Лойиҳа деганда, маълум мақсадга эришиш учун қилинадиган ресурслар инвестицияси тушунилади.
Инвестиция даромад олиш учун қўйиладиган капитал маблағ.
Инвестициялаш бу капитални яратиш ёки капитал захирасини тўлдириш жараёнидир. Инвестициялаш деганда, ялпи ва соф инвестициялаш тушунилади.
Ялпи инвестициялаш капитал захирасининг умумий ўсишидир.
Қоплаш – асосий капиталнинг ишдан чиққан қисмини алмаштириш.
Соф инвестиция – ялпи инвестициядан қоплаш учун сарфланадиган маблағни ажратгандан кейинги қолган қисми.
Соф инвестиция = Ялпи инвестиция – Қоплаш.
Агар ялпи инвестиция қоплашдан юқори бўлса, соф инвестиция мусбат бўлади (бу ҳолда капитал кўпаяди ва ишлаб чиқариш кенгаяди). Агар ялпи инвестиция қоплашдан кичик бўлса, соф инвестиция манфий бўлади (мавжуд капитал камайиб боради). Ва ниҳоят, ялпи капитал қоплашга тенг бўлса, капитал ҳажми ўзгармайди (бу ҳолда капитал оддий такрор ишлаб чиқарилади).
Қисқа муддатли лойиҳаларни (қисқа муддатли инвестицияларни) таҳлил қилганда капиталнинг ички ўзини оқлаш коэффициенти r дан ва ссуда фоизи i дан фойдаланилади. Қисқа муддатли оралиқдаги инвестицияларнинг (бир йиллик оралиқдаги) чекли соф оқлаши уларнинг чекли ички оқлаш коэффициентидан ссуда ставкаси фоизини айириш орқали аниқланади:
∆r – чекли соф оқлаш;
r – чекли ички оқлаш;
i– ссуда ставкаси фоизи.
Агар r=i, бўлса инвестициядан олинадиган фойда максимал бўлади.
Фараз қилайлик, фирма мандарин сотиш билан шуғулланади, дейлик. Фирма сотиш қуввати турли бўлган дўконларни қурмоқчи. Дўконларни қуриш учун сарфланадиган капитал маблағлар, сотиш учун сарфланадиган харажатлар қуйидаги жадвалда келтирилган (13.1 -жадвал). Ссуда фоизи ставкаси 10 фоиз бўлсин.
13.1. – жадвал
Бир йиллик инвестиция қайтимлари
Дўкон
лар
нинг
сотиш қуввати
(бир кунлик), кг.
|
Умумий инвестиция (капитал маблағ сарфи),
сўм
|
Чекли инвес
тиция,
сўм
|
Капиталга тўланади
ган чекли фоиз, (МС)
|
Чекли сотиш харажатлари
|
Чекли умумий харажатлар, сўм
(МС)
|
Инвес-
тициядан олинади
ган
чекли даромад, сўм
(MR)
|
Чекли фойда, сўм
|
1000
|
100000
|
100000
|
100000
|
50000
|
115000
|
120000
|
5000
|
2000
|
200000
|
100000
|
100000
|
7500
|
117500
|
120000
|
2500
|
3000
|
300000
|
100000
|
100000
|
10000
|
120000
|
120000
|
0
|
4000
|
400000
|
100000
|
100000
|
12500
|
122500
|
120000
|
-2500
|
5000
|
500000
|
100000
|
100000
|
15000
|
125000
|
120000
|
-5000
|
Бир кунда 1000 кг мандарин сотадиган дўкон қуриш учун 100000 сўм сарфланади, 2000 кг учун эса 200000 сўм сарфланади ва ҳоказо. Сотиш масштаби 1000 кг га ошганда умумий сарфланадиган капитал ҳажми 100000 сўмга ўзгаради. Фоиз ставкаси 10 фоиз бўлгани учун чекли инвестиция 100000 сўмга, тўланадиган маблағ 10000 сўмга тенг. Ҳар бир 100000 сўмлик чекли инвестициядан олинадиган чекли даромад бир хил бўлиб, у 120000 сўмга тенг. Сотиш қуввати 1000 кг бўлганда, чекли умумий харажат (чек5ли инвестиция плюс капиталга тўланадиган чекли фоиз плюс чекли сотиш харажати) 115000 сўм бўлади ва чекли фойда 120000-115000=5000 сўмни ташкил этади. Сотиш қуввати 2000 кг бўлган дўкон учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда 117500 ва 2500 сўмга тенг бўлади. Агар чекли харажат МС чекли даромад МR га тенг бўлса (МС = МR), капиталдан олинадиган фойда максимал бўлади. Дўконларнинг бир кунлик сотиш қуввати 3000 кг бўлганда фойда максимал бўлади, яъни 5000+2500 = 7500 сўм. Ушбу ҳолат қуйидаги 13.22-расмда ифодаланган.
, МС МС
МR
МR = 12000
Q сотиш 0 3000 қуввати
13.22-расм. Қисқа муддатли орақиқдаги инвестиция
Ишлаб чиқариш масштаби ошиши билан бирга чекли харажат ҳам ошиб боради, шунинг учун ҳам МС чизиғи мусбат ҳам ошиб боради, шунинг учун ҳам МС чизиғи мусбат ётиқликка эга. Чекли даромад 120000 га тенг бўлганлиги учун МR чизиғи 120000 нуқтадан ўтиб абцисса ўқига параллел бўлади. МС чизиғи билан МR чизиғининг кесишган нуқтаси максимал фойдани таъминлайдиган оптимал сотиш қуввати 3000 кг га тенг эканлигини аниқлайди.
Энди чекли оқлаш нормаси коэффициенти r ни ва ссуда фоиз ставкаси i билан таққослаймиз (13.3-жадвал).
r =
13.2-жадвал
Бир йиллик қўйилган инвестициянинг чекли оқлаш нормаси.
Сотиш
қуввати, кг
|
r – чекли оқлаш нормаси, %
|
Ссуда фоизи ставкаси t,
|
Инвестицияни чекли соф оқлаш нормас (∆r, %)
|
1000
|
15,0
|
10,0
|
5,0
|
2000
|
12,5
|
10,0
|
2,5
|
3000
|
10,0
|
10,0
|
0,0
|
4000
|
7,5
|
10,0
|
-25
|
5000
|
5,0
|
10,0
|
-5,0
|
Сотиш масштаби ошиши билан ўзини оқлаш нормаси 15 фоиздан 5 фоизга тушади. i = r бўганда, инвестициядан олинадиган даромад максималлашади, яъни сотиш ҳажми 3000 килограммга етади. Ушбу вазият 13.23-расмда келтирилган.
i, r Капитални чекли оқлаш
нормас чизиғи
-
-
15
i = 10 %
10
5
Q, сотиш
қуввати
1000 2000 3000 4000 5000
Do'stlaringiz bilan baham: |