1985 йил (апрел) Пленуми мамлакатда вужудга келган вазиятни таҳлил қилиб, совет жамиятини “қайта қуриш”


БМТ, ЕХҲТ билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши



Download 58,86 Kb.
bet6/10
Sana23.02.2022
Hajmi58,86 Kb.
#155460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
tarix shpargalka

.БМТ, ЕХҲТ билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши. Ўзбекистон БМТга аъзо бўлиб кирган йиллари Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) катта мансабдор ходимлари қўмитасининг Прагадаги йиғилишида МДҲ таркибидаги давлатларни ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириши масаласи кўтарилди. 1992 йил 26 февралга келиб Ўзбекистон ҳам бу ташкилот кенгашининг якунловчи ҳужжатига имзо чекди. Мазкур ҳужжат имзоланган вақтдан бери Ўзбекистоннинг Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бўлинмаларидаги иштироки тобора кенгайиб бормоқда. ЕХҲТнинг Марказий Осиё билан алоқалари бўйича Бюроси минтақада барқарорликни таъминлаш мақсадида минтақадаги республикалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб олгани қувонарли ҳолдир. Ушбу бюронинг ташаббуси билан Тошкентда ЕХҲТнинг “Инсон хуқуқлари бўйича миллий институтлар”, “Оммавий ахборот воситалари демократлаштириш шароитида” мавзусидаги бир қатор анжуманлари ўтказилди. Семинарлар Марказий ва Шарқий Европада инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини ривожлантириш, халқ таълими ва оммавий ахборот воситаларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги роли масаласини кўриб чиқди. Бундай йиғилишларда Ўзбекистоннинг иштироки танчликпарвар ташқи сиёсат юритишида асосий омил бўлиб қолди. Ўзбекистоннинг 1996 йил Лиссабон Саммитида иштироки республика раҳбариятининг хавфсизлик доирасига кирувчи қарашларини баён этишга ҳам имкон берди.
21. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Ўзбекистон. Мустақил Ўзбекистон 2001 йилнинг июнь ойида “Шанхай бешлиги” деб юритилган халқаро ташкилотнинг ХХРни Шанхай шаҳрида чақирилган Саммитида бу ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. 1998 йили ташкил этилган “Шанхай бешлиги”да Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари аъзодир. Шундан кейин “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” номи билан юритилиб бош мақсад ҳар томонлама ҳамкорлик ўрнатишдан иборат бўлиб, айни бир вақтда халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашни ташкилотнинг фаолият марказида турадиган бўлди. Терроризмга қарши кураш қароргоҳи (штаби) Бишкекдан Тошкентга кўчирилди. Ташкилотнинг аниқ вазифаларини ташқи ишлар, мудофаа вазирликларининг кенгашларида ҳал қилинади.
2005 йилнинг 2 июль куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида “Шанхай ҳамкорлиги” ташкилотининг ўнинчи марта учрашуви ўтди. Саммитда доимий аъзо давлат раҳбарларидан ташқари Мўғулистон Республикасининг вакили кузатувчи сифатида қатнашди. Кенгаш Ҳиндистон, Покистон ва Эрон давлатларини ташкилотга кузатувчи сифатида қабул қилинган эди. 2016 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ йиғилишидаПокистон ва Ҳиндистон ташкилотнинг тенг аъзоси сифатида қабул қилинди. Астана учрашуви қатнашчилари “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш концепцияси”ни якдиллик билан қабул қилди. Ўзаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш тўғрисида ҳужжатларни имзолади. Ташкилотнинг фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида 2005-2006 йилларда ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси, Ишбилармонлар кенгаши ва Форуми ташкил қилинди.
2017 йил 9 июнда Астанада бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари йиғилишида иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаёт бобидаги қатор масалалар бўйича фикр алмашилиб, умумий хулосаларга келинди.
2018 йил 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Аъзо давлатлар раҳбарлари 2017 йилги Астана саммити якунларининг ижросини ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида кечаётган жараёнлар асносида ШҲТни янада ривожлантиришга доир биринчи галдаги вазифаларни кўриб чиқдилар. Томонларнинг ўзаро келишилган позицияси қабул қилинган Циндао декларациясида ўз ифодасини топди.
Аъзо давлатлар ШҲТ Хартиясининг мақсад ва принципларига риоя этган ҳамда “Шанхай руҳи”га таянган ҳолда ШҲТни 2025 йилгача мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошираётганлари қайд этилди. Бугунги кунда ШҲТ ноёб, нуфузли ва обрўли минтақавий бирлашма сифатида қарор топгани, Ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлгандан сўнг унинг салоҳияти сезиларли даражада ошгани таъкидланди.
Ўзбекистоннинг АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Германия, Туркия, Италия, Буюк Британия, Корея Республикаси билан алоқалари кенгайиб, бу давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бир-бирининг ишига аралашмаслик, халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланган қоидаларга ва тамойиллара асосланди.
22. Ўзбекистон ва МДҲ 1991 йил 8 декабрда Минск шаҳри яқинида собиқ иттифоқнинг барҳам топиши муносабати билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига асос солинди. МДҲнинг вужудга келиши ҳақидаги ҳужжатга дастлаб Россия Федерацияси, Украина ва Белорусия давлатлари имзо чекдилар. 13 декабрда Ашхободда ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республика раҳбарларининг кенгашида ҳамдўстликни кенгайтириш зарур деб топди. Натижада шу йили 21 декабрда Алматида ўтган учрашувда жами 11 давлат МДҲга аъзо бўлиб кирди. Улар бу битимда давлатларнинг ҳудудий бутунлигини тан олиш, амалдаги чегаралар, уларнинг очиқлиги, фуқароларнинг ҳаракати эркинлигига, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий ҳаракат ва қурол-яроғ тарқатишнинг олдини олишда биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар.
МДҲ аъзоларининг биргаликдаги ҳаракатларига қуйидаги вазифалар киритилди:
- ташқи сиёсий фаолиятларни мувофиқлаштириш, мудофаа сиёсати ва ташқи чегарани мухофаза қилиш;
- умумий иқтисодий муҳитни ривожлантириш ва Умумевропа, ЕвроОсиё бозорини шакллантириш;
- иқтисодий ислоҳот ўтказиш;
- божхона сиёсатини бирга олиб бориш;
-транспорт, алоқа, энергетика тизимларини ривожлантириш;
- экологик, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш;
- уюшган жиноятчиликка қарши курашиш;
Умуман айтганда, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида Ҳамдўстлик мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият берди.
Айни вақтда Ўзбекистон 1996 йил Венада собиқ иттифоқдош давлатлар Грузия, Украина, Озарбайжон, Молдова давлатлари асос солган ўзига хос тузилмага ҳам 1999 йил апрель ойида аъзо бўлди. Натижада, бу тузилма унга уюшган давлатларнинг номидан олинган бош ҳарфлар асосида ГУУАМ деб юритила бошланди. Мазкур тузилма минтақавий ҳамкорлик доирасидаги Осиё-Кавказ-Европа транспорт йўлагини ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилиб олди. 2001 йил июнь ойида ана шу ташкилотга аъзо давлатларнинг учрашуви бўлиб, унда Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Ялтада бўлиб ўтган саммитда ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир айрим масалалар кўриб чиқилди.
23-savol. Iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirishning ustuvor yo'nalishlari 3.1. Makroiqtisodiy boshqaruvlikni yanada rivojlantirish va yuqon iqtisodiy o'sish sur'atlarini saqlash: makroiqtisodiy mutanosibligini saqlash, qabul qilish vaqtini dasturlar asosida tashkil etish va institutsional sharoitlarni kengaytirish hisobiga yalpi ichki mahsulotlarni ishlab chiqarish yudori o'sish sur'atlarini amalga oshirish. ; xajyatlarning ijtimoiy yo'naltirilganligini saqlab qolgan qolgan holda davlat byudjetining barcha darajadagi mutanosibligini byudjetlarning daromadlarini hisobga olgan holda byudjetlararo aloqalarini yaxshilagan. soliq yukini ko'rib chiqish va soliqqa tortish tartibida soddalashtinish siyosatini davom ettirish, solig 'ma'muriyatchiligini takomillashtirish va hisobga olish holatlarini hisobga olish%; ilg'or xalqaro tajribada qo'ng'iroq qilinadigan asboblardan foydalanilgan holda pul-kredit siyosatini yana-da takomillashtirish, darajadagi valyutani boshqarish solishda zamonaviy bozor mexanizmlarini boshqarish-bosqich jorminoriy va boshqalar; bank bizimini isloh qilishni chuqurlashtirish va barqarorligini ta'minlash. banklarning kapitallashuv darajasi va depozit bazasini oshinish, ularning molyaviy bargarorligi va ishonchliligini mustahkamlash, istigboll investitsiya loyihalari hamda kichik biznes va xususiy tadbirkorlik subyektlarini kreditlashni yana-da kengaytirish; sug'urta, izing va boshqa moliyaviy xizmatlarning hajmini ularning yangi turiarini jony qilish va sifatini oshirish hisobiga kengaytirish, shuningdek kapitalni jalb qilish hamda korxоnа, moliyaviy institutlar va aholining erkin resurslarini joylashtirishdagi muqobil manba sifatida fond bozorini rivojlanirish; хalqaro iqtisodiy hamkorlikni yana-da rivojlantirish, jumladan, yetakchi хalqaro va xorijiу moliyaviy institutlar bllan aloqalarni kengaytirish, puxta оylangan tashqi qarzlar siyosatini amalga oshinishni davom ettirish, jalb qilingan xorijiy investitsiya va kreditlardan samarali foydalanish. 3.2. Tarkibiy o'zgartinishlarni chuqurlashtinish, milly iqtisodiyotning yetakchi tarmoqlarini modermizatsiya va diversifikatsiya qilish hisobiga uning raqobatbardoshligini oshirish: milliy iqtisodiyotning mutanosibligi va barqarorligini ta'minlash, uning tarkibida sanoat, xizmat ko'rsatish sohasi, kichik biznes va xususiy tadbirkorlik ulushini ko'paytinish; ishlab chiqarishni modermizatsiya qilish, texnik va texnologik jihatdan yangilash, ishlab chiqarish, transport-kommunikatsiya va ijtimoiy infratuzilma loyihalarini amalga oshirishga qaratilgan faol investitsiya siyosatini olib borish; yugori texnologiyali qayta ishlash tarmoqlarini, eng avvalo, mahally хоmashyo resurslarini chuqur qayta ishlash asosida yuqori qo'shimcha giymati tayyor mahsulot ishlab chiqarishni jadal rivojlantinishga qaratilgan sifat jihatidan yangi bosqichga otkazish orqali sanoatni yanada modernizatsiya va diversifikatsiya qilish; iqtisodiyot tarmoqlari uchun samarali ragobatbardosh muhitni shakllantirish hamda mahsulot va xizmatlar bozorida monopoliyani bosqichma-bosqich kamayirish; prinsipial jihatdan yangi mahsulot va texnologiya turlarini o'zashtirish, shu asosda ichki va tashqi bozorlarda milliy tovarlarning raqobatbardoshligini ta'minlash; ishlab chigarishni mahalliylashtirishni rag'batlantirish siyosatini davom etiish hamda, eng avvalo, iste'mol tovarlar va butlovchi buyumlar importining o'rmini bosish, tarmoglararo sanoat kooperatsiyasini kengaytinish; iqtisodiyotda energiya va resurslar sarfini kamaytirish, ishlab chiqarishga energiya tejaydigan texnologiyalarni keng joriy etish, qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanishni kengaytirish, iqtisodiyot tarmoqlarida mehnat unumdorligini oshirish; faoliyat ko'rsatayotgan erkin iqtisodiy zonalar, texnoрarklar va kichik sanoat zonalari samaradorligini oshinish, yangilarini tashidil etish; xizmat ko'rsatish sohasini jadal rivojlantirish, yalpi ichid mahsulotni shaklantirishda хizmatiaming o'ni va ulushini oshirish, ko'rsatilayotgan xizmatiar tarkibini, eng avvalo, ularing zamonaviy yuqori texnologik turlan hisobiga tubdan o'2gartinish: turizm industriyasini jadal rivojlantinish, iqtisodiyotda uning rolf va ulushini oshirish, turistik xizmatlami diversifkatsiya qillsh va sifatini yaxshilash, turizm infratuzilmasini kengaytinish; eksport faoliyatini iberallashtinish va soddalashtirish, eksport tarkibini va geografyasini diversifikatsiya qilish, iqtisodiyot tarrmoqlari va hududlarming eksport salohiyatini kengaytinish va safarbar etish; yo'ltransport infratuzilmasini yana-da rivojlantirish, iqtisodiyot, ijtimoiy soha, boshqaruv tizimiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini jony etish.
24. Аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш тизимининг йўлга қўйилиши
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;
пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш;
фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш;
касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш;
глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш.

25. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев «2017−2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.



Ҳужжатда келтирилишича, ушбу соҳани ўрганиш аҳолининг реал эҳтиёжлари ва харид қобилиятини, шунингдек миллий менталитетни ва қишлоқ жойларда яшаш шароитларининг хусусиятларини тўлиқ ҳисобга олиб қурилиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган принципиал жиҳатдан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

Кейинги йилларда қишлоқ жойларда аҳоли учун намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилсин. Фақат 2009−2016 йиллар даврида қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди.

Шу билан бирга, ўрганиш якунлари аҳолининг реал эҳтиёжларини ва харид қобилиятини, шунингдек миллий менталитетни ва қишлоқ жойларда яшаш шароитларини тўлиқ ҳисобга олувчи қурилишнинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган принципиал жиҳатдан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

Қишлоқ аҳолисининг замонавий ва арзон уйларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжи имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартларини жорий этишни, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишни янада кенгайтиришни, шунингдек барпо этилаётган уйларнинг таннархини пасайтиришни талаб қилмоқда.

Ушбу муҳим вазифалар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган қарор қишлоқ аҳолисининг кенг қатламлари учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга йўналтирилган.

Қарор тўпланган тажрибани ўрганишни ҳисобга олиб қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишига янгича ёндашувни мустаҳкамлайди. Қарорда беш йиллик даврга мўлжалланган қишлоқ жойларда арзон уйлар қуришнинг кўламли Дастурини амалга ошириш назарда тутилган. Дастурга асос қилиб олинган янгиланган намунавий лойиҳалар қишлоқ аҳолисининг юқорида кўрсатиб ўтилган талаблари ва эҳтиёжларини тўлиқ ҳисобга олади, чунки уларнинг фикрлари ва истак-хоҳишлари ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган.

Дастурда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилади.

Жумладан, биринчи тури бўйича уч ёки тўрт йўлакли, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки ва уч қаватли кўп квартирали уйлар барпо этишни назарда тутади. Мисол учун бундай уйларда умумий майдони 42,4 квадрат метр ва тахминий қиймати 72,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 85,0 миллион сўм бўлган икки хонали квартиралар қуриш режалаштирилмоқда.

Ўз навбатида, уч хонали квартираларнинг майдони 52,4 квадрат метр ва тахминий қиймати 88,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 100,7 миллион сўм бўлади.

Бундан ташқари, кўрсатиб ўтилган кўп квартирали уйларни қуришда квартиралар эгаларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳовлида жойлаштириладиган иморатлар — болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар, душ ва бошқалар барпо этиш назарда тутилади.

Иккинчи турига мувофиқ аҳоли зич жойлашган туманларда 2 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган бир қаватли икки ва уч хонали арзон уйлар қуриш мўлжалланмоқда. Бундай икки хонали уйларнинг умумий майдони 53,0 квадрат метр ва тахминий қиймати 93,8 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 101,5 миллион сўм бўлади.

Уч хонали уйларнинг умумий майдони 63,5 квадрат метр ва тахминий қиймати 111,0 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 118,7 миллион сўм бўлади. Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.

Учинчи тури 4 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган умумий майдони 115,0 квадрат метр бўлган ягона блокка бирлаштирилган икки қаватли тўрт хонали уйлар қуришни назарда тутади. Бунда кўрсатиб ўтилган уйларнинг тахминий қиймати 162,0 миллион сўмни, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 181,8 миллион сўмни ташкил этади. Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.

Агар 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги Дастур бўйича ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қурувчилар учун атиги 15 фоизни ташкил этади. Бу арзон уйлар Дастурига қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларини жалб этишга кўмаклашади.

Бундан ташқари, ипотека кредити уч йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан 15 йил муддатга берилади. Кейинги йилларда кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг ҳозирги вақтда йиллик 9 фоизни ташкил этадиган қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмайди.

Дастурни молиялаштиришга фақат 2017 йилда 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади, шу жумладан уй қурувчиларнинг маблағлари билан биргаликда давлат бюджетидан 350,0 миллиард сўм ажратилади, шунингдек тижорат банкларининг 2 триллион сўмдан ортиқ миқдоридаги кредит ресурсларини жалб этиш назарда тутилади.

Умуман олганда, Дастурда 2017 йилда 15 мингта янги уй ва квартира, шу жумладан 4608 та биринчи турдаги, 3739 та иккинчи турдаги, 3672 та учинчи турдаги уйларни ҳамда 0,06 гектар майдонга 3, 4 ва 5 хонали 2981 та бир қаватли уй қуриш назарда тутилади.

Шу билан бирга янги қурилаётган уй-жой массивларида фақат давлат ресурслари ҳисобига 415,3 километр сув таъминоти тармоқлари, 291,5 километр электр таъминоти тармоқлари, 316,9 километр газ таъминоти тармоқлари ва 260,3 километр автомобиль йўллари, шу жумладан массивлар ичида кириш йўллари ва йўллар, шунингдек 134 та ижтимоий инфратузилма объектини барпо этиш мўлжалланмоқда.

Қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларнинг оширилиши Дастурнинг яна бир муҳим хусусияти ҳисобланади. Бунда асосий қурилиш материаллари ва буюмларга қурилиш-пудрат ташкилотларининг харажатларини оптималлаштириш ҳисобига барпо этиладиган намунавий уй-жойлар қиймати пасайиши таъминланади.

Бундан ташқари, уйларнинг арзонлигига Дастур иштирокчилари учун солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар берилиши туфайли ҳам эришилади. Масалан, пудрат ташкилотлари арзон уйлар қуриш доирасида бажариладиган ишлар ҳажми учун солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади.

Ушбу Дастурнинг самарали амалга оширилиши давлат тузилмаларининг алоҳида назорати остида бўлади, унда назарда тутилган кўрсаткичлар бажарилишининг тизимли мониторинги олиб борилади.

Янгиланган лойиҳалар бўйича барпо этиладиган уйлар ўзининг нарх параметрлари, сифат тавсифлари ва шинамлилиги бўйича Марказий Осиёда ўхшаши йўқлигини эътироф этиш зарур.

Қарорнинг амалга оширилиши қишлоқни ободонлаштиришнинг ва қишлоқ аҳолиси ҳаёт даражасини тубдан оширишнинг асосий омилларидан бири сифатида қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуриш кўламларини янада кенгайтириш бўйича узвийлик ва изчиллик йўлини таъминлашга кўмаклашади.
26. Давлат дастурининг 
Download 58,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish