб келади.
Бунинг барчаси нутқий фаолиятнинг ҳар икки жиҳати ҳам, яъни синтагматика ва парадигматика ҳам турли мия механизмларига таянади ва миянинг турли шикастланишларида изоляцияланган равишда жабрланиши мумкин: синтагматик равишда ташкиллаштирилган равон бирламчи фикрни бузилишига олиб келувчи шикастланишлар билан бир қаторда шундай шикастланишлар мавжудки, дастлаб улар тилнинг фонематик ва артикулемли кодларини ўзлаштириш имкониятини бузади ва бу билан предметларни аниқ номлаш имкониятини сусайтиради, бироқ у фикр билдиришнинг предикатив ва интонацион-мусиқий тузилмасига таъсир кўрсатмайди. Нутқ зоналарининг олд қисмларининг шикастланиши, ўзининг автоматлаштирилишининг юқори босқичларида умумлаштирилган кинетик схема ёки ҳаракатлантирувчи кўникмаларини яратилишини таъминловчи ва вазифасига кўра кенг очиб берилган, предикатив нутқий фаолиятни юзага келиши учун зарур бўлган жараёнлар интеграциясини бузилишининг олиб келишига шубҳа йўқ. Афазияга чалинганлар нутқи учун хос бўлган комната сўзи ўрнига гоммада, ёки Борис ўрнига Парис деб талаффуз қилинадиган бузилишлар ҳолатларига тўхталиб ўтамиз. Бу парадигматика, айнан фонема оппозициялар учун одатий бўлган бузилишлардир. Бунда жуфтликлар нейтраллашади, адашишни бошлайди, жарангли ва жарангсизлигига кўра фарқлаёлмай қолади. Бу каби афазияга чалинганлар тез ва кўп гапирганлиги сабабли доимий равишда гоммада каби фонематик бузилишларга йўл қўяди ва шу сабабли унинг нутқини тушуниш, ўз навбатида, у билан мулоқот қилиш жиддий қийинчиликларга сабаб бўлади. Юқорида келтириб ўтилган гуруҳларда биз бу жараённи нисбатан содда – артикулясион-фонематик даражада бузган нутқий нуқсонлар шаклини ўрганиб чиқдик.


2.2 .Лексик ва семантик сатҳда намоён бўлиш омиллари


Биз юқорида афазиянинг фонетик сатҳда намоён бўлиш омилларига тўхталган эдик. Иккинчи бобнинг бу фаслида афазиянинг лексик ва семантик сатҳда намоён бўлишини кўриб чиқамиз. Нутқий бузилиш товушлар таркибининг бузилиши билан чекланиб қолмайди. Афазияга чалинганлар нутқида сўзларнинг талаффузидаги ва маъновий камчиликлар ҳам юзага келади. Бу каби афазияга чалинганлар атрофидагиларга ҳеч қандай қизиқиш билдирмай, ҳеч қандай илтимос ва ҳеч қандай саволлар билан мурожаат қилмай бефарқлик билан юраверадилар. Энг оғир ҳолатларда уларнинг ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи нутқлари йўқолиб қолади. Қўпол бузилишлар сўзлашув нутқида намоён бўлади. Афазияга чалинганларга берилган саволларга ўша саволларни эхо тарзида такрорлаш билан жуда осон жавоб берадилар. Энг оғир ҳолатларда, гарчи алоҳида сўзларни ёки саволдаги қисқа ибораларни такрорлаш улар учун қийинчилик туғдирмасада, уларнинг барча нутқий фаолияти шу билан тугайди. Кенг ҳамжли, бироқ бирмунча енгил ҳолатларда афазияга чалинганлар саволнинг ўзида жавоби шаклланган саволларнинг биринчи турига осон жавоб қайтаради, бироқ ўзи мустақил равишда фикрини жамлаб жавоб қайтариш лозим бўлган саволларга эса жавоб қайтара олмайди. Бу каби афазияга чалинганлар: Сиз тушлик қилдингизми?, - деган саволга Қилдим, - деб жавоб қайтара олади, бироқ Тушликка нима едингиз? ёки Сиз қачон касал бўлиб қолдингиз? каби фаол равишда янги нутқий ифодани талаб этувчи саволга эса жавоб бера олмайди. Фақатгина “пешона инактивлигининг” енгил формасидагина охирги саволларга жавоб бериш мумкин бўлади, лекин беморнинг нутқи қашшоқ ҳолатда бўлади. Ўзгаришлар такрорий нутқдаги каби кўрсатилаётган предметларни номлашда ҳам намоён бўлади. Афазияга чалинганлар оддий сўзларни ва қисқа ибораларни қийинчиликларсиз такрорлайди. Қатор бўғинлар ёки сўзларни такрорлашда ҳеч қандай нуқсонлар намоён бўлмаслиги мумкин. Лекин энг оғир ҳолатларда афазияга чалинганлар фақатгина охирги бўғинлар ёки сўзларни эхолалик равишда такрорлайди. Бунда бир мунча вақтдан сўнг уларни такрорлаш секинлашади ва сўнгра умуман йўқолиб қолади. Афазияга чалинганларда бир сўз ёки иборани такрорлашдан бошқа сўз ёки иборани такрорлашга ўтиш тобора қийинлашиб борувчи патологик ҳаракатсизлик намоён бўла бошлайди. Таклиф қилинган қатор яхши мустаҳкамланган “табиий қатордан” четлашган ёки у билан тўқнашган ҳолатларда сўзларнинг кетма-кет қаторини такрорлашда кескин қийинчиликларга дуч келиши қизиқ ҳолатдир. Бу ҳолатларда масалан, ҳафта кунларини тескари санаш ҳақидаги таклифга жавобан афазияга чалинганлар таклиф этилган “низоли қатор”ни такрорлай бошлайди, бироқ шу заҳотиёқ яхши мустаҳкамланган “табиий” қаторга ўтиб кетади ва душанба – якшанба – шанба қатори ўрнига қуйидаги қаторни гапира бошлайди: душанба – якшанба – шанба – якшанба – душанба ва ҳ.к. Ноодатий ва нотўғри ибораларни такрорлашда осонлик билан одатий ва тўғри ибораларни айтишга ўтиб кетиш билан боғлиқ тажрибаларда ҳам ўхшаш ҳолат юзага келади. Самолёт жуда секин учяпти ибораси ўрнига Самолёт жуда тез учяпти иборасини қўллайди. Бир иборани такрорлашдан иккинчи иборани такрорлашга ўтишда эса афазияга чалинганлар беихтиёр равишда биринчи иборани такрорлайверади ва бу икки ибора бир-биридан фарқ қиладими деган саволга: “Албатта, улар маъносига кўра...талаффуз қилинишига кўра” фарқ қилади, бироқ айнан ўша иборани такрорлайверади. Афазияга чалинганларда алоҳида предметларни номларини айтишда сезиларли нуқсонлар кузатилмайди, бироқ бир жуфт ёки учта предметни кўрсатиб уларни номларини айтиш сўралса, бизга маълум бўлган инерт стереотипларга ўтиб олади. Олма ва олчалар деб айтишга уринган ҳолда олма ва кичик олмачалар ёки чойнак ва лампа дейиш ўрнига, бу чойнак..., бу эса стол чойнаги деб жавоб беради.
Бундан ташқари афазияга чалинганларнинг монологик нутқи қўпол бузилиш жиҳатларини намоён этади. Тўлиқ фикр айтиш учун зарур бўлган сўзлар тўплами ва синтактик структуралар етарли даражада сақланиб қолишига қарамасдан, очиб беришнинг барқарор дастурини талаб этувчи монологик нутқ амалга ошириб бўлмайдиган даражага келиб қолади. Шу сабабли сужет ҳолатини таърифлаб беришда афазияга чалинган киши унинг таркибига киритилган алоҳида предметлар ёки стереотипларини аралашиб кетишига сабаб бўлувчи вазиятнинг тасвирдаги алоҳида бўлакларини санаб ўтиш билангина чегараланиб қолади. Мана Кремль... “эҳтиёт бўлинг” ёзуви..., эҳтимол юқори кучланишли ток... ёки Мана бола...ўқитувчи уни жазолаяпти. Мана...товуқ...у олтин тухумлар қўймоқда...унинг ичида эса ҳеч нима йўқ экан тарзида фикрини намоён этади.
А.Р.Лурия томонидан 28 ёшли катта ҳажмдаги темир йўл шикастланишини олиб афазияга чалинган талабада тажриба ўтказилади. Афазияга чалинган бу талаба элементар нутқни ҳеч қандай фонетик ва артикулятор бузилишларсиз сақлаб қолган. У алоҳида сўзлар ва қисқа ибораларни осон такрорлай олар ва алоҳида предметларни ҳеч қандай қийинчиликсиз номлар эди. Бироқ унинг ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи нутқи жуда паст даражада ва ҳаттоки энг оддий сўзлашув нутқи , яъни энг оддий саволларга жавоблари ҳам жуда тез тугаб қолар ва айнан бир стереотипларнинг ўзгаришсиз такрорланиши билан алмаштирилар эди. Масалан, унинг исми нима эканлиги ҳақидаги саволга у қуйидагича жавоб берар эди: “Владимир Петрович...” Отангизнинг исми нима? саволига “...Отамни...Владимир Петрович...” Онангизни исми-чи? “Онамни...Владимир Петрович...” Сиз қайси курсда ўқийсиз?, “Бешинчи курсда!” Қайси факультетда? “Бешинчи факультетда” Сиз қайси мутахассислик бўйича ўқияпсиз? “Қайси мутахассислик бўйича?...Бешинчи мутахассислик бўйича”. Сиз қайси институтда ўқийсиз? “Энергетика институтида...”. Ўқишни тугатганингизда сиз қаэрда ишлайсиз? “Қаерда ишлайман... ўша ерда, Энергетика институтида”. Ахир, сиз бу институтни тугатяпсиз-ку? “Хўп, мен бошқа қаерда ишлашим мумкин?...” Бундан кўриниб турибдики, нутқнинг фонетик, артикулятор, лексик ва грамматик даражалари тўлиқ сақланиб қолган ҳолатда ҳам, нутқни мустақил равишда очиб бериш имкони мавжуд бўлмай қолди ва тўлиқ эхолалия ва ўзгармас стереотиплар билан алмаштириб юборилди. Ўхшаш ҳолатлар афазияга чалинганларнинг такрорий нутқида ва предметларни мустақил равишда номалашида ҳам кузатилди. Биз аввал айтганимиздек, афазияга чалинган киши алоҳида сўзларни ва оддий ибораларни осон такрорлай олади, аммо унга берилган сўзларнинг икки жуфтини ёки кетма-кет келтирилган ибораларни такрорлаш вазифалари берилганда, унинг такрорий нутқи тезлик билан ўзгармас стереотиплар билан алмашиб кетди. Шундай қилиб афазияга чалинганлар бир жуфт сўзни осон такрорлади: қор – игна, бироқ шу заҳотиёқ сўзларнинг бошқа кетма-кетликларини айтиш таклиф қилинса, тун – уй, у қуйидагича такрорлайди: “тун... ва игна...” ёки кейинчалик “қор игна” деб такрорлайди; кейинги “уй – игна – пирог” қаторини такрорлашда буни осон бажаради: жаранг – кўприк – хоч сўзаларини у “жаранг – игна – пирог” ёки “уй – игна – пирог” сифатида такарорлай бошлади. Буни у нисбатан енгиллик билан бажарди. Афазияга чалинган киши қуйидаги жумлани осон такрорлади: Баланд панжара ортидаги боғда олмалар ўсади ва кейинги “Мана...ўрмон чеккасида овчи бўрини ўлдирди...” жумласини ҳам осон такрорлади, лекин ундан биринчи жумлани яна такрорлаш сўралганда у “Мана...ўрмон чеккасида овчи бўрини ўлдирди...” деб такрорлади. Иккинчи жумла қандай эди? – “Ўрмон чеккасида овчи бўрини ўлдирди”. Демак, булар бир хил жумлалар эканда? “Йўқ, бир хил эмас...” – “Уларнинг биринчиси қай бири эди?” – “Мана, ўрмон чеккасида овчи бўрини ўлдирди... Иккинчиси-чи? Иккинчиси?!... Ўрмон чеккасида овчи... бўрини ...ўлдирди” Буларнинг фарқи нимада? – “Талффуз қилиниши бошқача... нутқ оҳанги бошқа”. Ҳар икки ибора ўртасидаги фарқни англаш ҳолати умуман кузатилмади. Ҳар икки иборани такрорлашга ҳаракат қилган ҳолда афазияга чалинган киши энг яхши ҳолатларда “Ўрмон чеккасида овчи бўрини ўлдирди...қуённи...”. Ҳарактсиз стереотип берилган ибораларнинг иккинчисига ўтишнинг ўрнини тўлиқ эгаллаб олди.
А.Р.Лурия мотор афазия билан бир қаторда динамик афазияни ҳам ажратиб кўрсатишни таклиф қилган. Динамик афазияга чалинганлар алоҳида гапларни яхши қура олади, бироқ катта равон матн қуришда қийинчиликларга дуч келади. Бу унда миянинг энг янги соҳалари бузилганлигини англатади. Бу каби афазияга чалинганлар талаффуз эта оладиган равон фикрлар одатда оддийгина қайта такрорланувчи бирликлардан иборат бўлади. А. Р.Лурия томонидан бу каби афазияга чалинганлар нутқидан келтирилган мисоллар кўриб ўтамиз. Афазияга чалинганлардан бири “Шимол” мавзусида ҳикоя қилиб бериш таклифига – аввал “Йўқ...ҳеч нима қила олмайман...миямга ҳеч нима келмаяпти...” деб рад жавобини берди, сўнгра жуда узоқ сукутдан сўнг ёдида яхши сақланиб қолган шеърни айтиб берди: “Ёввойи шимолда яланғоч чўққида ёлғизликда қарағай турибди”. Бошқа бемор айнан шу вазифага жуда узоқ сукутдан сўнг: “Шимолда айиқлар бор...”, деди, сўнгра яна анча вақт ўтгандан сўнг деди: “...шуни сизга маълум қилиб қўймоқдаман” дея жавоб беради. Бу кузатувдан кўриниб турибдики, афазияга чалинганлар нутқида услубларни фарқлай олмаслик ҳолати ҳам учрайди. Оддий сўзлашув нутқида ҳам расмий тарзда жавоб қайтаради.
А.Р.Лурия семантик афазияни ҳам келтиради. Афазиянинг бу тури учун вақтинчалик муносабатларнинг, олд қўшимчаларнинг аралашиб кетиши хосдир. Оддий мисол: афазияга чалинганлар Соня Олгадан оқроқ, лекин Катядан қорароқ. Бемор учун бу муносабатларни тўғри баҳолай олиш жуда мураккаб вазифадир. Яна бир мисол: афазияга чалинганлардан айлана тагига крест чизишни таклиф қиладилар, афазияга чалинганлар эса крестни айлана устига, айлана ёнига чизади. Бу ҳолатлар ҳам парадигматиканинг бузилишидир, бунда тушунчалар ўртасидаги муносабатларнинг ўзи оқроқ – қорароқ, устида – остида маълум парадигматик муносабатларга киришади ва бузилади. Шундай қилиб, жарангли ўрнига жарангсиз ишлатилганда, маймун сўзи ўрнига тўти сўзи қўлланилганда ва айлана тагидаги крестни айлана устига чизилганда – буларнинг барчаси парадигматик табиатга эга ҳодислардир.
Мия ярим шарининг орқа қисми чакка, юқори ва гардан қисмларини қамраб олади. Бу ерда нутқий механизмлар бошқа хилда, яъни парадигматик. Кўп тадқиқотчилар айнан Вернике зонасида фонологик ва семантик струкутураларни юзага келтирувчи асосий тил механизмалари жойлашган ва айнан шу ерда нутқни тушуниш жараёни юзага келади, деб ҳисоблайдилар. Ҳозирги кунда аниқ далиллар мавжуд эмас, бироқ бу ерда ҳам мия чап ярим шарининг орқа қисмининг ўрта зоналаридан ортга қараб юрилса, ундан ҳам мураккаброқ, нозик механизмлар ҳам парадигматикага жалб қилинган бўлади.
Айрим ҳолларда ифода этиш режасининг ва мазмун режасининг парадигматик ташкиллаштирилиши бир-биридан шунчалик узоқлашадики, бунда ўзига хос маънонинг бегоналишиш ҳодисаси юз беради, яъни афазияга чалинган киши қуйидагича гапиради: “Мен бу сўзни биламан. Биламан, аниқ биламан, бироқ бунинг нима эканлигини эслай олмайман”. Сўз афазияга чалинган киши учун қийматини йўқотади. Айрим ҳолларда афазияга чалинган киши умумлаштиришнинг оддий ҳолатидан, энг юқори даражасига кўтарилиши мумкин. Масалан, футбол сўзини изоҳлай туриб у шундай дейди: “Бу жисмонй тарбияга оид нимадир”. Парадигматик оппозицияларни нейтраллаштирувчи мустаҳкамланиб қолган деталлаштирувчи жиҳатларнинг ижтимоий равишда йўқолиб кетиши бу каби афазияга чалинганларнинг нутқий фаолиятига хос бўлган жиҳатдир. Улар парадигматик майдон элементларининг аралашиб кетишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳодисаларни парафазия деб атайдилар. Парафазияга ёрқин мисолни Э.Н.Винарская келтиради. Афазияга чалинганларга суратлар кўрсатадилар ва ундан уларда тасвирланган предметларни номлашни сўрайдилар. Шапкани кўрсатадилар у шапка дейди, сандиқни кўрсатадилар, у сандиқ ёки чемодан дейиши мумкин, маймунни кўрсатсалар у тўти деб айтиши мумкин.22 Номларнинг аралашиб кетишига қарамасдан бу ерда аниқ қонуният мавжуд: танлов доимо қандайдир аниқ парадигматик синфда, парадигматик майдонда олиб борилади. Парафазиялар литерал, яъни товушларнинг алмаштириб юборилиши билан, ва вербал, яъни сўзларнинг аралашиб кетиши билан боғлиқ бўлади. Бемор маймун сўзи ўрнига тўти деб айтганда ҳайвонлар, қушлар денгиз орти ҳайвонлари сифатида белгиланиши мумкин бўлган номларнинг парадигматик синфида танлаш меъёри бузилишининг натижаси бўлиши мумкин.
Сенсорли афазияда шикастланиши унча жиддий бўлмаган беморлар нутқи ҳақидаги умумий таассуротни “Бахтсиз ҳодиса” номли сурат бўйича қилинган қуйидаги ҳикоя бериши мумкин:
- Бу трамвай, беморлар учун машина...мана, қандай...боғбон хизматкор қиз болани ёки ўғил болани...уларга қизиқ аёлларга...навбат қараб турибди, машина эса кетади ва улар ҳам кетади, уларнинг қиладиган иши йўқ...машина уриб юборган...уриб юборган уни, кўтаришди ва касалхонага...


2.3. Афазия ҳолатининг морфологик ва синтактик сатҳда намоён бўлиш омиллари


Энди эса биз фикрни кодлаштиришнинг нисбатан мураккаброқ кўринишларини таҳлил қилишга ўтамиз. Аввал биз улардан, эшитиш-нутқий бузилишларнинг махсус кўринишлари билан боғлиқ турларини, сўнгра фикрни кодлаштирилиши бузилишининг янада мураккаброқ бўлган кўринишларини ўрганиб чиқамиз. Брока зонасининг олд тарафида яна бир нечта нутқий зоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бир нутқни ташкиллаштиришнинг энг юқори даражасини бошқаради. Бу ерда бирликларни уловчи: товушларни бўғинларга, морфемаларни сўзларга, сўзларни гапларга, гапларни эса равон матнга маълум кетма-кетликда жойлаштирувчи механизмлар, яъни синтагматик механизмлар мавжуд.
Афазияга чалинганлардан оддийгина М.Й.Лермонтовнинг шеъридан иборани ўқиб берди: “Ёввойи шимолда яланғоч чўққида ёлғизликда қарағай турибди”. Афазияга чалинганлар қандайдир кенгайтирилган матнни баён қила туриб уни нутқ туғилиши жараёнида қурмайди, балки уни ёдлаб олинган яхлит блок ҳолатида талаффуз этади. Синтаксис нуқтайи назаридан беморнинг нутқи етарли даражада яхши ташкиллаштирилган, бироқ бемор доимий равишда сўзларни ёдидан чиқариб қўяди, парафазияларга йўл қўяди, номларни танлашда адашади “тез ёрдам машинаси”ни аввал трамвай деб атайди, тугалланмаларни адаштирган ҳолда мувофиқлаштириш ва бошқариш қоидаларини бузади улар кетади, қиз бола ёки ўғил болани кўтариб келяпти.
Агар парадигматика элементларни уларнинг умумий жиҳатларига кўра инвариант синфга бирлаштирувчи қоидаларни қамраб олувчи ва бир вақтнинг ўзида уларни бошқа бир жиҳатларига кўра қарама-қарши қўювчи механизм сифатида тушуНильса, синтагматика эса элементларни занжирга теришни ташкиллаштириш қоидаларини қамраб олувчи механизм сифатида тушуНильса, демак тил структурасини ҳам, ушбу структурадан элементларни танлаб олишни ҳам белгилаб берувчи бу икки фундаментал механизмларни принципиал равишда локаллаштирилиши мия чап ярим шарининг иккита асосий соҳаларида амалга оширилади.
Рус тили каби тилларда кўплаб сўзлар ўзак қисми ва қўшимча компонентлар тизимига эга. Бу таркибий қисмлар белгиланаётган предметнинг ёки ҳаракатнинг нафақат аҳамиятли жиҳатларини белгилаб беради, балки уларни маълум категорияга тегишли деб ҳисоблаш имконини беради. Сўзнинг айнан шу хусусияти тушунча ҳосил қилиш учун зарур бўлади.
Маълумки, қийматларнинг сўздан кейин турувчи бу тизими, дарҳол шаклланмайди. Бола ҳаётининг дастлабки 1 ½ йилида сўзнинг қиймати жуда қоришиқ, ўзгарувчан бўлади. Товушларнинг айнан бир содда мажмуаси тенг даражада ҳам предмет, ҳам ҳаракат, ҳам буйруқ маъносига эга бўлиши мумкин. Бола тилидаги тпру сўзи ҳам “от”, ҳам “қамчи”, ҳам “кетдик”, ҳам “тўхта” ваҳ.к. маъноларни билдириши мумкин. Фақатгина бу ўзгарувчан сўзга суффикс қўшилсагина масалан, тпру! сўзи тпру-нка сўзига айланади, у фақатгина маълум предметни билдира бошлайди ва ҳаракат ва сифатга тегишли бўлмай қолади. Боланинг тилидаги биринчи ўсиш айнан унинг тилида биринчи суффиксларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ Айни шу вақтда кўплаб сўзларда пайдо бўлувчи ва сўз бойлигининг муқаррар равишда ўсишини талаб этувчи маъноларнинг торайиши юзага келади. Сўзнинг лексик-морфологик ташкиллаштирилиши ҳам бу сафар фонематик эмас, балки сўзнинг семантик жиҳатларига асосланган қарама-қаршиликларнинг парадигматик тизимига асосланган.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish