3. Мудофаа сохасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари нечта? ►8 та.
4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг вазифаси нималардан иборат? ►Урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ҳамда олдини олиш, Ўзбекистон Республикасини миллий манфаатларини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ва аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари нималарни ўз ичига олади? ►Давлат томонидан ташкил этилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни, шунингдек бошқа ҳарбий тузилмаларни.
6. Қуролли Кучлар ўз фаолиятини қандай асосда қуради ва амалга оширади? ►Қонун устунлиги, марказлашган раҳбарлик ва яккабошчилик, доимий шайлик ҳамда ҳарбий интизомга риоя этиш асосида.
7. Қуролли Кучларга ким раҳбарлик қилади? ►Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони.
8. Қуролли Кучларга тезкор раҳбарликни ким амалга оширади? ►Қуролли Кучлар Бирлашган штаби.
9. Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги қўшинларга бошқарувни, мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасидаги давлат сиёсати юритишни ким таъминлайди ?
►Мудофаа вазири.
10. Ўзбекистон Республикаси Суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш соҳасидаги қарорларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи орган қайси?
►Қуролли Кучлар Бирлашган штаби.
11. Ҳарбий округ нима? ►Операцион йўналишларда Ўзбекистон Республикаси ҳавфсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминловчи асосий ҳарбий-маъмурий бирлик ва умумқўшин тезкор-стратик ҳудудий маъмурий бирлашмасидир.
12. Уруш ҳолати қандай эълон қилинади? ►Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда қонунда белгиланган тартибда эълон қилинади.
13. Уруш даври қачон эълон қилинади?
►Уруш ҳолати эълон қилинган вақтдан эътиборан бошланади ҳамда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгандан кейин тугайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |