Микропроцессорли бошқариш системасининг амалда қўлланилиши.
Ўқув микропроцессор комплекси асосида чизиқли двигетелни бошқариш.
Аввалги булимларда микропроцессорли бошқариш системаларига хос бўлган асосий қисмлар процессор блоки, хотира, интерфейслар, таймер, ДУК, индекация, клавиатура, боғланиш схемалари ва бошқалар билан танишиб чиқдик. Микропроцессорли бошқариш системаларини амалда қўллаш учун шу билимлар етарли хисобланади ва мисол сифатида ўқув микропроцесср комплекси (УМК) асосида 2 чиқишли электромагнит двигателни(юритмани) бошқариш жараёни билан танишамиз. 6.1-расмда УМКнинг асосий қисмлари ва 6.2–расмда унинг объект билан боғланиш структура схемаси келтирилган.
6.1-расм. УМКнинг асосий қисмлари
УМК бир кристалли 8 разрядли 580ВМ80А микропроцессори асосида қурилган бўлиб, ташқи обьект билан боғланиш учун М1 босма платасида К580ВВ55 параллел интерфейс жойлаштирилган. Бу интерфейс учта 8 разрядли каналга эга бўлиб, улар ёрдамида 24 та разряд бўйича бошқариш объекти(БО)га бошқариш сигналларини узатиш ва датчиклар сигналларини қабул қилиш мумкин.
6.2-расм. УМКнинг объект билан боғланиш схемаси.
Икки чиқишли чизиқли электромагнит двигатель.
Бошқариш объекти сифатида олинган чизиқли электромагнит двигателнинг соддалаштирилган схемаси куйдаги кўринишга эга:
Э1, Э2- электромагнитлар; ХМ1, ХМ2 - харакатчан муфталар; ҚМ1, ҚМ2- қўзғалмас муфталар, Ш1, Ш2 - штоклар.
6.3–расм. Икки чиқишли чизиқли электромагнит двигателнинг структура схемаси
Э1, Э2- электромагнитлар - ток берилганда қўзғалувчан қисмни ўзига тортади, қолган вақт қўзғалувчан қисмга таъсир этмайди; ХМ1, ХМ2 - харакатчан муфталар; КМ1, КМ2- қўзғалмас муфталар. Муфталардан бирига “1” сигнали берилганда у штокни қуйиб юборади, қолган вақтда шток билан боғланган бўлади. Ш1, Ш2- двигателнинг чиқишлари бўлиб, ташқи объектга таъсир қилувчи қисм хисобланади (ижрочи қисм). Бу двигателни ишлаш жараёнини 4 хил режимга ажратиш мумкин: 1) Ш1 қўзғалмас , Ш2 харакатда; 2) Ш2 қўзғалмас , Ш1 харакатда; 3) Ш1 ва Ш2 бир вақтда бир хил йуналишда харакатланади; 4) Ш1 ва Ш2 бир вақтда қарама-қарши йўналишда харакатланади.
Бошқариш жараёнини энг мураккаб бўлган 4- холат учун кўриб чикамиз. Тушиниш соддароқ бўлиши мақсадида двигатель датчиклари сигналларини ахамиятга олмаймиз, хамда двигателни бошқариш учун параллель интерфейснинг А канали ажратилган деб қабул қиламиз. Объектни бошқариш учун уни ишлаш вақт диаграммасини тузамиз.
6.4-расм. Бошқариш сигналларининг вақт диограммаси.
Штокларнинг бир қадам чизиқли харакати масофаси маълум. Бир қадам харакат даврини бир қадам харакат масофасига кўпайтириш орқали штокларни керакли масофага харакатлантириш учун зарур бошқариш сигналлари кетма-кетинлигини хосил қилиш мумкин.
Параллель интерфйснинг А канали форматини қуйдагича таксимлаймиз.
6.5-расм. Интерфейснинг А канали формати
6.4-расмдаги вақт диограммаси ва 6.5-расмдаги интерфейсни А каналининг форматига асосида двигателни дастлабки холатга келтириш (tot1 вақт оралиғи) учун зарур бошқариш кодлари кетма-кетлигини ва штокларни бир қадам харакатланиши (t1t2 вақт орлиғи) учун зарур бошқариш кодлари кетма-кетлигини хосил қиламиз:
ОС Дастлабки
ОД холатга
ОО келтириш кодлари
18
1А
02 Бир қадам
24 харакат
25 даври кодлари
01
00
Вақт диограммасини соат стрелкаси бўйича 90°га буриб, А каналининг форматига жойлаштирамиз ва вақт диограммасидаги рақамларни 16 лик саноқ системасида тасвирлаймиз. Бунинг натижасида бошқариш кодлари кетма-кетлиги хосил бўлади. Бошқариш кодлари 16 лик саноқ системасида хосил қилинди. Чунки бошқариш қурилмаси сифатида ишлатилаётган УМК К580ВН80А бир кристалли микропроцессор асосида қурилган бўлиб, у 16 лик саноқ системасида ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |