1895 йил Брюсселда I халқаро библиографик конференция бўлиб ўтади. Бу конференцияда "Универсал библиографик репертуари"ни адабиёт



Download 327,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/24
Sana13.07.2022
Hajmi327,25 Kb.
#789596
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ҳужжатларни УЎК жадвали асосида системалаштириш




АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН 
МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ 
ҲУЖЖАТЛАРНИ УЎК ЖАДВАЛИ АСОСИДА СИСТЕМАЛАШТИРИШ 
Услубий қўлланма 
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2017 



УЎК ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ 
1895 йил Брюсселда I Халқаро библиографик конференция бўлиб 
ўтади. Бу конференцияда “Универсал библиографик репертуари”ни – адабиёт 
карточка каталоги тузиш бўйича масалалар кўриб чиқилади, дунё бўйлаб 
мавжуд билимларнинг барча соҳаларида. Бу катта вазифани амалга ошириш 
учун Халқаро библиографик институт ташкил этилди (МБИ).
Поль Отле (1868-1944) билан Анри Лафонтен (1854-1943) 
“Репертуар”ташаббускорларидан бўлиб, Халқаро библиография институти 
ташкилотчиси ва раҳбарлари бўлибгина қолмасдан етакчилик ҳам қилишган. 
Улар “Ўнли классификация” М. Дьюи жадвалига асосланган УЎК жадвалини 
яратдилар. 
Классификация устида ишлаш 12 йилгача давом этди. М. Дьюи 
системасини хусусиятларини янада такомиллаштириш йўллари ҳақида 
эди.Янги индекслар қўйилиб, эскилари тартибга солиниб, таҳрирланган 
рубрикалар, ўз кўриниши ўзгарган индекслар, тавсия ва тушунчалар зарур 
қилиб белгиланди. Янги классификация ўзининг асосий қўшимчалари, 
сифати жиҳатидан умумий ва махсус аниқловчилари ва белгилари билан М. 
Дюьи системасидан фарқ қилади янги индекс яратиш учун имкон беради. 
Таснифлаш бўйича ишлаш 12 йил давом этган. Янги индекслар қўшилди ва 
эски индекслар тартибга солиниб, бир-неча индекслар кўриниши 
ўзгартирилиб, сарлавҳа турларини ифодалаш учун зарур услубий 
кўрсатмалар ва тушунтиришлар киритилган. Янги классификация М. Дьюи 
системасидан фарқли ўлароқ ўзининг асосий қўшимчалари билан ажралиб 
турадиган, умумий ва махсус аниқлагич ҳамда белгилари билан янги 
индекслар қўшиб жорий этишдан иборатдир.
1905 йил Брюсселда Ўнлик классификациянинг француз тилидаги 
биринчи жамланма нашри босмадан чиқди. Бу жадваллар “Универсал 
библиография репертуари учун қўлланма” деб юритилди (Manuel du 
repertoire bibliografique universel").
1933 йилда француз тилидаги 2-чи тўлиқ нашри тугалланди, энди у 
“Универсал ўнли классификация” деб атала бошланди.
1931 
йилда 
Халқаро 
библиографик 
институти 
Халқаро 
ҳужжатлаштириш институти деб номлана бошланди, 1938 йилда эса Халқаро 
ҳужжатлар федерациясига айлантирилди (Federation Internationale de 
Documentation). 
ХҲФ ўзининг мақсади этиб, барча турдаги ҳужжатларни 
ташкил этиш назариясини илм-маърифатнинг ҳамма тармоқларида ишлаб 
чиқиш белгиланган. Классификация масалаларига катта эътибор қаратилди. 
ХҲФ назорат остида УЎКсининг тўлиқ, ўрта, қисқартирилган ва соҳа 
нашриёти дунёдаги кўпгина тилларида чоп этилган. 1992 йилдан бошлаб, 
УЎК 
жадваллари 
бўйича 
ишлар 
махсус 
тузилган 
Халқаро 
Консорциумига(UDC Consortium) ўтказилди, у УЎК жадвалларининг миллий 
ноширлик ишларини олиб борувчи Ҳалқаро ҳужжатлар федерациясини ҳам 
ўз ичига олади. 



2000 йилдан бошлаб Россия вакили сифатида Бутунроссия илмий-
техник ахборот институти (ВИНИТИ) УЎК Халқаро Консорциуми етакчи 
кенгаши аъзоси бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Бутунроссия илмий-
техник ахборот институти (ВИНИТИ) Консорциум ҳужжатларини рус тилида 
тарқатиш ҳуқуқига эгадир, ҳамда УЎК жадвалларининг босма ва электрон 
шаклидаги тарқатиш ва нашр қилиш бўйича барча ишларини олиб 
боришади.
УЎК Консорциуми билан ҳамкорлик – табиийки Бутунроссия илмий-
техник ахборот институти (ВИНИТИ) билан Ҳалқаро ҳужжатлар 
федерациясининг узоқ муддатли муносабатларидир. Етакчи кенгаш 
таркибига ҳозирги вақтда: Британия стандарт институти (BSI), Испания 
стандартлаштириш ва сертификатлаштириш уюшмаси (AENOR), Белгия 
классификация нашриёти (Editions du CEFAL/CELES) ва Чехия 
республикаси миллий кутубхонаси. Бу ташкилотлар УЎКсининг инглиз, 
испан, чех ва француз тилларидаги нашри учун масъулдирлар. УЎК 
жадвалларининг голланд тилидаги нашрини айнан Консорциумда чоп 
этишади. Консорциум қароргоҳи Гагада (Нидерландия) жойлашган.
УЎК классификациялашнинг энг муҳим талабларига жавоб беради: 
унинг таркибидаги жиддий ўзгаришларсиз буни амалга оширади, халқаро, 
универсаллик, мнемоник, илм ва техниканинг янги ютуқларини акс 
эттирувчидир. 
Жадвалда ўнлик тамойили ишлатилади шунинг учун Ўнли УЎКси 
деб аталади: ҳар бир бўлим 10 та бўлимчага бўлинади. Бўлимлар араб 
рақамлари билан белгиланади, барчага бирдек улар қайси тилда 
гапиришларидан, қандай алифбодан фойдаланишларидан қатъий назар. 
Рақамлар барчага аниқ тушунарли, эслаб қолиш осон бўлганлиги учун
умумий халқаро система ҳисобланади. Ўнлик тамоили УЎК бутун 
тузилмасини жиддий ўзгаришларсиз янги рақамлар қўшиб уни кенгайтириш
имконини беради. 
УЎК индекслари барча муҳим бўлган комбинацияларда бир бири 
билан боғлик бўлади, шу боис туркумлаш схемасида сон-саноқсиз 
тушунчалар акс этиши мумкин. 
Аниқлагичларни қўллашда тизим доираси кенгаяди ва материални 
таснифлашда катта имкониятлар очиб беради.
Мамлакатимизда бир хилликни таъминлаш мақсадида маълумот-
ахборот фондлари муссасаларидаги илмий-техникавий ахборот идоралари, 
илмий ва техник кутубхоналарда УЎК ягона система классификацияси бўлиб 
кенг миқёсда қўлланилиб келинмоқда. Унинг қўлланилиши илмий-техник 
ахборот соҳасида Ўзбекистон билан бошқа давлатлар ўртасида ҳамкорликлар 
йўлга қўйилган.
УЎК универсалликка асосланган, барча билимларни мажмуини ягона 
классификация системасида ўз ичига олади

Уни қўллаш мумкин 
ҳужжатларнинг йирик тўпламларни батафсил очиб беришни ташкил этиш 
учун, компьютер маълумотлар базалари ва бошқа электрон ресурсларни 
ташкил этиш учун, каталоглар ташкил этиш учун. У рўйхатга олинган 



объектларни қидирувини амалга ошириш имконини беради. Кутубхона 
классификациясининг ўзига хос томони унинг объекти бўлган матбуот 
асарларининг хусусиятларига боғлиқдир. 
Дьюи ўнли классификацияси, АҚШ Конгресс кутубхонаси 
классификацияси, Блисса библиографик классификацияси, Россия 
кутубхона-библиографик классификациялари қатори Универсал ўнли 
классификациясини ҳам “умумий” классификация системаси деб аташади. 
Бундан кўриниб турибдики, УЎК кўпгина мамлакатларда амалий 
қўлланилиб келинмоқда. Ҳозирги вақтда, интернетдан самарали фойдаланиш 
йўлларини излашимизда, уни ривожлантириш учун УЎК улкан салоҳиятга 
эга. Ҳар бир бўлим араб рақамлари билан келади, индекслар иерархик ва 
координация муносабатлари қидирув тизимида муваффақиятли фойдаланиш 
имконини беради. Классификация индексини шакллантиришда бирлашган 
турли элементлар, аниқ белгилаб қўйилган ўзига хос - белгилар, 
автоматлаштирилган тизимларда қидирув учун қулай ҳисобланади. 

Download 327,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish