18-Variant Коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашишнинг мазмун-моҳияти ва унинг миллий ҳамда



Download 265,26 Kb.
bet1/9
Sana20.07.2022
Hajmi265,26 Kb.
#825283
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Matyakubova Intizor


O`zbekistonni rivojlantirish strategiyasi.Fuqarolik jamiyati” fanidan Oraliq nazorati topshiriqlari
18-Variant
1.Коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашишнинг мазмун-моҳияти ва унинг миллий ҳамда халқаро ҳуқуқий асослари
2.Ўзбекистонда коррупция қарши курашга доир ҳуқуқий асосларнинг яратилиши ва такомиллаштирилиши.
3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида ислоҳатлар. 4. Миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш


1.Коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашишнинг мазмун-моҳияти ва унинг миллий ҳамда халқаро ҳуқуқий асослари


Инсоният тарихидан маълумки, коррупция жамиятни емирадиган, шахсни ахлоқий жиҳатда инқирозга учратадиган, ҳар қандай давлат иқтисолиётига салбий таъсир қиладиган ижтимоий иллатдир. Мустақиллик даврида Биринчи Президент И.А. Каримов раҳбарлигида тарихан қисқа давр ичида мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг, шунингдк коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилди. Унинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарда қайд этилганидек, тоталитаризмдан демократия ва бозор муносабатларига ўтишдаги мураккаб ижтимоий-иқтисодий муносабатлар жамиятни бир текисда ривожланиш суръатларига доимо ҳам ижобий таъсир этавермайди. Бу даврда коррупцияни пайдо бўлиши натижасида аҳлоқ ва одоб меъёрларига путур етади. Демократия ва бозор муносабатларига ўтиш даврида коррупцияни авж олиши – бу узоқ давом этган тоталитар тузумдан кейин шаклланадиган, ҳар бир шахснинг ўз имкониятларини юзага чиқишига шарт-шароитлар яратдадиган демократик эркинликлар туфайли авж оладиган касалликдир. Бу каби шароитларда мансабдорларга энча эркинликлар берилиши оқибатида уларнинг баъзалари ўз манфаатларини жамият ҳамда давлат манфаатларидан юқори қўя бошлайди. Унинг натижасида коррупция пайдо бўлади.
Президент Ш.М.Мирзиёев коррупцияни моҳияти ва унга қарши курашиш зарурлиги ҳақида қуйидаги фикрни бежиз айтмаган эди: “Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир. Бундай хатарга қарши курашиш мақсадида яқинда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни тезроқ амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўришимиз лозим. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”1
Коррупция – шахсни мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят туридир. Коррупциявий фаолият хуфёна иқтисодиётнинг асосий зарарли ва емирувчи турларидан бири ҳисобланади. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат мансабдорлари томонидан ўз шахсий манфатларни кўзлаб бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиши, қонунга хилоф равишда бойлик орттириши тушунилади. Лекин, умуман олганда, давлат мансабдорларигина эмас, балки, корхона ёки фирмаларнинг менежерлари ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши мумкин. Бунда кўпинча поралар пул билан эмас, балки бошқа шаклларда олинади; коррупцияга доир жиноятларнинг ташаббускорлари баъзан тадбиркорлар бўлиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида “коррупция” тушунчага қуйдагича таъриф берилди: “Коррупция” деганда - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилади; шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик деганда — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш тушунилади”2. Шунингдек, қонунда манфаатлар тўқнашуви тушунчасига ҳам изоҳ берилган бўлиб - у шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият англанади.
Этимологик жиҳатдан олганда “коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиқди. Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция - мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият”дир.
“Юридик атамалар қомусий луғати”да коррупция тушунчасига “давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган (ёки уларга тенглаштирилган) шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши”, деб таъриф берилган.
Баъзи адабиётларда эътироф этилишича, коррупция атамаси “сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият бўлиб, мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойиш мақсадида фойдаланишидан иборат”, деб тавсифланди.
БМТнинг халқаро миқёсда коррупцияга қарши кураш бўйича Маълумотида шундай дейилади: “Коррупция - бу шахсий наф кўриш мақсадларида давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш”дир. Коррупция тушунчасига берилган шу каби таъриф Жаҳон банкининг ҳозирги дунёда давлатнинг ролига бағишланган ҳисоботида ҳам берилган: коррупция - бу “шахсий наф кўриш йўлида давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш”дир.

Download 265,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish