19*20 Ulug’bekova Madhiyo 4-O‘quv topshiriq



Download 46,33 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi46,33 Kb.
#74781
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4-topshiriq falsafa 19-20


19*20 Ulug’bekova Madhiyo
4-O‘QUV TOPSHIRIQ

  1. Ontologiya – borliq haqidagi ta’limot. Borliq haqidagi qarashlar tarixi.

  2. Borliqning atributlari. Harakat va uning shakllari, fazo va vaqtning xususiyatlari.

  3. Insonning bilish jarayoni, uning shakllari va darajalari.

  4. Bilishning ob’ekti, sub’ekti va predmeti.

  5. Falsafada metod va metodologiya muammosi.

  6. Falsafada haqiqat muammosi va uning turlari.

  7. Antropologiya – inson falsafasi. Inson, shaxs, individ tushunchalarining mazmun-mohiyati.

  8. Inson yaratganning mo‘jizasi va falsafaning bosh mavzusi.

  9. Yangi O‘zbekiston va inson kamoloti. Insonning huquq va erkinliklarini ta’minlash muammolari.


JAVOBLAR:
1. Борлиқ нима деган масала ҳамиша фалсафий тафаккурнинг асоси бўлиб келган. Кишиларнинг олам тўғрисидаги илмий- фалсафий дунёқарашини таркиб топтиришда уларнинг борлиқ ҳақидаги қарашлари алоҳида ўрин тутган.
Ҳозирги замон фалсафий адабиётларида “борлиқ” тушунчасини тор ва кенг маънода қўллаш ҳолларига дуч келамиз. Тор маънода “борлиқ” онгга боғлиқ бўлмаган объектив олам, кенг маънода - бу барча мавжуд нарсалардир.
Борлиқ тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар қадимги достонларда, эртакларда, диний мадҳияларда учрайди. Бу масалада қадимги Ҳинд, Хитой, юнон ёдгорликлари катта материал бериши мумкин.
Қўҳна Ҳиндистонда яратилган қадимги диний мадҳияларда, хусусан “Махабҳарата”, “Ригведа”, “Рамаяна”, “Упанишад”ларда одамнинг яратилиши хусусида гап борганда, “йўқлик” ва “борлиқ” ҳақида маълумотлар берилади. “Ригведа”да айтилишича, оламнинг пайдо бўлишида “асат”деб аталувчи ибтидо бош ролни ўйнаган. “Асат” имконий борлиқ, яъни “йўқлик” демакдир. “Асат” аста-секин “сат”(”мавжудлик”)ка айланган.
Қадимги Хитойда кенг тарқалган даосизмнинг асосчиси Лао-цзининг фикрича, “борлиқ” асосида “дао” ётади. У “ци” элементи билан биргаликда ҳаёт негизини ташкил этади. Қадимги юнон фалсафасида, айниқса Гераклит қарашларида бу масала муҳим ўрин тутган. Унинг фикрича, айни бир жисм айни вақтда ҳам “мавжуд”, ҳам “мавжуд эмас”. Демокрит айтадики, “борлиқ” “йўқлик” бўлишини талаб этади. Борлиқ “қаттиқлик” ёки моддийликдир. “Йўқлик” эса “бўшлиқ”дан иборат, аммо ҳар иккаласи ҳам мавжуддир. Афлотун борлиқ деганда моддий жисмларни тушунган. Нарсалар борлиғини ғоялар дунёси борлиғидан фарқлаган. Афлотун борлиқни “чин” ва “чин бўлмаган”га ажратади. Ғоялар дунёси “чин”, нарсалар дунёси эса “чин бўлмаган”га киради. Афлотун оламни нарсалар борлиғига бўлиб юбориш билан бирга, айни вақтда “ғоялар” дунёси мавжудлигини нарсалар борлиғи билан қўшишга уринади.
Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафасида Киндий, Форобий, Ибн Сино, Умар Ҳайём, Ибн Рушд кабилар борлиқни иккига - вужуди мумкин ва вужуди вожибга бўладилар. Уларнинг фалсафасида борлиқнинг бош сабабчиси Аллоҳ (вужуди вожиб)дир. Демак, Аллоҳ ва у яратган нарсалар бир-бирлари билан ўзаро боғланган бирликни ташкил этади. Чунончи, Жомий шундай ёзади: “Тангрини оламдан ажралган деб ҳисоблама, зероки, барча олам тангридадир, Тангри эса оламда”.(Қаранг: Б. Искандаров. Тасаввуф фалсафаси. Т. 1995, 21б.)
2. Айтиш керакки, борлиқнинг тегишли шакллари ва турларига мувофиқ ҳаракат ҳам моддий ва маънавий шаклда юз бериши мумкин. Адабиётларда моддий ҳаракатнинг қуйидаги шакллари мавжудлиги қайд этилади: механик ҳаракат, физик ҳаракат, кимёвий ҳаракат, биологик ҳаракат, ижтимоий ҳаракат. Алоҳида инсоннинг ва жамиятнинг маънавий, тафаккур фаолияти билан боғланган барча жараёнлар ҳаракатнинг идеал- маънавий шаклига киради.
Борлиқ мавжудлигининг асосий структурал шаклларига фазо ва вақт киради. Фазо ва вақт деганда нима назарда тутилади? Биз кундалик амалиётимизда мазкур масалага алоқадор кўп тушунчаларга дуч келамиз: “жой”, “кўлам”, “масофа”, “текислик”, “чуқурлик”, “узунлик”, “кенглик”, “узоқлик”, “яқинлик”, “торлик”, “бу ер”, “у ер”, “баландлик”, “пастлик”, “ўнг”, “чап”, “олдин”, “аввал”, “ҳозир”, “кейин”, “эрта”, “яқинда”, “узоқ”, “лаҳзада”, “бутун”, “кеча”, “эртага”, “ҳозирда”, “ўтмиш”, “келажак”, “шу пайт” ва х.к. Бу ва шунга ўхшаш тушунчалар умумий ва хусусий белгиларга эга бўлган воқеаларнинг фазо-вақт нуқтаи назаридан хусусиятларини билдиради. Адабиётларда ёзилганидек, фазо ва вақтнинг хоссалари материянинг хоссалари билан белгиланади, материя эса чексиздир, ғоятда ранг-барангдир, демак, фазо ва вақт ҳам шунга кўра ранг-барангдир.
Фазо ва вақт ҳаракатланувчи борлиқ билан ўзаро боғланган. Фазо ва вақтнинг умумий томонлари мавжуд:
биринчидан, фазо ҳам, вақт ҳам – объектив;
иккинчидан, фазо ва вақт борлиқ, мавжудлигининг умумий шакли; учинчидан, улар ўзаро узвий боғланган;
тўртинчидан, улар борлиқ ва ҳаракат билан чамбарчас боғланган; бешинчидан, фазо ва вақт миқдор ва сифат томонидан чексиз ва чегарасиз;
олтинчидан, фазо ва вақт ўз тузилишига кўра узлуклилик ва узлуксизликнинг бирлигидан иборат.
Фазо ва вақт ўз белгиларига ҳам эгадир. Фазо уч ўлчовлидир: узунлиги, эни ва баландлиги. Вақтнинг ўлчови эса биттадир: ўтмишдан бугунги кун орқали келажакка томон йўналиш. У қайтарилмасдир, такрорланмасдир.
Фазо ва вақт тўғрисидаги фалсафий қарашлар муҳим методологик аҳамиятга эгадир. Айниқса, кишиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда уларнинг роли каттадир. Вақтнинг такрорланмаслиги, қайтмаслиги инсон дунёда бир мартагина яшашини кўрсатади, унга кўра бу ҳаётни маънавий жиҳатдан тўғри ташкил этиш, дунёга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлиш инсон ҳаётининг маъно ва мазмунини ташкил этиш керак. Ёшларнинг Ватан ва вақт тўғрисидаги оқилона фикрларини шакллантириш, шу асосда ҳаёт кечиришларига кўмаклашишда фазо ва вақт тўғрисидаги фалсафий, илмий концепция муҳим тарбиявий, маънавий омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
3. Инсоннинг табиатга бўлган муносабати натижасида табиат бутунлай ўзгариб кетди. Айниқса, кейинги минг йилликда инсон фаолияти натижасида ер шари юзаси, иқлими, ўсимлиги, ҳайвонот дунёси таниб бўлмас даражада ўзгариб кетганлиги бунга мисол бўла олади. Очиқ айтиш керакки, инсоннинг истиқболни ўйламай қилган хатти-ҳаракатлари, кўр-кўрона қилмишлари туфайли табиат беҳад озор чекди, кўп нарсалардан абадий жудо бўлди. Ҳар хил космик чанглар, атомлар, электр станциялари, автомобиллар сонининг тез ўсиб бориши, радио актив моддалар ва бошқалар таъсирида ҳаво тоқат қилиб бўлмайдиган даражада ифлосланмоқда. Атроф муҳитнинг радиоактив ва кимёвий чиқиндилар билан булғаниши аҳолининг чорва моллари, парандалар, дарё ва кўллардаги, сув омборларидаги ва океанлардаги балиқ ва бошқа жониворларнинг кўплаб заҳарланишига сабаб бўлмоқда. Регионал, миллий ва жаҳон миқёсларида сув системалари, ўрмонлар, тупроқ қатлами таназзулга юз тутаётганлиги қайд қилинмоқда. Сўнгги 500 йил мобайнида инсоният томонидан Ер юзидаги ўрмонларнинг 2/3 қисми йўқ қилинди. Ҳар йили жаҳон океанига 10 миллион тоннагача миқдорда нефть ва нефть маҳсулотлари келиб тушади. Хўжалик фаолиятида атмосферани, тупроқ ва ҳавзаларни заҳарловчи чиқиндилар икки баравар ошиб кетди.
Инсон ўзининг кўп асрлик хўжалик фаолиятида 72 ҳайвон турини бутунлай йўқ қилиб юборди. Биргина Ўзбекистонда ҳам Турон йўлбарси, йўл-йўл сиртлон каби ҳайвонлар йўқ бўлиб кетди. Оққуйруқ, Қорақулоқ, Устюрт қўйлари, Бухоро буғуси, оқтирноқли қўнғир айиқ кабилар эса йўқ бўлиш арафасида турибди.
ХХ аср ўрталаригача, ҳатто 90 йилларгача ҳам инсон табиатга ҳоким, уни истаганча ўзгартириши, иродасига бўйсундириши мумкин, деган нотўғри фикр устунлик қилиб келди. Ўша шароитларда бу фикр дунёнинг кўпчилик мамлакатларида, жумладан, ўзимизда ҳам қўллаб-қувватланди. Натижада қанча-қанча лойиҳалар вужудга келди. Дарё ва кўллардаги балиқ ва парандалар, ҳайвонлар эҳтиёжидан ортиқча овланди ва кўпчилиги йўқ бўлиб кетди. Қачонлардир Амударёнинг ўзидагина 140дан ортиқ балиқ тури бўлганига энди ишониш қийин. Ўрмонларга нисбатан ҳам кўр-кўрона муносабатда бўлиш туфайли Ер шарида 100 йил аввал 7200 миллион гектар ўрмондан ҳозир 4100 миллион гектари қолди. Шу сабабли ҳам табиатни муҳофаза қилиш бугунги кунда инсоният олдида турган долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
4. Bu to’g’rida turli qarashlar mavjud. D.Yum bilishning manbai sub’yektiv sezgi va idroklarimiz biz o’z sezgi va idroklarimiz chegarasidan tashqarida nima borligini bila olmaymiz.
I.Kant – ob’yektiv borliqni tan olib, u predmet va hodisalarni «narsalar o’zida»ga bo’ladi. «Narsalar biz uchun»ni inson biladi, bu insonni qurshab turgan hodisalar, narsalar.
«Narsalar o’zida»ni inson bila olmaydi. Bu erkinlik, o’lmaslik, xudo va shu kabilar. Kant bilish nazariyasini birinchi bo’lib falsafiy muammo sifatida, har tomonlama qarab chiqqan faylasufdir.
V .Gegelь (Hegelь) – inson bilishini mutloq ruhning inson qiyofasida o’z – o’zini anglashidir deydi.
L.Feyyerbax – dunyo insondan va uning ongidan tashqarida mavjud, inson bilish tabiatning uning sezgilari va tafakkuridagi to’g’ri in’ikosdir deydi.
Forobiy, Beruniy, Ibn Sino, Ulug’bek, Navoiy – inson tabiat va jamiyatni hamda o’zini bilishga qodir, inson bilishi sezgi va idroklardan boshlanib, tafakkurga tomon rivojlanib boradi. Inson aqli – faol, u bilishning asosiy qurolidir. Ular inson bilishi ma’lum narsalardan noma’lum narsalar tomon rivojlanib boradi deb ko’rsatadi.
Ingliz F.Bekon ( XVII – XVIII asr) – inson bilishi sezgilardan boshlanadi, bilishning manbai tajribadir. Fr. Dekart – birdan – bir to’g’ri bilish – tafakkurdir. Fr. Didro, Gelьbax, Gelьvetsiy, Volьter, Lametri – sezgilar tafakkurning asosidir, quyi bosqichidir. Tafakkur esa eng yuqori bosqichidir.
Ilmiy bilish – oddiy bilishdan farq qilib, u borliqdagi predmet va hodisalarning qonuniyalarini, uning mohiyatini bilishdir.
Hissiy bilish – insonning his qilishi, sezgi a’zolari orqali predmet, hodisalari, ularning tashqi tomonlarini, belgi va xususiyatlari bilishdir. Bu bilish xayvonlarga ham xos va farq ham qiladi.
Mantiqiy bilish – insonning predmet va hodisalarni tafakkur orqali umumlashtirib, mavxumlashtirib, konkretlashtirib, ularni fikrda bilishdir. Induktiv bilish – o’z tabiatiga ko’ra, hech bir bevosita hissiy idroksiz va mantiqiy muhokamasiz biror bir yangi tasavvurlar yoki yangi fikr ning birdaniga, kutilmaganda tug’ilishidir.
G’oyibona bilish – kishi uzoq masofadan turib sodir bo’lgan yoki sodir bo’ladigan hodisa va voqeani bilishi, his qilishidi. Hozirgi uch mexanizmni fanga ma’lum emas.
Ijtimoiy bilish – insonning jamiyat va uning qonunlarini bilishidir.
5. Метод (юнон. – билиш усули) – сўзнинг кенг маъносида «муайян нарсага олиб борувчи йўл», субъектнинг исталган шаклдаги фаолият усули. «Методология» тушунчаси иккита асосий маънога эга. Биринчи маъноси – муайян фаолият соҳаси (фан, сиѐсат, санъат ва ш.к.)да қўлланиладиган маълум усуллар тизими; иккинчи маъноси – бундай тизим ҳақидаги таълимот, методнинг умумий назарияси, амалдаги назария.
Методнинг асосий вазифаси – билиш ѐки муайян объектни амалда ўзгартириш жараѐнини ичдан ташкил этиш ва тартибга солиш. Шу боис метод билиш ва амалиѐтнинг муайян усуллари, қоидалари,
алгоритмлари ва нормаларига боғланибгина қолмасдан, балки у ѐки бу соҳада муайян вазифани ҳал қилишга ва маълум натижага эришишга субъектни йўналтириши лозим бўлган кўрсатмалар, тамойиллар, талаблар тизими сифатида ҳам намоѐн бўлади. Метод ҳақиқатни излаш жараѐнини тартибга солади, куч ва вақтни тежаш, мақсад сари қисқа йўлдан бориш имконини беради. Ҳақиқий метод билиш ва амалиѐт субъектига тўғри йўл кўрсатувчи ўзига хос йўлчи юлдуз бўлиб хизмат
қилади. Тарихан қадимда шакллана бошлаган, фалсафа методлари, уларнинг илдизлари, амалий фаолиятга бориб тақалади. Метод муаммосини ишлаб чиқишда Сократ, Афлотун ва Арасту
алоҳида ўрин тутади. Аристотель мулоҳазанинг тузилиши тамойилларини, мавҳум фикр юритиш ва далиллаш қоидаларини таҳлил қилди, ҳақиқатнинг англаб етишда индукция ва дедукциянинг ролини
кўрсатиб берди. Методология учун муҳим аҳамиятга эга бўлган билишнинг ташкил этувчи шакллари
– категориялар, уларнинг диалектикаси ҳақидаги таълимот муаллифи ҳам Аристотелдир. Билишнинг кейинги тараққиѐти жараѐнида фикрлаш методлари- нинг ривожланиши ва бирлашуви, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, услубиятлар ҳақидаги таълимот – методологиянинг вужудга келишига олиб келди. Методология нафақат фалсафада, балки фанда ҳам билишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. Агар фалсафа ва илмий билимлар тараққиѐти жараѐнида билиш методларининг ривожланиш тарихига назар ташлар эканмиз, фалсафада ҳам, илмий билимларда ҳам дастлаб айни бир хил методлардан фойдаланилганининг гувоҳи бўламиз. Кейинчалик, муайян фанлар фалсафадан ажралиб чиқишига қараб, улар билишнинг фалсафий методларини ўзлаштириб, улардан ўз тадқиқотларида мақсадли
Фойдалана бошладилар. Буни экспериментал фанлар шакллана бошлаган XVII асрда илмий билимларнинг ривожланиши мисолида ҳам кузатиш мумкин. Шу даврда индукция, дедукция, гипотеза каби методлар ва ниҳоят, гипотетик-дедуктив метод ўзини айниқса ѐрқин намоѐн этди.

Download 46,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish