Чулюктепа. Қаср. Кераучи қалъасининг шимоли-ғарбий қисмида, Оҳангарон дарёсининг тошқин томонидаги жарликда жойлашган. Эҳтимол, бу думалоқ тепалик ўрта аср қалъаси бўлган. Унинг юзасидан тўпланган сопол материаллар фақат илк ўрта асрларга оид. 1934 йилда М.Е Массон томонидан аниқланган ва уни арабларгача бўлган даврга киритади (Массон, 1953. С. 67).
Кераучи-2. Палеолит манзилгоҳи. Кераучи қишлоқғининг ғарбий чеккасидаги қиялик платосида жойлашган. География институтининг Тошкент атрофи геоморфологик отряди (Приташкентский геоморфологический отряд) томонидан тасодифан очилган (Буряков, Касымов, Ростовцев, 1973. С. 99).
Қўрғон майдони. Кероучидан деярли 6,5 км жануби-ғарбий қисмида Оҳангарон дарёси чап қирғоғидаги тошқин бўйида жойлашган. Бу қиялик қирғоғига эга катта бўлмаган тепаликлар тўпламидир. Айримларининг юзасида сўнги қовунчи сополлари учрайди (IV-VI асрлар). Биринчи марта М.Е. Массон томонидан 1934 йилда аниқланган (Массон, 1953. С. 67). Қўрғонлар археологик жиҳатдан ўрганилмаган ва ҳозирда уларнинг ҳолати маълум эмас.
Умуман, М.Е. Массоннинг таъкидлашича, Кераучи ҳудуди у кўриб чиққан даврда қуруқ ерлардан ажратиб олинган сувсиз кичик ўлчамдаги қабрлар тўпланган ҳудуд бўлган. Ваҳоланки, жуда катта ўлчамдаги алоҳида тепаликлар ҳам мавжуд эди. Улар баъзан кичик гуруҳларда, баъзан “мингтепа” тўпламини шакллантирдилар.
Гўртепа. Шаҳар. У Тошканалнинг Ангрен дюкери ёнида, Кераучи қишлоғидан 5 км ғарбда жойлашган. Марказида тепалик-арк кўринишидаги тўғрибурчак шаклли катта бўлмаган шаҳар. Шаҳар ҳудуди периметри бўйлаб девор билан ўралган ва қўшимча равишда ҳандақ билан мустаҳкамланган. Катта эҳтимол билан илк ўрта асрлар даври дея даврлаштирилади. М.Е Массон бу шаҳарни Қорахитойтепа ёки Эскиқишлоқ номли Тўрткўл (турткуль) сифатида қайд этади (Массон, 1953. С. 66). Археологик жиҳатдан ўрганилмаган.
Бўғизота мозори – муқаддас жой, зиёратгоҳ ва аҳоли яшаш жойи Оқтепадан 4 км шарқда (Пскентдан 6-7 км жануби-шарқда) ҳамда Олмалиқдан 12-14 км ғарбда жойлашган. Янги Пскент-Олмалиқ автомагистралидан ўнг томонда ҳудди шу номдаги тепалик катта қисмида ҳозирги вақтда қабристон жойлашган.Авлиёнинг мозори зиёрат объекти ҳисобланади. 60-70 йилларда бу асрнинг бошларида қайта қуриш излари бўлган гумбаз билан қопланган битта камерали тўртбурчак хона эди (Буряков, Касымов, Ростовцев, 1973. С. 100-101). Атрофида кичик боғ ва тепалик – кичик аҳоли пунктининг қолдиқлари бор эди. Яқинда вертикал чўзилган призма шаклида бурчаклари ярим устунли янги мақбара (новодел) барпо этилди ва паст кўк гумбаз билан қопланган. Унга кўплаб зинали оқ йўлак олиб боради.
Дастлаб ёдгорлик 1934 йилда М.Е Массон томонидан маршрутли разветка вақтида Бўзған-ота (Бузган-ота) номи билан (Массон, 1953. С. 65), кейин ХХ асрнинг 60-йиллари охирида Бўғузионота (Богузионата) сифатида қайд этилган (Ю.Ф. Буряков). М.Е. Массоннинг гувоҳлик беришича, ХХ асрнинг бошларида тўлиқ қайта қурилди. Аҳоли пунктининг қайси даврга оидлиги аниқланмаган. Яқинда қайта қуриш билан бир қаторда унинг номида янгича модеринизация рўй бериб, у “
Do'stlaringiz bilan baham: |