17-Мавзу: Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғин офати ва унинг келиб чиқиш сабаблари. Ёнғинга қарши курашиш хизмати


Давлат ёнғинни назорат қилиш органи



Download 3,15 Mb.
bet6/6
Sana23.06.2022
Hajmi3,15 Mb.
#695778
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-mavzu (1)

Давлат ёнғинни назорат қилиш органи
Давлат ёнғинни назорат қилиш республика Ички ишлар Вазирлигининг ёнғиндан муҳофаза қилиш Бош бошқармаси томонидан амалга оширилади. Давлат ёнғинни назорат қилиш органлари зиммасига ёнғиндан муҳофаза қилишга оид қоидалар, қўлланмалар ишлаб чиқиш ва нашр қилиш, ёнғинни олдини олишга оид қоида ва меъёрлар, тадбирларнинг ҳамма корхоналар, ҳамда алохида шахслар томонидан бажарилишини назорат қилиш, лойиҳалаш, қуриш вақтида ёнғинни олдини олишга оид талабларнинг бажарилишини текшириш (хулосалар бериш), ўт ўчирувчи бўлинмаларнинг ишга шай туришини ҳамда ўт ўчириш воситаларининг бенуқсонлигини текшириш вазифалари юкланади.
Давлат ёнғинни назорат қилиш органлари ёнғинни олдини олишга оид қоида, меъёр ва кўрсатмаларининг бузилишига айбдор бўлган масъул шахсларни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш, ёнғин хавфи туғилганда объектдаги ишларни қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Шаҳарлар ва шаҳар типидаги қишлоқ ёнғин муҳофазаси, шунингдек, ўзларида ўт ўчирувчи қисмлар бўлмаган корхоналарда, янги қурилишларда, турар жой ва жамоат биноларида ёнғинни олдини олиш назоратини амалга оширади.



Ёнғин ҳақида хабар бериш техник қурилма ва асбоблари.
Ёнғиндан хабар бергичлар ёнғинга қарши курашишда энг муҳим воситачи ҳисобланади. Хабар бериш тизими қуйидаги талабларни бажариши керак: маҳаллий ёнғин муҳофазасига тезлик ва узлуксиз хабар бериш, электр хабар бергич қўлланилганда электр занжирида узилиш рўй берганда қабул аппаратига автоматик тарзда хабар бериш ва бошқалар. Хабар беришни энг ишончли тури электр тармоғи (тизимли) ҳисобланади. Электр ёнгин хабар бергичлар тизими ёнғинни аниқлаш ва унинг жойини хабар бериш учун белгиланади.
Электр ёнғин хабар бергичлар янги қурилаётган, қайта қурилаётган ва мавжуд саноат, ишлоқ хўжалиги бино ва иншоотларига ўрнатилади. Уларнинг асосий қисмлари: хабар бергичлар ёнғин хабар бергич станцияси, электр токи билан таъминлаш тузилмаси ва алоқа чизиғи бўлади. Ёнғиндан хабар бергичлар иссиқлик (ташқи муҳит ҳароратини кўтарилишини сезувчи); тутунли (ёнаётган маҳсулотларнинг тутунини сезувчи); ёруғлик (аланганинг ёруғлик нурини сезувчи); комбинасия қилинган (иссиқлик ва тутунни сезувчи); ультратовушли (ёнишдаги ультратовуш майдонининг ўзгаришини сезувчи) ва бошқалар бўлади.
Электр ёнғин хабар бергичлар тизимини танлашда хона ва муҳитнинг хусусиятлари, ёнувчи хавфли материалларнинг борлиги, уларни ёниш характери, технологик жараёнларни хисобга олиб танланади.
Шунингдек, хабар бергичларнинг техникавий маълумотларини ҳисобга олиб, уларни ишлатиш шароитларига мослаб танланади. Нисбий намлиги 80% дан кам бўлган ва ёниш ҳарорати кўтарилиши мумкин бўлган жойларда АТИМ-3, АТП-ЗМ, ПОСТ-1 ва ДТЛ типидаги иссиқлик хабар бергичлари қўлланилади. Нисбий намлиги катта бўлган хоналар учун АТП-ЗВ, АТИМ-3, ТРВ-2 ва бошқа автоматик хабар бергичлар қўлланилади. Портлаш хавфи бўлган хоналарни муҳофаза қилиш учун ТРВ-1 ва ТРВ-2 портлаш хавфсизлик хабар бергичлари қўлланилади.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари айтинг?

  2. Ёниш нима ва у қандай турларга бўлинади?

  3. Алангаланиш нима?

  4. Чақнаш нима?

  5. Портлаш нима?

  6. Ёнғин нима ва ёнишдан фарқини айтинг?

  7. Ёнғинни ўчириш воситалари қандай турларга бўлинади?

  8. Ёнғинни ўчиришда қандай моддалар қўлланилади?

Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish