223-модда. Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш Белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш —
Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(223-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг 10, 12, 15-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби». Олдинги таҳрирга қаранг. Ўша ҳаракатлар:
а) чегарани ёриб ўтиш йўли билан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг» рўйхати, «Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг» рўйхати, «Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тегишли хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг» рўйхати. д) Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи белгиланган тартибда чекланган шахс томонидан содир этилган бўлса.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-боби. (223-модда иккинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда) беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар.
LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси, 12-бандининг биринчи хатбошиси.