1902-гурух талабаси Атоева Азиза “ФУҚаролик жамияти. ЎЗбекистоннинг ривожланиш стратегияси” фанидан оралиқ назорат


Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари



Download 45,5 Kb.
bet3/4
Sana29.06.2022
Hajmi45,5 Kb.
#717965
1   2   3   4
Bog'liq
2 5188442968855418607 (1)

3.Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари
Дунёда икки юз элликдан ортиқ давлат, минглаб халқ ва элат бор. Улар орасида Ўзбекистон дея аталмиш гўзал ва бетакрор мамлакатнинг ўз ўрни ва нуфузи, ўзига хос тараққиёт йўли борлиги қалбимизга ифтихор бағишлайди. Шу боис ҳам Мустақиллик биз учун бениҳоя қадрлидир. Қадрли нарса эса осонликча қўлга киритилмаслигини барчамиз яхши биламиз.
Ватанимиз тарихи бир неча минг йиллар билан бўйлашади. Бу диёр жаҳон тамаддунининг тамал тошини қўйган, илм-фани, санъати, маданияти, улкан маданий-маънавий мероси, олиму фузалолари билан донг таратган. Шу боис яқин ўтмишда қарийб бир аср давомидаги мустамлака даври, унгача ҳам ҳақ-ҳуқуқлари поймол этиб келинган халқимиз руҳини ҳеч қандай куч сўндиролмаган. Шу нуқтаи назардан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани, 1990-1991 йилларда Наврўз байрами қайта тиклангани, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари байрам кунлари деб эълон қилингани халқимизнинг асрий орзу ва армонлари рўёбга чиқиши, миллий қадриятларимиз тикланиши йўлидаги дастлабки йирик қадамлар бўлди.
Миллий давлатчилигимизни барпо этиш йўлидаги залворли қадам сифатида Мустақилликнинг дастлабки йилларида дастлаб унинг кафолати бўлмиш Конституция қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш бош вазифа этиб белгиланиб, мамлакат сиёсий ҳаётида кўппартиявийлик муҳити қарор топди, нодавлат тузилмалар, жамоат ташкилотлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти такомиллаштирилди, суд-ҳуқуқ тизимида, оммавий ахборот воситалари, маънавий-маърифий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи бу ўзгаришларни янада теранроқ англашимиз, идрок этишимизда муҳим аҳамият касб этди. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир сўзлари халқимиз қалбида ифтихор туйғуларини янада жўш урдирди. Шубҳасиз, бундан руҳланган халқимиз давлатимизнинг ҳар қарич ерида юксалиш даври бўлиши учун азму қарор қилмоқдалар.
Муҳтарам Юртбошимиз нутқида таъкидлаганидек, Миллий юксалиш деганда, биз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама юқори босқичга кўтаришни тушунамиз. Илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида бўлаётган катта ўзгаришлар ҳаётимизда муҳим воқеликка айланмоқда.Юртимизда ижтимоий ривожланиш бўйича ўзига хос тизим шаклланмоқда. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширилаётгани, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби дастурлар аҳолини янгича фикрлаш ва ишлашга сафарбар этишда муҳим роль ўйнамоқда. Бунинг натижасида, ҳатто мамлакатнинг энг чекка ҳудудлари, марказлардан олисда жойлашган қишлоқларнинг ҳам меъморий қиёфаси тубдан янгиланиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалтирилмоқда.

Download 45,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish