18 – Мавзу: Эстетиканинг замонавий муаммолари. Маъруза режаси



Download 27,64 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi27,64 Kb.
#54496
  1   2   3
Bog'liq
18 Мавзу Эстетиканинг замонавий


18 – Мавзу:Эстетиканинг замонавий муаммолари.
Маъруза режаси:

    1. Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари. Шахсни эстетик тарбиялашда фан, таълим ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги. Меҳнат – турмуш эстетикасининг муҳим омили.

    2. “Оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик дидига таъсири. Спорт ва унинг маънавий-эстетик жиҳатлари.

    3. Соғлом турмуш тарзи эстетикаси. Рекламанинг эстетик жиҳатлари ва ғайриэстетик ҳолатлар.

Мавзуга оид таянч тушунча ва атамалар:
Тарбия, эстетик тарбия, тарбия воситалари, эстетик тарбияга таҳдидлар, оммавий маданият.


1 – савол баёни: Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда эстетик тарбиянинг ўрни ниҳоятда катта ва уларга, ақлий, ахлоқий, жисмоний, эстетик тарбияни киритиш мумкин. Соғлом турмуш тарзи эстетикасига анъанавий ва замонавий ёндошувлар мавжуд. Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишларига: оммавий ахборот воситалари; санъат; бадиий адабиёт киради. Шахсни эстетик тарбиялашда таълим тизимининг роли ниҳоятда аҳамиятлидир. Меҳнат эса - турмуш эстетикасининг муҳим омили ҳисобланади. Инсонда хулқ гўзаллигини шакллантиришнинг замонавий кўринишлари мавжуд бўлиб, дидлилик ва фаросатлилик – юксак маданият белгиси, фаросатсизлик эса шахс камолотидаги иллат ҳисобланади. Инсонда табиий гўзаллик билан эстетик диднинг мутаносиблиги муаммоси мавжуд бўлиб уларга, сиполик ва бачканалик киради.
Эстетик тарбия моҳиятан инсоний идеал билан боғлиқ бўлиб, эстетик идеал эгаси нафис дидга, покиза туйғуларга эгалиги билан ажралиб туради. Маълумки, шахс ижтимоий тараққиётнинг турли хил жабҳаларида бевосита ва билвосита иштирок этади ва фаолият олиб боради, шахс бу билан ижтимоий тараққиётнинг эстетик субъектига айланади. Шунга кўра, айтишимиз мумкинки, жамиятда яшаётган бирор–бир шахс эстетик жараёнлардан четда турмайди, аксинча, ўзининг муайян хатти–ҳаракати билан мазкур жараёнларга у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Эстетик тарбиянинг мақсади ана шундай таъсирларни гўзаллик, улуғворлик, фожиавийлик, кулгилилик асосида йўналтиришдан иборат.
Шуни таъкидлаш жоизки, эстетик тарбия бадиий тарбия билан доимий тарзда алоқада бўлиб келади. Бироқ, бу «эстетик тарбия бадиий тарбия билан бир хил маъно касб этади», деган гап эмас. Негаки, бадиий тарбия ижод жараёнидаги ранг–барангликлар оламини инсон томонидан эстетик тарзда англаш ва ўзлаштиришнинг бир қисми, холос. Шу маънода эстетик тарбия – жамиятда маънавий муҳитни пайдо қилишга кўмак берувчи муҳим унсур бўлиб, у инсон дидини шакллантирувчи, ривожлантирувчи ҳамда ана шу орқали инсонни жамият муносабатларига яқинлаштирувчи кучдир.
Ҳозирда эстетик тарбиянинг кўлами тобора кенгаймоқда. Шунга кўра, у ўз олдига талайгина муҳим вазифаларни қўйган. Булар:
- кишиларда санъат асарлари, бадиий ижод намуналарини нафақат фаол ўзлаштириш балки, уларнинг эстетик моҳиятини англаш ва баҳолаш қобилиятини такомиллаштириш;
- жамият аъзоларининг ижодий имкониятларини намоён қилдириш ва улардан фойдалана билишга ишонч туйғусини уйғотиш;
- табиат ҳамда жамият ижтимоий жараёнларига соф туйғу билан муносабатда бўлишга ва уларни равнақ топтириш йўлида астойдил фаолият олиб бориш кўникмаларини хосил қилиш;
- ўтмиш маънавий меросимизга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш учун замин яратиш;
- ижоднинг барча турларини тараққий эттириб жаҳонга юз тутиш ва уларни миллат манфаатлари учун наф келтирадиган томонларини тарғиб қилишга ундашди.

Download 27,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish