18-боб. Фойда-харажатлар таҳлили



Download 39,55 Kb.
bet1/7
Sana12.07.2022
Hajmi39,55 Kb.
#779573
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5341404269142609779


18-боб. ФОЙДА-ХАРАЖАТЛАР ТАҲЛИЛИ


18.1. Фойда-харажатлар таҳлили
Бозорни тартибга солиш жараёни ўзига хос харажатларни талаб килади. Тартибга солувчи ходимлар таркиби бу жараён билан боғлиқ ҳужжатларни туза оладиган ва уларни бошқара оладиган ходимлардан таркиб топиши лозим. Қўшимча ходимлар ушбу ҳужжатларни ҳаётга тадбиқ этиш ва рўй бериши муқаррар бўлган истиснолар ва норозиликлар (аппеляциялар)ни бошқариши лозим. Тартибга солинадиган фирмалар тартибга солишда муқаррар бўлган ҳисоботларни тузиш ва тартибга солиш ҳужжатларини ижро этиш учун кўпроқ ходимларни ёллаши лозим. Тартибга солиш ҳужжатларининг ўзи номукаммал бўлиши мумкин, натижада жамият соф фойданинг йўқотилиши кўринишидаги зарарни кўриши мумкин. Шу маънода тартибга солиш натижасида потенциал ютуқни чиқариб олиш мухим ва бу ютуқ харажатларни қоплаши лозим.
Фойда-харажатлар таҳлили (benefit-cost analysis) энг самарали усуллардан бири ҳисобланади. У кандай қарорлар самарали эканлиги тўғрисида энг аниқ хулосалар чиқариши билан бирга, ушбу хулосаларга келишда ахборотларга энг кўп талаб қўяди. Кўпчилик учун фаолият якунидаги фойда ва зарарларни қарорларни қабул қилишдан олдин бахолаш лозим деган фикрни маъкуллаш осон. Бу усул кўпроқ мунозарали бўлиб боради, лекин маълум рақамлар кўзда тутилган фойда ва харажатларга боғланса, у ҳолда бу рақамларни қарорга ўзгартирувчи маълум қоидаларни келтириб чиқаради.
18.2. Қарорларни қабул қилиш қоидалари

Тадқиқотимизни фойда ва харажатлар тўғрисидаги ахборотга эга бўлгандан кейин ундан қандай фойдаланишни муҳокама қилишдан бошлаймиз. Қарорларни қабул қилишда уч асосий қоида қўлланилади, бу қоидалар эквивалент эмас.


Соф жорий қийматнинг максимумлик мезони динамик самарадорликни аниқлаш учун қўлланиладиган соф фойдани жорий қиймати мезонининг эмпирик нусҳаси бўлиб ҳисобланади. Бу мезон ресурслардан олинаётган соф фойда жорий қийматини максималлаштирувчи мақсадлар учун фойдаланиш лозимлигини кўзда тутади. Агар бу усулдан талаб этиладиган даражада фойдаланилса, у ҳолда ресурсларнинг самарали тақсимотини аниқ белгилаб беради.
Лекин амалиётда иккита кўпроқ фойдаланиладиган мезонлар ресурсларни самарали тақсимотини аниқланишини кафолатламайди. Бу фойда-харажатлар нисбати мезони ва ижобий соф жорий қиймат мезонидир. Биринчи мезон учун қарорларни қабул қилиш коидаси фойда жорий қийматининг харажатлар жорий қийматига нисбати бирдан катта бўлганда тегишли чоралар кўриш лозимлигини кўзда тутади. Иккинчи мезон учун қарорларни қабул қилиш қоидаси соф фойданинг жорий қиймати нолдан юқори бўлганда мунтазам равишда чоралар кўриш лозимлигини кўзда тутади. Икки мезон ҳам фойдага нисбатан, жамиятни кўпроқ харажатларга олиб келувчи чораларнинг амалга оширилмаслигини кафолатлаб беришига қарамасдан, улар самарадорликни кафолатламайди. Статик самарадорлик таърифидан фойдаланиш йўли билан буни осонлик билан акс эттириш мумкин.
Самарадорлик маржинал фойда (marginal benefit) маржинал харажатларга (marginal cost) тенг бўлганда эришилишини ёдга олайлик. Фойда-харажатларнинг бирдан катта нисбати ҳам, соф фойданинг мусбат киймати ҳам маржинал шартлар амал қилишини кафолатламайди. Аслида, фойда-харажатлар нисбати бирга тенг бўлганда (ёки соф фойда нолга тенг бўлганда) умумий фойданинг умумий харажатларга тенглигини таъминлайди (18.1 расм).

18.1. расм. Фойда-харажатлар таҳлили ва самарадорлик


Q1 да соф фойда максимум даражага етади. Бу нуқтада маржинал фойда маржинал харажатларга тенглашади, демак умумий фойда умумий харажатдан максимал даражада юқори бўлади. Аслида соф фойда нолдан етарлича катта бўлган киймат Е га тенгдир. Қандай тақсимотда соф фойда нолга тенг бўлади? 18.1 расмда кўриниб турибдики Q2 нуқтада. График А майдон В майдонга тенг бўлишини ҳисобга олган ҳолда қурилган. В майдон соф харажатлар, А майдон эса соф фойдани акс эттирганлиги боис, Q2 нуқтада соф фойда нолга тенг. Бу ўртача фойда ўртача харажатларга, умумий фойда умумий харажатга, фойда-харажатлар нисбати эса бирга тенглигини билдиради. Бу натижа фойда-харажатлар нисбати ёки соф фойда жорий қийматининг мусбат булиш мезони ҳар сафар қўлланилганда рахбарият самарасиз фаолиятни танлаши мумкинлигини кўзда тутади. Соф жорий қийматни максималлаштиришга бўлган ёндашувгина самарадорликка тўлиғича мос келади.



Download 39,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish