18-мавзу. Корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш бозор иқтисодиётининг камчиликлари



Download 284,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi284,95 Kb.
#207526
  1   2
Bog'liq
18-mavzu



18-МАВЗУ. КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН 
ТАРТИБГА СОЛИШ 
 
1. Бозор иқтисодиётининг камчиликлари. 
2. Бозор мувозанатининг бузилиш оқибатлари. 
3. Ташқи самара ва харажатлар. 
4. Давлатнинг атроф-муҳитни мухофаза қилиш сиёсати. 
5. Иқтисодиётни давлат томонидан бошқарилиши ва унинг зарурияти. 
6. Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш дастаклари. 
7. Аҳоли даромади дифференциацияси. 
 
1. Бозор мувозанатининг бузилиш оқибатлари. 
Соф ижтимоий неъмат - бу барча фуқаролар томонидан, жамоа томонидан 
истеъмол қилинадиган неъмат бўлиб, ушбу истеъмол алоҳида инсоннинг ушбу 
неъмат учун пул тўлаши ѐки тўламаслигига боғлиқ эмас.
Соф ижтимоий маҳсулот икки хил хусусиятга эга: истеъмол қилишда 
танланмаслик ва истеъмолдан ажратилмаслик. Шундай хусусиятга эга бўлган 
ижтимоий неъматга армия ва милиция хизмати киради. Истеъмолда танланмаслиги 
хусусияти шуни билдирадики, соф ижтимоий неъматни бир киши томонидан 
истеъмол қилиниши бошқа бир кишининг ушбу неъмат истеъмолини 
камайтирмайди. Бундай неъматлар рақобатдан ҳоли, нима учун деганда, қўшимча 
истеъмолнинг чекли харажати нолга тенг. 
Истеъмолдан ажратилмаслик хусусияти шундан иборатки, ҳеч бир кишига 
истеъмол қилиш (ҳатто у ушбу истеъмол учун тўлашдан воз кечса ҳам) ман 
қилинмайди. 
Соф хусусий неъмат - бу шундай неъматки, унинг ҳар бирлиги маълум 
тўловга сотилади. Соф ижтимоий неъматнинг соф хусусий неъматдан асосий фарқи 
- у бўлакларга бўлинмайди ва бўлакларга бўлиниб ҳам сотилмайди. Соф ижтимоий 
маҳсулотнинг бўлакларига нарх белгилаш ҳам мумкин эмас. Соф ижтимоий 
маҳсулотга бўлган умумий талабни аниқлаш ҳам ўзига хосдир. Соф ижтимоий 
маҳсулотга бўлган талаб чизиғи жами маҳсулотнинг чекли нафлилигини 
ифодалайди (5-расм). 
Истеъмолчилар сони қанча бўлишидан қатъий назар, улар барча соф 
ижтимоий неъматни истеъмол қилади. Лекин, ҳар бир шахс соф ижтимоий 
неъматни истеъмол қилишдан ҳар хил наф олади. Соф ижтимоий маҳсулотга 
бўлган умумий талаб шахслар оладиган чекли ютуқларни (мавжуд ҳажмдан 
оладиган) вертикал бўйича қўшиш орқали аниқланади (5-расм).


5-расм. Соф ижтимоий маҳсулотга талаб. 
Соф хусусий неъматга бўлган умумий талаб шахсларнинг талаб чизиқларини 
горизонтал бўйича қўшиш орқали аниқланади (6-расм). 
6-расм. Соф хусусий неъматга бўлган умумий талаб. 
Соф ижтимоий маҳсулотни жамоа бўлиб истеъмол қилади, лекин биз 
юқорида айтганимиздай ҳар бир шахс бундай истеъмолдан ҳар хил наф кўради. 
Масалан, 5-расмда А шахс энг кам наф кўради, Б шахс А шахсга нисбатан кўпроқ 
наф кўради, С шахс Б шахсга кўра кўп наф олади. Амалда ҳар бир шахснинг қанча 
наф олганлигини ҳисоблаш қийин. Бундай ахборотни олиш ҳам мурккаб.
“Public Goods 
Бир бирлиги 
учун минг сўм

P
0

D
С
D
Б
D
A
P
60 
30 
D
20 
D
Б
10 
D
Q
Q
S
Бир бирлиги 
минг сўм


The last source of market failure arises when the market fails to supply
goods
that many consumers value. A public g ood is a good that can be made
available
cheaply to many consumers, but once the good is provided to some consumers,
it is very difficult to prevent others from consuming it. For example,
suppose
a firm is considering whether to undertake research on a new technology
for
which it cannot obtain a patent. Once the invention is made public, others 
can
duplicate it. As long as it is difficult to exclude other firms from selling
the
product, the research will be unprofitable. 
Thus, markets undersupply public goods. We will see in Chapter 18 that the
government can sometimes resolve this problem either by supplying the
good
itself or by altering the incentives for private firms to produce it..”
1

Агар истеъмол қилинган соф ижтимоий неъматга ҳар бир шахс ўзи олган 
чекли ютуғига кўра пул тўлаганда эди, олинган наф тўғрисидаги ахборотни 
яширишга ундайдиган кучли рағбатлантириш пайдо бўлар эди, ҳамда олинадиган 
нафни даражасини кўпчилик пасайтиришга ҳаракат қилар эди. 
Ҳақиқатда эса, истеъмолчилар истеъмол қилинган соф ижтимоий маҳсулот 
учун пул тўлайдими, йўқми ундан наф олганлиги учун айрим ҳолларда ортиқча 
тўловларсиз, бепул ушбу неъматларни олишга ҳаракат қилади. Ушбу вазият 
билетсиз муаммосини, яъни «қуѐн» муаммоси номини олди. Бу ерда иқтисодий 
субъектларнинг бозорнинг бозор механизми ишламайдиган жойларидан 
фойдаланиб, бошқалар ҳисобидан кўпроқ ютуққа эришишга ҳаракат қилиши 
назарда тутилади. Билетсиз юрувчи муаммоси кўпроқ катта истеъмолчи жамоа 
гуруҳларида юзага келади, нима учун деганда, бундай гуруҳларда керакли, тўлиқ 
ахборотни олиш қийин. Билетсизлар муаммосини мавжудлиги соф ижтимоий 
маҳсутлони ишлаб чиқариш ҳажмини унинг самарали ҳажмидан кам бўлишига 
олиб келади. Бозор механизми бу муаммони ечишга ожиз. Ушбу хатони тузатишда 
давлатнинг аҳамияти ниҳоятда катта. 

Download 284,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish