1902-гурух талабаси Атоева Азиза “ФУҚаролик жамияти. ЎЗбекистоннинг ривожланиш стратегияси” фанидан оралиқ назорат


Сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш



Download 45,5 Kb.
bet2/4
Sana29.06.2022
Hajmi45,5 Kb.
#717965
1   2   3   4
Bog'liq
2 5188442968855418607 (1)

Сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.


2.Мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди (13-модда).
Ушбу конституциявий принцип доирасида Асосий Қонунимизнинг 7-9-бобларида инсон ва фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ, эркинликлари ҳамда уларнинг кафолатлари белгилаб берилди. Хусусан, Қомусимизнинг 7-бобида инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган бўлиб, улар тизимида фуқароларнинг уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси мазмунидан англашиладиган ушбу ҳуқуқ мазкур моддада Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари зиммасига ушбу материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериш мажбурияти тарзида юкланган.
Мазкур конституциявий норма ўз моҳиятига кўра, фуқароларнинг Конституциянинг 29-моддасида мустаҳкамланган ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқи ҳамда 32-моддада белгиланган жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи билан узвий боғлиқдир. Яъни, фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш орқали бошқа конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун шароит яратадилар.
Асосий Қонунимиз 30-моддасида белгиланган фуқароларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиши учун имконият яратиб бериш мажбурияти ахборот эркинлиги кафолатларидан бири бўлиб, ушбу конституциявий норма Ўзбекистон Республикасининг ўндан ортиқ қонун ҳужжатларида янада ривожлантирилган, уни таъминлашга қаратилган қўшимча механизм ва тартиботлар белгилаб берилган.Хусусан, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаб бериш билан боғлиқ бир қатор механизмлар белгилаб берилган. Унга кўра, Конституция бўйича тегишли мажбурият юкланган юқорида қайд этилган субъектлар мақбул ахборот ресурслари яратишлари, фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашлари шарт.
Шу сингари нормалар Ўзбекистон Республикасининг бошқа бир қатор амалдаги қонун ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси тўғридан тўғри “Ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланиши”га бағишланган. Унга кўра, юридик ва жисмоний шахслар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш, мазкур маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда тўғрилигини таъминлаш мақсадида уларга аниқликлар киритиш ҳуқуқига эга. Ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланиши қонун билан чекланиши мумкин. Юридик ва жисмоний шахсларга ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишни ахборот ресурсларининг мулкдори ёки эгаси рад этганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Бу борада 2017 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририда ҳам Асосий Қонунимизнинг 30-моддасидан келиб чиқувчи бир қатор муҳим қоидалар белгиланган. Хусусан, унда давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатни кўриб чиқиш чоғида мурожаат қилувчиларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини, агар улар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган маълумотларни ўз ичига олмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, таъминлаши шартлиги белгиланган.



Download 45,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish