Социологиянинг вужудга келиши узоқ ўтмишларга тааллуқли бўлиб, илк ижтимоий масалаларини биз қадимги Хитой, Ҳиндистон ва айниқса антик давр, яъни қадимги Юнонистон мутафаккирларнинг фаолиятларидан биламиз. Албатта, бу давр мутафаккирлари ўзларининг жамият, давлат, инсоннинг ижтимоий моҳияти ҳақидаги таълимотларини ўз фалсафий қарашларида баён этиб келганлар. Кейинчалик эса Ўрта Шарқ алломалари Форобий, Ибн Сино, ал-Беруний, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз ҳам бу анъанага амал қилиб, ўз социологик таълимотларини фалсафий асарларининг бир бўлаги, қисми сифатида ёритиб келганлар. - Социологиянинг вужудга келиши узоқ ўтмишларга тааллуқли бўлиб, илк ижтимоий масалаларини биз қадимги Хитой, Ҳиндистон ва айниқса антик давр, яъни қадимги Юнонистон мутафаккирларнинг фаолиятларидан биламиз. Албатта, бу давр мутафаккирлари ўзларининг жамият, давлат, инсоннинг ижтимоий моҳияти ҳақидаги таълимотларини ўз фалсафий қарашларида баён этиб келганлар. Кейинчалик эса Ўрта Шарқ алломалари Форобий, Ибн Сино, ал-Беруний, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз ҳам бу анъанага амал қилиб, ўз социологик таълимотларини фалсафий асарларининг бир бўлаги, қисми сифатида ёритиб келганлар.
- Чунки бу давр олимлари ўз фалсафий таълимотларини илмий асослаб беришлари учун албатта инсоннинг жамиятдаги ижтимоий ўрни, онгли фаолияти масалаларини ҳам кенг ёритиб беришлари зарур бўлган.
Социология ривожида Европанинг мўмтоз олимлари ўзининг улкан ҳиссалирин қўшаганлардан Эмил Дюркгейм, Макс Вебер ҳисобланади. Улар кенг қамровли, классик фикрловчи мутафаккирлардир. Чунки уларнинг ғоялари кўп йиллардан олдин фаолият кўрсатаётган ва ҳозирда ҳам давом этган жамиятни тушунишимизга катта таъсир кўрсатди. Уларнинг таълимотлари фақатгина социология эмас, балки бошқа соҳаларга ҳам жумладан илмий-сиёсий ва тарихга ҳам катта таъсир кўрсатди. Э.Дюркем фикрича, Франциядаги улкан сиёсий қийин ҳолатлар ва дин билан боғлиқ бўлган тартибсизликлар антисемитизм кучайиши туфайли содир бўлди ва ҳолат бошқа динлар ичида ҳам ёмон кайфият уйғотди. Дюркгейм кейинроқ шу нарсани ёздики, жамиятда урф-одатларнинг алоҳида мақсади бор. У ижтимоий бирдамлик назариясини ишлаб чиқганлардан ҳисобланади. - Социология ривожида Европанинг мўмтоз олимлари ўзининг улкан ҳиссалирин қўшаганлардан Эмил Дюркгейм, Макс Вебер ҳисобланади. Улар кенг қамровли, классик фикрловчи мутафаккирлардир. Чунки уларнинг ғоялари кўп йиллардан олдин фаолият кўрсатаётган ва ҳозирда ҳам давом этган жамиятни тушунишимизга катта таъсир кўрсатди. Уларнинг таълимотлари фақатгина социология эмас, балки бошқа соҳаларга ҳам жумладан илмий-сиёсий ва тарихга ҳам катта таъсир кўрсатди. Э.Дюркем фикрича, Франциядаги улкан сиёсий қийин ҳолатлар ва дин билан боғлиқ бўлган тартибсизликлар антисемитизм кучайиши туфайли содир бўлди ва ҳолат бошқа динлар ичида ҳам ёмон кайфият уйғотди. Дюркгейм кейинроқ шу нарсани ёздики, жамиятда урф-одатларнинг алоҳида мақсади бор. У ижтимоий бирдамлик назариясини ишлаб чиқганлардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |